Пандемияда давридаги Кобул ҳаётига назар фото

2001
(Янгиланган 15:53 26.04.2020)
Кобулда мунтазам дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда. Кўчаларда одам сийраклашган. Афғонистонда коронавирус билан боғлиқ 1463 та ҳолат қайд этилган.

Афғонистонда ҳам бошқа мамлакатлардаги сингари фуқароларга заруратсиз кўчага чиқиш тақиқланган. Кобулдаги кўчалар беркитилган.

Кобулда мунтазам дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда. Кўчаларда одам сийраклашган.

Фуқароларнинг ҳаммаси ҳам ҳукуматнинг ниқоб тақиш тавсиясига амал қилмаяпти.

Афғонистон пойтахтида барча жамоат жойлари, спорт бинолари ёпилган. Озиқ-овқат дўконлари фаолият юритмоқда, холос.

Афғонистон парламенти Россияга коронавирус пандемиясига қарши курашда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

26 апрель ҳолатига кўра, Афғонистонда коронавирус билан боғлиқ 1463 та ҳолат қайд этилган. 188 нафар бемор тузалишга муваффақ бўлган. 47 нафар бемор вафот этган.

2001
  • © REUTERS / Mohammad Ismail

    Кобулдаги дўкон олдидаги эркаклар

  • © REUTERS / Mohammad Ismail

    Кобулда муҳтожларга бепул озиқ-овқат тарқатиш вақтида ниқоб таққан фуқаро

  • © REUTERS / Omar Sobhani

    Кобул кўчаларида йўловчиларни дезинфекция қилиш

  • © AFP 2018 / Wakil Kohsar

    Кобулда велосипед ҳайдаб кетаётган эркак

  • © REUTERS / Omar Sobhani

    Қўллари дезинфекция қилинаётган аёллар

  • © REUTERS / Mohammad Ismail

    Кобулда ёпилган дўкон олдидаги ишчилар

  • © REUTERS / Omar Sobhani

    Кобулда қўлларни дезинфекция қилиш

  • © REUTERS / Mohammad Ismail

    Бозордаги савдо-сотиқ ишлари

  • © REUTERS / Mohammad Ismail

    Кобулда уйсиз эркак дўкон ёнида чой ичмоқда

  • © REUTERS / Mohammad Ismail

    Муҳтожларга аталган озиқ-овқат

  • © REUTERS / Omar Sobhani

    Афғонистон ҳукуматининг аҳолига ёрдам сифатида берган бир қоп унини аравачада олиб кетаётган фуқаро

  • © REUTERS / Omar Sobhani

    Афғонистон ҳукумати ёрдамини берилишини кутаётган афғон аёллари

  • © REUTERS / Omar Sobhani

    Бепул ёрдамни кутаётган аёллар

  • © REUTERS / Mohammad Ismail

    Кўзгудаги эркак акси

  • © AP Photo / Rahmat Gul

    Бепул озиқ-овқат учун навбат кутаётганлар

  • © REUTERS / Omar Sobhani

    Дезинфекция ишларини амалга ошираётган ходим

Гўзал сув парилари янги мавсумни очиб беришди фото

139
Исроилда сув парилари жамияти аъзолари 23 май куни Тель-авив шаҳридаги Бат Ям пляжида сузиш мавсумини бошлаб беришди.

Денгиз, қум, жазирама ва кўп сонли дам олувчилар - Исроил карантиндан кейин нормал ҳаётга қайтмоқда.

20 майда Исроил пойтахти яқинидаги  пляжлар очилди, маҳаллий аҳоли кафе ва ресторанларнинг тез орада ўз ишини бошлашини кутмоқда. Шанба куни сув парилар жамияти сузиш мавсумини бошлаб беришди.

Пляжда санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилмоқда: ижтимоий масофа, жамоат жойлари доимий дезинфекция қилинмоқда.

Исроилда янги мавсумнинг бошланишида тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

139
  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил, пляжда қиз сув париси либосида, 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув парисининг думи, Исроилда сузиш мавсуми очилди. 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари жамияти, Бат Ям пляжи.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Қиз сув париси либосида. 23.05.20.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Қиз сув париси либосида. 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув парилари янги мавсумни очиб беришди. Тель-авив яқинидаги пляж.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари дунё жамоатчилик эътиборини океанлардаги экологик муаммоларига қаратишади.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    20 майда пляжлар очилди, маҳаллий аҳоли кафе ва ресторанларнинг тез орада ўз ишини бошлашини кутмоқда.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари дунё жамоатчилик эътиборини океанлардаги экологик муаммоларига қаратишади.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув париси жамияти аъзоси.

Адиблар хиёбонида муошира учун “тўпланган” шоиру ёзувчилар

227
  • Алишер Навои возвышается над алеей
  • Вид на аллею литераторов глазами Алишера Навои
  • Мухаммад Юсуф
  • Абдулла Кадыри
  • Александр Файнберг
  • Бердак
  • Бабур и Бердак
  • Мукимий
  • Озод Шарафиддинов
  • Огахий и Фуркат
  • Саида Зуннунова и Саид Ахмад
  • Ойбек
  • Центральная аллея ведущая к памятнику Алишеру Навои
Тошкентда Адиблар хиёбони очилди. Хиёбонда атоқли ўзбек шоиру ёзувчилари мушоира ва мушоҳида учун жамланган, десак, муболаға бўлмас.

Адиблар хиёбонини ғоявий-бадиий жиҳатдан янада бойитиш мақсадида Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Тўлепберген Қайипбергенов, Ибройим Юсупов, Александр Файнберг сингари атоқли намояндалар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуалари ҳам яратилди.

Ҳазрат Навоийнинг муҳташам ҳайкали атрофида 20 дан зиёд атоқли шоир ва адибларнинг ҳайкаллари яхлит меъморий ва бадиий композицияда, мантиқий ечим асосида жойлаштирилди. Шу ерда Ёзувчилар уюшмаси учун бино барпо этилгани ҳам ҳамоҳанглик касб этди.

Шавкат Мирзиёев адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳайкалини муайян олий ўқув юртига бириктириб, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялар берган. Хиёбон билангина чекланиб қолмасдан, адиблар ижодини чуқур ўрганиш, уларнинг ибратли умр йўллари ҳақида китоблар ва фильмлар яратиш, янги асарлар ёзиш муҳимлигини таъкидлаган.

227
  • Алишер Навои возвышается над алеей
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Алишер Навоий

  • Вид на аллею литераторов глазами Алишера Навои
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Адиблар хиёбони

  • Мухаммад Юсуф
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Муҳаммад Юсуф

  • Абдулла Кадыри
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Абдулла Қодирий

  • Александр Файнберг
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Александр Файнберг

  • Бердак
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Бердақ

  • Бабур и Бердак
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Бобур

  • Мукимий
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Муқимий

  • Озод Шарафиддинов
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Озод Шарафиддинов

  • Огахий и Фуркат
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Огаҳий ва Фурқат

  • Саида Зуннунова и Саид Ахмад
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Саид Ахмад ва Саида Зуннунова

  • Ойбек
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ойбек

  • Центральная аллея ведущая к памятнику Алишеру Навои
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Алишер Навоий ҳайкалига элтувчи йўл

Счетчики холодной воды

Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади

18
Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади - ҳукумат қарори.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплаш сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига қўшиш орқали амалга оширилади.

Қарор билан Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни “онлайн” режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилади.

Жумладан, сув омборлари ва ирригация тизимларида жами 18 576 та қурилма ўрнатилади.

Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги жами 1687 та насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда “онлайн” режимида назорат қилиш жорий этилади.

2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозланади.

18