Бироз олдин МДҲ ҳудудида энг машҳур футбол ҳаками - Равшан Эрматов ўзининг 17 йиллик фаолиятини расман якунлагани ҳақида хабар берган эдик. ОФКда ушбу воқеага бағишланган расмий қутлов маросими бўлиб ўтган эди.
Равшан Эрматов Осиё футбол конфедерациясида 17 мавсум давомида фаолият юритиб, Осиё Чемпионлар Лигасининг бешта финали, тўртта Осиё Кубоги ва учта Жаҳон Чемпионатида ҳакамлик қилган эди.
Равшан Эрматов - ҳакамлик фаолияти давомида ўзининг принчипиал ва хатосиз арбитр сифатида намойиш этди ва ҳурмат қозонди. Халқаро футбол ҳамжамияти Равшан Эрматовни бир неча бор турли унвон ва ёрлиқлар билан мукофотлаган.
Равшан Эрматовга бир неча ўзига хос рекордлар соҳибидир. Хусусан у 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган ЖЧда энг ёш судья, 2018 йилда ЖЧ ўйинларида энг кўп маротаба ҳакамлик қилган судя, ОФК финалида энг кўп маротаба ҳакамлик қилган судья каби унвонларга сазовор бўлган эди.
Айни дамда Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассосциацияси вице-президенти лавозимида ҳам ишлайди ва футбол ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишда давом этиб келмоқда.