Covid-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари 16 мартдан ёпилди, шунингдек, Наврўз халқ сайиллари, оммавий маросимлар ва одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар бекор қилинди. Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилди.
Ҳукумат фуқаролардан ваҳимага берилмаслик ва хотиржамликни сақлашни сўрамоқда.
Пойтахтда одамни жиғибийрон қиладиган тирбандлик ўз ўзидан йўқолди. Об-ҳавонинг ажойиб бўлишига қарамасдан қишда ҳам гавжум бўлган "Ташкент-Сити" ҳувиллаб қолган. Камдан кам одамларни кўриш мумкин.
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида "Санитар куни" деб ёзилган тахтача осиб қўйилган.
Карантидаги Тошкентнинг сара суратлари Sputnik фотожамланмасида.
Сўнгги 2-3 кунда ҳаракатлар чеклангани боис тирбандлик кузатилмайди.
Карантинга ёпилган боғча.
Хиёбондаги ниқоб таққанлар
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи (санитар кунлари ўтказилмоқда)
Адиблар хиёбонида ниқоб таққан болакайлар
Боғча ўйин майдончаси
"Ташкент-Сити"даги арғимчоқ.
Яккасарой масжиди карантинга ёпилган.
Об-ҳаво ажойиб бўлишига қарамай "Ташкент-Ситида" одамларда камдан-кам учрайди. Қишда ҳам бу ер ҳамиша гавжуд бўлар эди.
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғига кириш жойларидан бири.
Пойтахтдаги карантинга ёпилган боғчалардан бири.
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғининг марказий кириш жойи.
Эскалаторлар дезинфекция қилинмоқда.
Дока бозори чаққан моллардан бири. Кўпчилик ўзи ниқоб тикиб олмоқда.
Бозорлар маҳсулотлар билан тўлиб тошган.
Бозорларда байрамона кайфият ва бўм-бўш расталар деярли йўқ. (Чорсу)
Метрода ҳеч қандай ваҳима йўқ. Мунтазам равишда барча бекатларда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Энг йирик спорт мажмуалардан бири карантинда.
Стоматолигия касалхоналардан бири. Карантин вақтида беморлар сони камайди.
Исириқнинг ҳам бозори чаққон.
Кейинги автобусни дезинфекция қилишни кутаётган ходим.
Дезинфекция хизмати ходими кейинги автобусни кутмоқда.
Тошкентдаги сайёҳлар
Тошкентда баҳор ифори.
Тошкентдаги сайёҳлар
Ўзбекистонда кинология XIX асрнинг охирларида ривожлана бошлади, Тошкентда илк питомникни ташкил этиш 1911 йилда қайд этилган.
ИИББ кинология хизматида инструкторлар итларни наркотик, портловчи моддаларни қидириш, изқувар, террорчилар тузоқларини зарарсизлантириш йўналишида ўргатишади, яқинда эса камикадзе йўналишида хизмат итлари тайёрлашни бошладилар: итларга рация орқали буйруқ берилади.
Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
Хизмат ити "жиноятчи"ни ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Ит боласи.
Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.
АҚШ сайланган президенти, Демократик партиядан номзод Жо Байден Калифорния сенатори Камала Харрисни вице-президентликка номзод қилиб танлаганини эълон қилганди. Американинг Time журнали Жо Байден ва Камала Харрисга “2020 – йил одами” унвонини берганди.
Лос-Анжелес, сайловолди кампанияси, Демократлар партиясидан вице-президентликка номзод Камала Харрис
Камала Харрис Showtime's 2012 "EMMYEVE" тадбирида, Калифорния.
Демократлар партиясидан вице-президентликка номзод Камала Харрис
Вице-президентликка номзод Камала Харрис, Майями.
АҚШ ҳуқуқшуноси Камала Харрис 45th NAACP Image Awards тадбирида, Пасадина.
АҚШ ҳуқуқшуноси Камала Харрис.
АҚШ ҳуқуқшуноси Камала Харрис 2015 Vanity Fair Oscar Party тадбирида, Калифорния.
Америкалик юрист Камала Харрис, Калифорниядаги нефт тўкилган жойда
Жо Байден ва вице-президент Камала Харрис, Уилмингтон.
Камала Харрис Шимолий Каролинада АҚШ Демократик партиясининг конференцияси вақтида.
Демократлар партиясидан вице-президентликка номзод Камала Харрис, Оберри ёнғинлар бўлган жойда
Вице-президентликка номзод Камала Харрис
ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
"Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган", – деди Мирзиёев.
Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.
Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда.
Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқ тинчлиги, мамлакат манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.
Давлат раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади.
Йиғилишда қайд этилганидек, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.
Шунинг учун Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.
Президент ушбу марказнинг "Маънавият тарғиботчиси" ўқув муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини билдирди.
Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди.