Россия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорлиги рақамларда

1121
(Янгиланган 20:38 12.11.2019)
Терроризмга қарши кураш биринчи навбатда армия ва бошқа куч тузилмаларини энг янги қурол ва ҳарбий техника билан таъминлашни ўз ичига олади.
© Sputnik /

Ўтган йили Ўзбекистон ҳарбий харажатлари 1,4 миллиард доллардан ошди. 10 йилда янги қурол сотиб олиш харажатлари 6-7 миллиард долларни ташкил этиши мумкин.

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёдаги энг кучли армия (Global Firepower рейтинги) ҳисобланади.

Ўзбекистон қуруқликдаги қўшинлари 420 дона танк, 1 215 дона пиёда аскарлар учун мўлжалланган жанговар машина, 137 дона ўзиюрар артиллерия қуроли, 98 дона ракета мажмуалари билан қуролланган.

Россия бу техникани модернизация қилишга ёрдам беради.

1121

Бейрутдаги мудҳиш фожиа: кўз ёшлар, бирдамлик ва одамларни қутқариш

1
Бейрутнинг энг гавжум ҳудуди – Жеммейзи – портлашдан кейин деярли бўшаб қолди. Бу ерда биноларнинг аксарияти вайрон бўлган, шунинг учун одамлар қариндош ва танишлари олдига кетишган.

4 август куни Бейрутнинг порт қисмида кучли портлаш юз берди. Ҳукумат 6 йил давомида нотўғри сақланган 2,7 минг тонна аммиак селитра портлаш сабабини келтирди. шаҳар биноларининг ярми шикастланди, касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 135 киши ҳалок бўлди, 5 мингга яқин киши жароҳатланди.

Портлаш содир бўлган Бейрут портига туташ бўлган ҳудудлар электр энергиясиз қолмоқда, минглаб фуқаролар ҳануз ўз уйларига кира олишмаяпти, деб хабар қилди РИА Новости.

Бригадалар вайроналардан тозалаш ишларини олиб бориш ва коммуникацияларни тиклаш ишларини олиб бормоқда. Энергия йўқлиги сабабли уйларда сув таъминоти йўқ, уяли алоқа ва интернетда узилишлар кузатилмоқда.

1
  • © AFP 2018 / Stringer

    Бейрут портида портлаш оқибатида вайрон бўлган бункер.

  • © AFP 2018 / Remy Gabalda

    Аёл Тулуза, Франция йиғилишида йиғламоқда.

  • © AFP 2018 / CNES

    Бейрут порти портлашдан олдин ва кейин кўриниши - сунъий йўлдош ёрдамида олинган суратлар

  • © REUTERS / Aziz Taher

    Кўнгиллилар жарбланганларга ёрдам тўпламоқда.

  • © AFP 2018 / Joseph Eid

    Аҳоли вайрон бўлган уйларни кўздан кечирмоқда.

  • © REUTERS / Mohamed Azakir

    Бейрут портида юз берган портлашдан сўнг кўнгиллилар кўчаларни тозалашмоқда.

  • © AP Photo / Hassan Ammar

    Ливан ҳарбийлари вайроналар остидан одамларни қидирмоқда.

  • © AP Photo / Hussein Malla

    Қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қидирмоқда.

  • © Sputnik / Valery Melnikov

    Россиянинг Ил-76ТД самолёти, ФВВ қутқарувчилари ёрдам бериш учун Бейрутга етиб келди.

  • © AFP 2018 / Janine Haidar

    Портлаш оқибатида вайрон бўлган уйлар.

  • © AFP 2018 / Rob Engelaar

    Нидерландиядан келган қидирув-қутқарув гуруҳи аъзоси.

  • © Sputnik / Valery Melnikov

    Бейрутда истиқомат қилувчи киши.

  • © REUTERS / Instagram/ @Rabzthecopter

    Бейрут порти ва янги яқин бўлган ҳудудлар.

  • © AFP 2018 / Bertrand Guay

    Франция Бейрутга қутқарувчилар ва тиббий асбоб ускуналар юкланган учта самолёт юборди.

  • © AP Photo / Hussein Malla

    Бейрутдаги вайрон бўлган бино.

  • © Sputnik / Evgeny Biyatov

    Ливаннинг Москвадаги элчихонаси олдига қурбонлар хотирасига гуллар қўйилмоқда.

  • © AFP 2018 / Yasser Al-Zayyat

    Қувайтдаги осмонўпар биноларда бирдамлик сифатида Ливан байроғи акс этган.

Ердаги жаҳаннам: АҚШнинг Япония шаҳарларига атом бомбасини ташлаши

400
(Янгиланган 15:36 06.08.2020)
Хиросима куни – 6 августда бутун дунёда ҳар йили ядро қуролини тақиқлашга қаратилган куни ўтказилади. Шу куни 1945 йилда Америка авиацияси Япониянинг Хиросима шаҳрини атом бомбаси билан бомбардимон қилди.

1944 йил ёзида бомбани жанговар қўллашга тайёргарлик кўрилган. 1945 йил май-июн ойлари давомида Тинч океанининг Мариан ороллари архипелаги ва Тиниан оролларига Американинг 509-чи қўшма авиация гуруҳи етиб келди. 1945 йил 25 июлда АҚШ президенти Гарри Трумэн Хиросима, Кокуру, Ниигату ва Нагасаки шаҳарларини бомбардимон қилиш тўғрисида буйруқ берди.  

75 йил олдин соат 8.15да 10 минг метр баландликдан уран зарядига эга бўлган Little Boy атом бомбаси Хиросима шаҳрига ташланди, бомба 600 метр баландликда портлади.

Атом бомбалари портлаши оқибатида 80 мингга яқин одам дарҳол ҳалок бўлди, 12 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолди, 40 минг киши жароҳатланди.

Портлаш эпицентридан тўрт километр радиусда ёнғинлар бир неча соат давом этди. 12 квадрат километр майдонда бинолар -  90 минг уйдан 62 мингтаси бутунлай вайрон бўлди.

9 август куни соат 11.01 да АҚШ ракета-ташувчи самолёти экипажи Нагасаки шаҳрига Fat Man атом бомбасини ташлади. Бунинг оқибатида 73 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди, кейинчалик ядро нурлашиш ва жароҳатлардан 35 минг киши вафот этди.

Икки бомба ташланиши натижасида сал кам 300 минг киши (қурбон, бедарак йўқолган) жабрланди, 200 минг киши радиактив нурланишга учради.

400
  • © AP Photo /

    Нагасакида атом бомбаси портлашидан сўнг қўзиқорин шаклида булут ҳосил бўлди.

  • © AFP 2018 / HO

    Хиросима - атом бомбаси ташланганидан сўнг.

  • © REUTERS / Gonichi Kimura / Hiroshima Peace Memorial Museum

    Хиросима, атом бомбаси ташланиши оқибатида жабрланган киши.

  • Хиросима бомбардимон қилишдан сўнг вайроналар

  • © AP Photo / Nagarekawa Church

    Хиросима вайрон бўлган ибодатхона.

  • © AP Photo /

    Нагасаки атом бомбардимонини бошидан кечирган аёл боласи билан, 1945 йил 9 август.

  • © AP Photo / Stanley Troutman

    Хиросимада мухбир вайрон бўлган кинотеатр олдида, 1945 йил 8 сентябрь.

  • © AP Photo /

    Хиросима шаҳрида бомбардимон қилинишидан сўнг ҳосил бўлган булут.

  • © AP Photo /

    Хиросима ва Нагасакини бомбардимон қилишда иштирок этган АҚШ учувчилари.

  • © AP Photo /

    Вайрон бўлган Нагасаки, 1945 йил 24 сентябрь.

  • © AP Photo /

    Хиросима бомбардимон қилишдан олдинги кўриниши, 1945 йил.

  • © AP Photo /

    Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, Хиросима.

  • Нагасаки осмонида ҳосил бўлган атом булути.

  • Хиросима атом бомбаси ташланиши оқибатида жароҳатланган 22 ёшли эркак.

  • Хиросима шаҳрида бомба ташланиши оқибатида вайрон бўлган кўчаларда Америка ҳарбийлари.

  • © AP Photo /

    Нагасакидаги Тории маросим дарвозаси.