Махсус карантин зонадан фоторепортаж

1806
(Янгиланган 13:20 30.03.2020)
  • Блок каравот, стол, шкаф, ҳожатхона ва душ, шунингдек, телевизор ва кондионер билан жиҳозланган.
Тошкент вилояти Ўртасарой туманида хориждан келган фуқаролар учун карантин зона ташкил қилинмоқда. Бу ҳудуд ҳақида батафсил Sputnik Ўзбекистон мухбири фоторепортажида билиб олишингиз мумкин.

Карантин мажмуаси бир неча минг махсус жиҳозланган контейнерлардан иборат, ҳудуд 10 минг нафаргача фуқароларни қабул қилиши мумкин.

Фуқаролар ватанга қайтганда мажбурий икки ҳафталик карантиндан ўтишлари зарур. Саккиз кун ичида қурувчилар бир ярим минг ўзбекистонликларни қабул қилиш учун жойларни тайёрлашди.   

Қурилиш майдонида 3 мингдан ортиқ қурувчи меҳнат қилмоқда, 200 та техника жалб қилинган.

Айни вақтда мутахассислар махсус карантин лагерининг учинчи босқич қурилиш босқичига киришдилар. Ишлар якунлангандан сўнг ҳудуд тўлиқ ўраб олинади.

Карантин зонада фуқароларни вақтинча жойлаштириш учун барча шароитлар яратилган. Ҳар бир бокс 4 киши яшашига мўлжалланган. Блок каравот, стол, шкаф, ҳожатхона ва душ, шунингдек, телевизор ва кондионер билан жиҳозланган. Фуқароларга овқат бир марталик идишларда етказиб берилмоқда.   

Карантин ҳудудда ҳар 500 кишига 30 навбатчи шифокор ва 20 таъминлов хизмати ходимлари кўзда тутилган. Беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилади.

Лагерга қурилиш ва махсус зона таъминоти ишларида ёрдам бериш мақсадида маҳаллий аҳоли ҳам келмоқда.

“Қийин пайтда биз бир-биримизга яқинроқ бўлишимиз керак. Бу жой менинг ака ва опа-сингилларим учун тайёрланмоқда, демак мен четда қолишим керак эмас”, - дейди ишчилардан бири Sputnik мухбирига.

Бундай карантин зоналар Ўзбекистон бошқа вилоятларида ҳам қурилмоқда.

Карантин ҳудуднинг кўриниши ва бу муҳим қурилишда ким меҳнат қилмоқда – бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида кўришингиз мумкин.

1806
  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Тошкент вилояти Ўртасарой туманида хорижлан келган фуқаролар учун карантин ҳудуд ташкил қилинмоқда.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Карантин мажмуаси бир неча минг махсус жиҳозланган контейнерлардан иборат, ҳудуд 10 мингача фуқароларни қабул қилиши мумкин.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Ҳудуд 10 минг кишини қабул қилиши мумкин.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Фуқаролар ватанга қайтганда мажбурий икки ҳафталик карантиндан ўтишлари зарур. Саккиз кун ичида қурувчилар бир ярим минг ўзбекистонликларни қабул қилиш учун жойларни тайёрлашди.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Саккиз кун ичида қурувчилар бир ярим минг ўзбекистонликларни қабул қилиш учун жойларни тайёрлашди.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Қурилиш майдонида 3 мингдан ортиқ қурувчи меҳнат қилмоқда

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Қурилиш майдонида 3 мингдан ортиқ қурувчи меҳнат қилмоқда

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Карантин зонада фуқароларни вақтинча жойлаштириш учун барча шароитлар яратилган. Ҳар бир бокс 4 киши яшашига мўлжалланган.

  • Блок каравот, стол, шкаф, ҳожатхона ва душ, шунингдек, телевизор ва кондионер билан жиҳозланган.
    © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Блок каравот, стол, шкаф, ҳожатхона ва душ, шунингдек, телевизор ва кондионер билан жиҳозланган.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Айни вақтда мутахассислар махсус карантин лагерининг учинчи босқич қурилиш босқичига киришдилар.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Қурилиш майдонида 200 та техника жалб қилинган.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Карантин ҳудудда ҳар 500 кишига 30 навбатчи шифокор ва 20 таъминлов хизмат ходимлари кўзда тутилган.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Карантин ҳудудда ҳар 500 кишига 30 навбатчи шифокор ва 20 таъминлов хизмат ходимлари кўзда тутилган.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Карантин ҳудудда ҳар 500 кишига 30 навбатчи шифокор ва 20 таъминлов хизмат ходимлари кўзда тутилган.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Қурилиш майдонида 3 мингдан ортиқ қурувчи меҳнат қилмоқда, 200 техника жалб қилинган.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Қурилиш ишлар якунлангандан сўнг ҳудуд тўлиқ ўраб олинади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (869)

Тунги рассомнинг Чилонзор деворларидаги сирли асарлари фото

646
(Янгиланган 20:20 26.05.2020)
  • Графити на чиланзаре - руки крупно
  • Мона Лиза
  • Ангел -врач
  • Ангел крупно
  • Ангел
  • Мона Лиза крупно
  • Глаз крупно
  • Внутри глаза
  • Глаз
  • Графити на чиланзаре - руки
  • Мона Лиза на Чиланзаре
  • Подпись автора
Пойтахтнинг Чилонзор туманидаги деворларда Street-art жанридаги (граффитлар) расмлар пайдо бўлди. Улар ўзига хос маънони ўзида мужассам айлаган.

Тошкентда InkUZart тахаллуси билан ижод қилаётган рассом граффитлари Чилонзор деворларида пайдо бўлди.

Тунги рассомнинг асар намуналари аввало бугунги кунда бутун дунёга хавф солаётган коронавирус мавзусига бағишланган.

Тиббий ниқоб, фаришта қанотли шифокор сурати, ниқоб таққан Мона Лиза, кислород ниқобини ушлаб туриб, беморларга ёрдам беришга шай турган шифокор акс этган “Кўз” номли расмлар шулар жумласидан саналади.

Граффитлар (италянча graffito) иморатларнинг деворлари ва идишлар сиртига чизилган ёзувлар, нақш ва суратлар. Граффитлар қадимий одамларнинг касби, қизиқишлари, санъати, турмуши хусусиятлари тўғрисидаги муҳим маълумотларни сақлаб қолган.

646
  • Графити на чиланзаре - руки крупно
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Қўллар"

  • Мона Лиза
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Мона Лиза"

  • Ангел -врач
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Фаришта шифокор"

  • Ангел крупно
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Фаришта шифокор"

  • Ангел
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Фаришта шифокор"

  • Мона Лиза крупно
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Мона Лиза"

  • Глаз крупно
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Кўз"

  • Внутри глаза
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Тунги рассомнинг асар намуналари аввало бугунги кунда бутун дунёга хавф солаётган коронавирус мавзусига бағишланган.

  • Глаз
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Кўз"

  • Графити на чиланзаре - руки
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Тиббий ниқоб, фаришта қанотли шифокор сурати, ниқоб таққан Мона Лиза, кислород ниқобини ушлаб туриб, беморларга ёрдам беришга шай турган шифокор акс этган “Кўз” номли расмлар шулар жумласидан саналади.

  • Мона Лиза на Чиланзаре
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Мона Лиза"

  • Подпись автора
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Муаллифнинг имзоси

Гўзал сув парилари янги мавсумни очиб беришди фото

1110
Исроилда сув парилари жамияти аъзолари 23 май куни Тель-авив шаҳридаги Бат Ям пляжида сузиш мавсумини бошлаб беришди.

Денгиз, қум, жазирама ва кўп сонли дам олувчилар - Исроил карантиндан кейин нормал ҳаётга қайтмоқда.

20 майда Исроил пойтахти яқинидаги  пляжлар очилди, маҳаллий аҳоли кафе ва ресторанларнинг тез орада ўз ишини бошлашини кутмоқда. Шанба куни сув парилар жамияти сузиш мавсумини бошлаб беришди.

Пляжда санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилмоқда: ижтимоий масофа, жамоат жойлари доимий дезинфекция қилинмоқда.

Исроилда янги мавсумнинг бошланишида тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

1110
  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил, пляжда қиз сув париси либосида, 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув парисининг думи, Исроилда сузиш мавсуми очилди. 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари жамияти, Бат Ям пляжи.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Қиз сув париси либосида. 23.05.20.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Қиз сув париси либосида. 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув парилари янги мавсумни очиб беришди. Тель-авив яқинидаги пляж.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари дунё жамоатчилик эътиборини океанлардаги экологик муаммоларига қаратишади.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    20 майда пляжлар очилди, маҳаллий аҳоли кафе ва ресторанларнинг тез орада ўз ишини бошлашини кутмоқда.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари дунё жамоатчилик эътиборини океанлардаги экологик муаммоларига қаратишади.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув париси жамияти аъзоси.

Афғонистонда бирданига 900 нафар "Толибон" аъзолари озод қилинди

19
Афғонистон президенти Ашраф Ғани яқин кунларда икки мингтагача маҳбус толибларни озод қилишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Tolo News хабар беришича, Афғонистон ҳукумати Рамазон ҳайитининг биринчи кунида "Толибон" (Россияда тақиқланган) радикал ҳаракатининг бирданига 900 аъзосини  озод қилди.

"Озод қилинганлар сони икки мингга етади, аммо бу ёғи "Толибон"га боғлиқ ... Зўравонликнинг давом этиши тинчлик жараёнига ҳисса қўшолмайди", - деди Джавид Фейсал, Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани Рўза Ҳайити муносабати билан Афғонистонда уч кун давомида ўт очиш режимини тўҳтатишига жавобан икки мингтагача толиб асирларни озод этишга фармон берган эди.

Кейинчалик, афғон ҳукумати толибларни асирларни озод қилиш учун замин яратиш учун ўт очишни туҳтатишни узайтиришга чақирди ва шу билан бирга, сулҳ маҳбусларни озод қилиниши ва музокаралар бир-бири билан боғлиқлиги ва бир вақтнинг ўзида амалга оширилиши кераклигини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, феврал ойи охирида АҚШ ва "Толибон" Қатарда бўлиб ўтган маросимда тинчлик шартномасини имзоладилар.

Келишув чет эл қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетилишини ва афғонлараро мулоқотни бошлашни кўзда тутади. Бироқ, томонлар музокаралар столига, маҳбусларни алмашиш жараёни тугагандан кейингина ўтиришлари керак.

19