Ердаги жаҳаннам олови: Австралиядаги табиий офат қурбонларининг юракни эзадиган суратлари

1263
Ўтган йилнинг охирида бошланган Австралиядаги ёнғинлар оқибатида миллионлаб гектар ерлар куйиб кул бўлди. 20 нафардан зиёд инсон ва бир миллиарддан ошиқроқ ҳайвонларни нобуд бўлди.

Австралияда табиий офат сабаб юзага келган вазият иссиқ ва қуруқ об-ҳаво туфайли қийинлашмоқда. Айрим жойлардаги ёнғинлар шунчалик кучли, тутун эса шунчалик қуюқки, оловни ҳаводан ўчиришнинг имкони бўлмай қолди.

Мамлакат ҳукумати ёнғинни ўчириш учун барча техникаларни сафарбар қилган. Туну кун ўт ўчирувчилар ва кўнгиллилар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилишмоқда. Ёнғин туфайли Австралиянинг жанубий-шарқий қирғоқларида кенг кўламли эвакуация амалга оширилмоқда.

Кўплаб юлдузлар ёнғинга қарши курашиш учун катта маблағлар ажратишмоқда. Хусусан, актёр Леонардо Ди Каприо уч миллион доллар, актриса Николь Кидман ва қўшиқчи Николь Кидман икки киши учун бир миллион ажратишди. Қўшиқчи Кайли Миноуг қутқарувчилар ҳисобига 500 минг доллар ўтказди.

1263
  • © AP Photo / Mick Tsikas / AAP Images

    Ўт ўчирувчилар Автралиядаги Билпин шаҳри ёнида.

  • © REUTERS / AAP Image/David Mariuz

    Австралиялик ўт ўчирувчи қутқарилган коала билан.

  • © AFP 2018 / Saeed Khan

    Кенгуру Австралиядаги ўрмон ёнғинлари вақтида

  • © AFP 2018 / Saeed Khan

    Қутқарилган коала Порт-Маккуори шаҳридаги касалхонада.

  • © REUTERS / Paul's Place Wildlife Sanctuary

    Кенгуру оролидаги ёнғин вақтида ўтлаб юрган сигирлар подаси.

  • © REUTERS / Maxar Technologies, 2020

    Сунъий йўлдош ёрдамида олинган ёнғинлар сурати.

  • © REUTERS / @aims_elisha

    Ниқоб тақиб олган она ўз ўғли билан Австралиядаги ёнғинлар вақтида.

  • © REUTERS / Australian Maritime Safety Authority

    Австралиядаги ўрмон ёнғинлари.

  • © REUTERS / Tracey Nearmy

    Ёниб кетган уй олдидаги ит

  • © REUTERS / Alkis Konstantinidis

    Ёнғин содир бўлган жойдаги қўйлар

  • © REUTERS / Tracey Nearmy

    Ёнғиндан қутқариб қолинган опоссум

  • © REUTERS / Tracey Nearmy

    Австралиядаги ёниб кетган уй фонидаги эркак ити билан.

  • © REUTERS / Alkis Konstantinidis

    Ҳайвонот боғидаги жирафалар. Австралиядаги ўрмон ёнғинлари сабаб осмонни қуюқ тутун қоплаган.

  • © REUTERS / Tracey Nearmy

    Австралиядаги ўрмон ёнғинлари сабаб нобуд бўлган кенгуру.

  • © REUTERS / Tracey Nearmy

    Австралиядаги ўрмон ёнғинларни ўчириш

  • © REUTERS / Tracey Nearmy

    Жониворлар Австралиядаги ўрмон ёнғинлари вақтида

  • © REUTERS / Tracey Nearmy

    Австралиядаги ўрмон ёнғинлари туфайли нобуд бўлган попугай.

Президент бўлмоқчи бўлган супер юлдузлар - фото

370
(Янгиланган 14:41 14.07.2020)
Шу ойнинг бошида рэп йўналишида ижод қилувчи америкалик хонанда Канье Уэст АҚШ президентлик сайловлари пойгасида иштирок этиш нияти борлигини маълум қилганди. Уэст номзодлар рўйхатидан ўтиб, сайлов кампаниясини бошлади.

Турли йилларда президентлик лавозимига ўз номзодини қўйган машҳур юлдузларнинг суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

370
  • © AFP 2018 / Joseph Prezioso

    АҚШ президентлигига номзод Вермин Суприм (ўртада) Демократик клубда кечки овқат пайтида, 2020 йил

  • © AFP 2018 / John Lamparski/Getty Images

    Рэппер Канье Уэст рафиқаси Ким Карданьян Met Gala тантанасида, Нью-Йорк, 2015 йил.

  • © AFP 2018 / Sebastian Smith

    Рэппер Канье Уэст АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда, Оқ-уй. 2018 й.

  • © AFP 2018 / RTE Television

    Ирландиядан Dustin the Turkey қўғирчоқ қаҳрамон, 2008 й.

  • © AFP 2018 / Eric Cabanis

    Мексика супер қаҳрамони Супербаррио Гомес, 1998 й.

  • © AFP 2018 / Michal Cizek

    Чехия президентлигига номзод Владимир Франц, 2012 й.

  • © AFP 2018 / Karl Walter/Getty Images for Coachella

    Мусиқачи Желло Биафра, 2003 й.

  • © AFP 2018 / Alberto E. Rodriguez/Getty Images For BET

    Америкалик рэпер Waka Flocka Flame 2012 йил BET Awards мукофоти тақдимоти маросимида.

  • © Sputnik / Evgeniy Kotenko

    Киев мэри лавозимига номзод Дарт Вейдер ўз кабинетини намойиш қилмоқда, 2014 й.

  • © CC BY-SA 3.0 / Jonathon Sharkey / Jonathon Sharkey

    АҚШ президенти лавозимига номзод Жонатон Шаркей, 2012 й.

Қайтган карантиннинг илк кунларидаги Тошкент фото

702
  • Усиление карантина в Узбекистане
Sputnik мухбири Тошкентнинг марказий кўчалари, ўрнатилган блокпостларда бўлиб, кучайтирилган карантин шароитидаги ЙПХ ва Миллий гвардия ходимлари ишлари билан танишди.

Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилди. Жумладан, автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди, ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятидан пойтахтга автомобилда кириб-чиқишга истисно тариқасида рухсат берилган.

Шунингдек, 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

- маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

65 ёшдан ошган шахсларга ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган машиналар ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Карантин қайтган Тошкент Sputnik мухбири объективида.

702
  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилди.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилди.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Жумладан, автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди, ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    65 ёшдан ошган шахсларга ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Шу билан бирга, Тошкент вилоятидан пойтахтга автомобилда кириб-чиқишга истисно тариқасида рухсат берилган.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Кучайтирилган карантин Тошкентда машиналар ҳаракати

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Бўшаб қолган пойтахт кўчалари

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Фуқароларнинг ҳарорати ўлчанмоқда.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Машиналар ҳаракати тартибга солинмоқда

  • Усиление карантина в Узбекистане
    © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    65 ёшдан ошган шахсларга ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда карантин чекловлари киритилди.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Карантин вақтида машиналар ҳаракати

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ҳайдовчиларнинг ҳужжати текширилмоқда.

Денежные купюры

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури учун қўшимча 98 млн доллар ажратилди

14
Маблағ пандемия шароитида турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратиш мақсадида ажратилган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини ҳамда Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналарини ривожлантиришни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратиш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча равишда 98 миллион АҚШ доллари:

- “Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари;

- АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари;

- “Микрокредитбанк” АТБга – 28 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағлар ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, қарор билан микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшлар ва хотин-қизларни кичик тадбиркорликка жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга – 2 миллион АҚШ доллари;

Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш учун Наманган вилояти ҳокимлигига – 50 миллион АҚШ доллари ажратилади.

14