Ўйинчоқлар салтанати: "Ташигрушка" заводидан фоторепортаж

984
(Янгиланган 21:45 13.09.2019)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017-йил Олмазор туманига ташрифи чоғида Тошкент ўйинчоқлар фабрикаси негизида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берган эди.

Айнан шу топшириқ совет даврида донғи бутун СССРга достон бўлган афсонавий "Ташигрушка", яъни "Тошкент ўйинчоқлар заводи"нинг қайта "тирилишига" сабаб бўлди. Маълум бўлишича, шу кечаю-кундузда заводда ишлаб чиқарилаётган ўйинчоқлар бутун республикадаги мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилган.

"NBU Investment" МЧЖ билан биргаликда ташаббускор-инвесторлар билан ҳамкорликда бугунги кунда бу ерда 5та лойиҳа амалга оширилмоқда. "Toys City", "Ўйинчоқлар Фабрикаси", "Funny Kids World", "National Products" ва "United Nation company" ва бошқа корхоналар бу ерда болалар учун кийим-кечак, ўйинчоқлар ва турли предметларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Sputnik Ўзбекистон мухбири "Ҳоким билан бир кун" лойиҳаси доирасида Олмазорда бўлиб, ўйинчоқлар заводининг бугунги куни билан танишди.

 

984
  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилда Олмазор туманида бўлганида Тошкент ўйинчоқлари фабрикаси негизида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқ берган эди.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Бу ерда "NBU Investment" МЧЖ томонидан ташаббускор-инвесторлар билан биргаликда 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда. "Toys City", "Ўйинчоқлар Фабрикаси", "Funny Kids World", "National Products" ва "United Nation company" каби корхоналарда болалар учун кийим-кечаклар, турли буюмлар ва ўйинчоқлар ишлаб чиқарилмоқда.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    СССРнинг энг машҳур заводи: Тошкентдаги ўйинчоқлар салтанати

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    СССРнинг энг машҳур заводи: Тошкентдаги ўйинчоқлар салтанати

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Заводда замон талабига жавоб бера оладиган ўйинчоқларгина ишлаб-чиқарилади, шу билан бирга ишлаб-чиқарувчилар ўйинчоқ тан-нархи унчалик қиммат бўлиб кетмаслиги керак, деган қоидага амал қилган ҳолда ишлайдилар

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Ўйинчоқлар хавфсизлигини кафолатлаш учун корхонада махсус лаборатория ташкил этилган. Ушбу лабораторияларда ўйинчоқ зарарли эмаслиги тўлиқ асослаб берилгач, уни ишлаб чиқариш бошланади.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Заводда 300 турга яқин ўйинчоқлар ишлаб чиқарилади

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    СССРдаги энг машҳур заводнинг жонланиши: Тошкентдаги ўйинчоқлар корхонасидан репортаж

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Биргина "Ўйинчоқлар фабрикаси" корхонаси жорий йилни ўзида 55 хилга яқин янги турдаги ўйинчоқларни ишлаб-чиқаришга киритишни режалаштирган.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Заводда ўйинчоқ машиналардан ташқари, Ўзбекистоннинг турли вилоятлари миллий либосларига бурканган қўғирчоқлар ҳам ишлаб чиқарилади.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    СССРнинг энг машҳур заводи: Тошкентдаги ўйинчоқлар салтанати

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    СССРнинг энг машҳур заводи: Тошкентдаги ўйинчоқлар салтанати

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Пультли машиналар, пультли танклар, кранлардан ташқари, бугунги кунда заводда болалар учун дрон (учувчисиз учиш қурилмалари)лар ишлаб чиқарилмоқда.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Тошкентдаги заводда ишлаб чиқарилаётган ўйинчоқлар МДҲ давлатларидан: Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Ўйинчоқлар корхонасида иш бошлаган инвесторлар ўзларини бу соҳанинг пионерлари, деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, уларнинг фикрича, Ўзбекистонда бугунги кунда ишлаб-чиқарилаётган ўйинчоқлар - арзон, сифатли ва болакайлар хоҳлайдиган бўлиши керак.