"Жарақ-жарақ пул": дунёдаги 9 та энг қиммат бренд

1982
(Янгиланган 08:51 30.10.2019)
Бугунги кунда ўзининг маҳсулотлари билан бутун дунёни забт этган 9 та энг қиммат компанияларнинг қиймати 117,784 миллиард долларни ташкил этади. Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида улар билан танишишингиз мумкин.

Interbrand консалтинг компанияси 2019 йилдаги энг қиммат дунё брендлари рўйхатини эълон қилди.

Interbrand экспертлари брендларга баҳо бериш учун бреднинг кўрсатгичлари ҳамда унинг сотиб олиш тўғрисидаги қарор қабул қилишдаги роли, бошқа муқобил секторлар ўртасидаги рақобат кучини таҳлил қилишган

Натижада қиймати 117,784 миллиард долларни ташкил этувчи люкс компанияларни маълум қилишди.

1982
  • © AFP 2018 / Arturo Holmes / Getty Images

    Louis Vuitton бренди қиймати 32,223 млрд долларни ташкил этади. Ўтган йилга қараганда 14 фоизга ўсган.

  • © AP Photo / Andrew Harnik

    АҚШ президенти Дональд Трамп Louis Vuitton сумкаси билан.

  • © AP Photo / Jacques Brinon

    Chanel бренди қиймати 22,134 млрд доллар. Ўтган йилга қараганда 11 фоизга ўсган.

  • © Sputnik / Evgeny Biyatov

    Москвадаги I love Chanel кўргазмасида тақдим этилган Chanel атир шишаси.

  • © AFP 2018 / Remy de la Mauviniere

    Hermès бренди қиймати 17,92 млрд доллардир. Ўтган йилга қараганда 9 фоизга ўсган.

  • © AP Photo / Eric Risberg

    Hermes бренди билагузуги ва соати.

  • © AP Photo / Antonio Calanni

    Gucci бренди қиймати 15,949 млрд долларни ташкил этади. Ўтган йилга қараганда 23 фоизга ўсган.

  • © AP Photo / Mary Altaffer

    Gucci Dapper Dan шиппаклари

  • © AFP 2018 / Nicholas Hunt / Getty Images for Cartier

    Cartier бренди қиймати 8,192 млрд долларни ташкил этади. Ўтган йилга қараганда бреднинг қиймати 7 фоизга ўсган.

  • © AP Photo / Invision / Jordan Strauss

    Лос-Анжелесдаги АҚШ кино актёрлари академияси мукофотида Cartier тақинчоқларини таққан актриса Эмилия Кларк.

  • © AP Photo / Christophe Ena

    Dior бренди қиймати ҳозирда 6,045 млрд долларни ташкил этмоқда. Ўтган йилга қараганда 16 фоизга ўсган.

  • © AP Photo / Jacques Brinon

    Париж модалар ҳафталигидаги Christian Dior намойишидаги модель

  • © AP Photo / Mark Schiefelbein

    Tiffany & Co. брендининг қиймати 5,335 млрд доллар. Ўтган йилга қараганда 5 фоизга ўсган.

  • © AFP 2018 / Dimitrios Kambouris / Getty Images for Tiffany & Co.

    Нью-Йоркдаги Tiffany & Co. тадбирида иштирок этаётган модель Жозефин Скривер.

  • © AFP 2018 / Tolga Akmen

    Burberry бренди қиймати 5,205 млрд доллар.

  • © AFP 2018 / Angela Weiss

    Нью-Йоркдаги балга Burberry лисобида келган актриса Приянка Чопра.

  • © AP Photo / Luca Bruno

    Prada бренди қиймати 4,781 млрд долларни ташкил этади.

  • © AFP 2018 / Gabriel Bouys

    Ўтган йилга қараганда 1 фоизга пасайган.

Тунги рассомнинг Чилонзор деворларидаги сирли асарлари фото

819
(Янгиланган 20:20 26.05.2020)
  • Графити на чиланзаре - руки крупно
  • Мона Лиза
  • Ангел -врач
  • Ангел крупно
  • Ангел
  • Мона Лиза крупно
  • Глаз крупно
  • Внутри глаза
  • Глаз
  • Графити на чиланзаре - руки
  • Мона Лиза на Чиланзаре
  • Подпись автора
Пойтахтнинг Чилонзор туманидаги деворларда Street-art жанридаги (граффитлар) расмлар пайдо бўлди. Улар ўзига хос маънони ўзида мужассам айлаган.

Тошкентда InkUZart тахаллуси билан ижод қилаётган рассом граффитлари Чилонзор деворларида пайдо бўлди.

Тунги рассомнинг асар намуналари аввало бугунги кунда бутун дунёга хавф солаётган коронавирус мавзусига бағишланган.

Тиббий ниқоб, фаришта қанотли шифокор сурати, ниқоб таққан Мона Лиза, кислород ниқобини ушлаб туриб, беморларга ёрдам беришга шай турган шифокор акс этган “Кўз” номли расмлар шулар жумласидан саналади.

Граффитлар (италянча graffito) иморатларнинг деворлари ва идишлар сиртига чизилган ёзувлар, нақш ва суратлар. Граффитлар қадимий одамларнинг касби, қизиқишлари, санъати, турмуши хусусиятлари тўғрисидаги муҳим маълумотларни сақлаб қолган.

819
  • Графити на чиланзаре - руки крупно
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Қўллар"

  • Мона Лиза
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Мона Лиза"

  • Ангел -врач
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Фаришта шифокор"

  • Ангел крупно
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Фаришта шифокор"

  • Ангел
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Фаришта шифокор"

  • Мона Лиза крупно
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Мона Лиза"

  • Глаз крупно
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Кўз"

  • Внутри глаза
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Тунги рассомнинг асар намуналари аввало бугунги кунда бутун дунёга хавф солаётган коронавирус мавзусига бағишланган.

  • Глаз
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Кўз"

  • Графити на чиланзаре - руки
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Тиббий ниқоб, фаришта қанотли шифокор сурати, ниқоб таққан Мона Лиза, кислород ниқобини ушлаб туриб, беморларга ёрдам беришга шай турган шифокор акс этган “Кўз” номли расмлар шулар жумласидан саналади.

  • Мона Лиза на Чиланзаре
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Мона Лиза"

  • Подпись автора
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Муаллифнинг имзоси

Гўзал сув парилари янги мавсумни очиб беришди фото

1309
Исроилда сув парилари жамияти аъзолари 23 май куни Тель-авив шаҳридаги Бат Ям пляжида сузиш мавсумини бошлаб беришди.

Денгиз, қум, жазирама ва кўп сонли дам олувчилар - Исроил карантиндан кейин нормал ҳаётга қайтмоқда.

20 майда Исроил пойтахти яқинидаги  пляжлар очилди, маҳаллий аҳоли кафе ва ресторанларнинг тез орада ўз ишини бошлашини кутмоқда. Шанба куни сув парилар жамияти сузиш мавсумини бошлаб беришди.

Пляжда санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилмоқда: ижтимоий масофа, жамоат жойлари доимий дезинфекция қилинмоқда.

Исроилда янги мавсумнинг бошланишида тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

1309
  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил, пляжда қиз сув париси либосида, 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув парисининг думи, Исроилда сузиш мавсуми очилди. 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари жамияти, Бат Ям пляжи.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Қиз сув париси либосида. 23.05.20.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Қиз сув париси либосида. 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув парилари янги мавсумни очиб беришди. Тель-авив яқинидаги пляж.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари дунё жамоатчилик эътиборини океанлардаги экологик муаммоларига қаратишади.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    20 майда пляжлар очилди, маҳаллий аҳоли кафе ва ресторанларнинг тез орада ўз ишини бошлашини кутмоқда.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари дунё жамоатчилик эътиборини океанлардаги экологик муаммоларига қаратишади.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув париси жамияти аъзоси.

Врачи в центральной клинической больнице РЖД-Медицина в Москве, где проходят лечение больные с COVID-19.

Коронавирус Марказий Осиёда: Тожикистон ўлим, Қозоғистон аниқланган ҳолат бўйича етакчи

48
(Янгиланган 13:29 28.05.2020)
Марказий Осиёда Қозоғистон аниқланган ҳолатлар, Тожикистон эса қурбонлар сони бўйича етакчи. Ўзбекистонда эса энг паст ўлим кўрсаткичи кузатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Сўнгги тақдим этилган маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатларида жами 17 988 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган.

Қозоғистон аниқланган ҳолатлар бўйича етакчилик қилмоқда. Мамлакатда ўтган кун давомида 272 та янги ҳолат тасдиқланган. Касалланганларнинг умумий сони 9575 нафарга етган. Шулардан 4768 нафари тузалиб кетган. 37 та ўлим ҳолати кузатилган.

Май ойи бошида мамлакатда коронавирус аниқланганини эълон қилган Тожикистон бугунги кунга келиб ҳолатлар бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистонни ортда қолдириб, минтақада иккинчи ўринга чиқиб олган. Тожикистонда ўтган кун давомида 158 кишида коронавирус аниқланган. Шу тариқа, COVID-19 юқтириб олганлар сони 3424 нафарга етган. Шулардан 1557 нафари тузалиб кетишга муваффақ бўлган. Қурбонлар сони эса 47 кишини ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда ўтган кун давомида 79 та янги ҳолат аниқланди. 28 май соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус беморлари сони 3396 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 2668 нафари бутунлай соғайган. Вирусдан 14 та ўлим ҳолати кузатилган. Бу бошқа давлатларга қараганда энг паст кўрсаткич.

Қирғизистонда ўтган кун давомида 74 та янги коронавирус ҳолати тасдиқланган. Мамлакатда жами 1592 киши ушбу касалликни юқтириб олган. 1066 киши COVID-19ни енгган. 16 нафар бемор вафот этган.

Бутун дунё бўйлаб 5,6 миллиондан зиёд киши коронавирусни юқтириб олган. 2,3 миллиондан ортиқ киши шифо топган. Қурбонлар сони 355,6 мингдан ошган.

48
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси