Қизил кўл, товус рақси ва кўчадаги томоша ҳафта суратлари

1154
Ўтган ҳафтада жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Энг қизиқарли суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

1154
  • © AFP 2018 / Sean Rayford / Getty Images

    Жанубий Каролина, Чарльстонда яхталар паради ўтказилди, 24.05.20

  • © AFP 2018 / Isaak Lawrence

    Гонконгда полиция ҳукуматга қарши намойишчиларни тарқатмоқда, 27.05.20.

  • © AFP 2018 / Yasuyoshi Chiba

    Кения, Рамазон байрами, болаларга совғалар берилмоқда. 25.05.20

  • © AFP 2018 / Erika Santelices

    Доминикан Республикасида аҳоли COVID-19 экспресс тест топширмоқда, 25.05.20

  • © REUTERS / John Sibley

    Лондон аёл ва альпака, 23.05.20

  • © Sputnik / Aleksey Pavlishak

    Қримда Сасик Савиш тузли кўли.

  • © AFP 2018 / John Wessels

    Сенегал, диндорлар Йоффа Лайен масжидига кетмоқда, 24.05.20.

  • © Sputnik / Александр Кондратюк

    Битирувчилар Миасское қишлоғидаги мактабининг яқинида сўнгги қўнғироқ пайтида, Челябинск вилояти.

  • © Sputnik / Alejandro Martinez Velez

    Мадридда ҳукуматга қарши намойиш, мухолифат вакиллари карантин чораларни бекор қилишни талаб қилмоқда.

  • © REUTERS / NTB Scanpix / Tor Erik Schroeder

    Сетесдал ва Сирдал (Норвегия) ўртасидаги тоғ ўтиш жойида қор тозаламоқда. 25.05.20

  • © AFP 2018 / Asif Hassan

    Покистон, Карачида махсус хизмат ходимлари ҳалокатга учраган самолёт олдида. 24.05.20

  • © Sputnik / Alexei Danichev

    Санкт-Петербург, одамлар сув бўйида дам олмоқда.

  • © Sputnik / Ilya Naymushin

    Красноярск, "Роев Ручей" флора ва фауна боғида товус рақсга тушмоқда.

  • © AFP 2018 / Jeff Pachoud

    "L'Espace des Arts company" театр гуруҳи аҳолига шоу кўрсатмоқда, Шалон-сюр-Сон, Франция, 26.05.20.

  • © AFP 2018 / Pascal Guyot

    Аҳоли Ла Гранд-Мотт пляжида дам олмоқда, Франция, 26.05.20.

  • © AFP 2018 / Arun Sankar

    Ченнае шаҳри киши ҳимоя ниқобида, Ҳиндистон 23.05.20.

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Москва, қиз кучуги билан сайр қилмоқда.

  • © AFP 2018 / Ashraf Shazly

    Хартум аёл байроқлар билан намойиш акцияси вақтида, Судан, 23.05.20.

  • © Sputnik / Alexei Danichev

    Санкт-Петербург коммунал хизмат ходимлари Петр ҳайкалини ювмоқда.

  • © REUTERS / Umit Bektas

    Туркия, Истанбул шаҳридаги Сулаймония масжидида дезинфеция ишлари, 26.05.20.

  • © REUTERS / Eric Miller

    Миннеаполис норозилик акцияси, АҚШ, 26.05.20

  • © Sputnik / Kostis Ntantamis

    Афина яқинидаги Алимос пляжи, дам олувчилар ва ўйинчоқ сотувчиси.

  • © REUTERS / Aziz Taher

    Бейрутда полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув, Ливан. 28.05.20

  • © REUTERS / Kevin Lamarque

    АҚШ, Мэриленд штати Оушен-Сити пляжи. 23.05.20.

  • © REUTERS / Antonio Bronic

    Хорватия яхталар сақлаш жойи. 25.05.20.

  • © AFP 2018 / Hussein Faleh

    Ироқ, Басра шаҳри, болалар ўйинчоқ қурол билан. 25.05.20.

  • © REUTERS / Parwiz Parwiz

    Афғонистон, Лагман провинцияси, болалар машина багажида кетмоқда. 24.05.20

  • © REUTERS / Antara Foto Agency

    Суматра, Индонезия, тўлқинда кўтарилган балиқ қайиғи. 27.05.20.

Анаконда, аждар ва жангчи-қиз - Мексика гўзали

453
(Янгиланган 17:13 22.10.2020)
"Мисс Мексика" гўзаллик танлови иштирокчиларининг антиқа либосларда тушган суратлари эълон қилинди.

Танлов шартларига кўра, иштирокчилар анъанавий ва миллий услубдаги либосларда (илон, аждар ва жанчи) фотосессия қилишди. Суратлар ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, қизғин муҳокама қилинмоқда.

Танловда 32 нафар аёл қатнашмоқда, финал босқичига фақат 12 нафари чиқди.

31 октябрь куни танловнинг асосий ғолибаси аниқланади.

453
  • "Мисс Мексика-2020" танлови иштирокчиси Карина Роман, Закатекас штатидан

  • "Мисс Мексика-2020" гўзаллик танлови иштирокчиси Каролина Томас, Дуранго штатидан

  • "Мисс Мехико-2020" танлов иштирокчиси Регина Гонсалес, Куантана-Роо штати вакили

  • "Мисс Мехико" танлови иштирокчиси Георгина Варгас

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Жоржина Вилянуева, Гуанахуато штатидан

  • "Мисс Мехико-2020" иштирокчиси Исела Серрано, Чиҳуаҳуа шаҳри вакили

  • "Мисс Мексико-2020" иштирокчиси Сан Луис Потоси вакили Даниела Санчес Акоста

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Даниела Педроза, Бажа Калифорниядан

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Аирам Ортиз, Сонора штати вакили.

  • "Мисс Мехико-2020" иштирокчиси Ана Паулина Риверо, Юcатан штати вакили

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Мариану Масиас, Жалиско штатидан

  • "Мисс Мехико-2020" танловининг иштирокчиси Женнифер Алварес, Cампече штатидан

  • "Мисс Мексика-2020"да иштирок этувчи Жессиcа Фаржат, Сюдад-Де-Мексика шаҳридан.

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Валери Барцч, Пуебла штатидан

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Расио Cаррилло, Чиапас штатидан

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Гилди Реес, Табаско штатидан

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Андреа Мунгуиа, Веракруз шаҳри вакили

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Перла Франко, Эстадо Де Мехико штати вакили

Супермодель Ким Кардашьян - 40 ёшда

1963
(Янгиланган 12:13 21.10.2020)
Бугун, 21 октябрь куни америкалик телебошловчи, супермодель, актриса Ким Кардашьян ўз юбилейини нишонламоқда. У 40 ёшни қаршилади.

Ким Кардашьян 1980 йил 21 октябрь куни Калифорния Лос-Анжелесда туғилган.

Sputnik унинг энг ёрқин фотосуратларини эътиборингизга ҳавола этади.

1963
  • © AFP 2018 / Angela Weiss

    Ким Кардашьян CFDA Fashion Awards-2018 мукофоти тақдимоти маросимида.

  • © AFP 2018 / Neilson Barnard / Getty Images

    Ким Кардашьян Met Gala-2019 маросимида.

  • © AFP 2018 / Angela Weiss

    Ким ва Кортни Кардашьян amfAR гала концертида, 2019 й.

  • © AFP 2018 / Jason Merritt / Getty Images

    Ким Кардашьян Грэмми тақдимоти, Лос-Анжелес, 2011 й.

  • © AFP 2018 / Timothy A. Clary

    Ким Кардашьян ва Канье Уэст Метрополитен-музея мода кўргазмасида, 2015 й.

  • © AP Photo / Invision / Jordan Strauss

    Ким Кардашьян LACMA-2015 гала концертида, АҚШ.

  • © AFP 2018 / Angela Weiss

    Телеюлдуз Ким Кардашьян Met Gala-2018 Метрополитен-музей тадбирида, АҚШ.

  • © AFP 2018 / Franck Fife

    Италиялик дизайнер Риккардо Тиши ва Ким Кардашьян, Париж, Франция

  • © AFP 2018 / Getty Images for Tom Ford / Dimitrios Kambouris

    Ким Кардашьян Tom Ford мода кўргазмасида, АҚШ.

  • © AFP 2018 / Getty Images / Rick Diamond

    Ким Кардашьян Hype Energy Drinks ичимлиги тақдимоти маросимида, АҚШ

  • © AFP 2018 / Getty Images / David Livingston

    Ким Кардашьян Beautycon-2018 фестивалида, Лос-Анжелес, АҚШ.

  • © AFP 2018 / Getty Images / Roy Rochlin

    Канье Уэст ва Ким Кардашьян Versace мода кўргазмасида, 2019 й. АҚШ.

  • © AP Photo / Lynne Sladky

    Ким Кардашьян Mercedes-Benz Fashion Week тадбири, Майами, АҚШ.

  • © AP Photo / Invision / Jonathan Short

    Ким Кардашьян GQ журнали маросими, Лондон, Буюк Британия.

  • © AFP 2018 / Getty Images for People.com / Mike Coppola

    Ким Кардашьян Met Gala-2017 маросимида, АҚШ

Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

Вакцина ва маймунлар: "Россия фейки" ҳақида британия фейки

98
Британия ОАВлари Россиянинг инсониятга қарши навбатдаги диверсиясини фош этишди. Бу хабар туманли альбионда бир неча кун давомида асосий янгилик мақомини ушлаб турди

Владимир Корнилов

Британиядаги ҳолатга назар солинг: мамлакатда пандемия билан боғлиқ ҳолат ўта абгор, ҳукумат қўллаётган янги карантин чораларига қарши бутун бошли минтақалар бош кўтармоқда, Европа иттифоқи билан Brexit хусусидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган ва бу яқин истиқболда иқтисодий коллапсни юзага келтириши мумкин, Шотландиянинг ажралиб чиқишини ғояси қўллаб-қувватланиши ўзининг чўққисига етди ва бу мамлакатнинг дарз кетишига олиб келиши мумкин. Тасаввур қилдингиз-а, муаммолар кўламини?

Мана шундай бир шароитда британ нашрлари ўзларининг биринчи саҳифаларида: "Телба Russkies вакцина бизни шимпанзега айлантиради, дея бонг уришмоқда", деб ёзиб чиқишди.

Нашрларнинг деярли барчаси кулгили коллажлар эълон қилган бўлиб, уларда Британия бош вазири Борис Жонсон сурати йетига айлантирилган ва суратга "Мен қор одам вакцинамни яхши кўраман", деган изоҳ берилган эди.

Айрим манбаларга таянган ҳолда британ ОАВлари бу фотосуратлар Россия давлати ёки Россия расмий шахслари буюртмаси асосида коронавирусга қарши ишлаб чиқилаётган бўлғуси британ вакцинасини обрўсизлантиришга ва у одамларни маймунга айлантиради деган мазмунда тарқатиладиган дезинформациянинг бир қисми сифатида ишлаб чиқарилган ёки тарқатилганини иддао қилишган эди.

Бундай таъкидлар The Times нашри томонидан тарқатилган, яъни у илк манба бўлган. Нашр гўёки ўз "суриштируви" ниқоби остида ушбу мавзуда бир нечта шов-шувли материаллар эълон қилган.

Аммо Россия давлатининг бу ишга қандай алоқаси бор. Бу саволга жавобни The Times ўзи ўйлаб топган фитнага қизиқишни тобора оширган ҳолда жавоб беришга уринган. Нашр "ушбу пропагандага бўлган уриниш Кремль томонидан бевосита бошқарилганми, тушунарсиз, аммо айрим россиялик мансабдорлар бу иш ташкилоти ва оммага тарқатилишига жалб этилганликлари хусусида далиллар мавжуд"лигини баён этган.

Аммо асосий мақолада ушбу таъкид унчалик кескин жарангламайди: "Оксфорд тадқиқотига қарши кампания россиялик расмий шахслар билан боғлиқ бўлиши мумкин. <…> ушбу шахсларнинг жалб этилиши Кремль бу ташвиқот уриниши ҳақида буйруқ бергани, уни маъқуллагани ёки у ҳақда билганини англатмайди".

Хуллас, нашрнинг кўпсонли кузатувчиларига барча газеталар сарлавҳаларига чиқарилган фитнага оид сарлавҳа (бу ишнинг барчасини Россия амалга ошираётгани) ҳақида тушунтириш берилмади. Бунинг ўрнига муштарийларни газета сайтига кириб, 40-дақиқалик подкастни тинглашга даъват қилишди - гўёки у ерда ҳаммаси батафсил тушунтирилган ва далилланган.

Афтидан, бошқа ОАВлар ҳам (хусусан британия матбуоти билан бир қаторда американики ҳам) кўпам узоққа бориб ўтирмадилар ва The Times маълумотига , яъни унинг ўша подкастида Россия расмий шахслари ҳозирча мавжуд бўлмаган британ вакцинасини дискредитация қилувчи интернет-мемлар яратилишига алоқадорлиги тўғрисидаги далиллар борлигига ишониб қўя қолишди.

Пандемияга уч марта зарба: Россияда коронавирусга қарши 3-чи вакцинани синовлари бошланди
Ruptly / РФПИ / АФК "Система", завод "Биннофарм" / Роспотребнадзор

Шу боис ҳам Россия дезинформация кампаниясига "герасимов ҳарбий доктринасининг бир қисмига сингари қаралди - РФ қуролли кучлари бош штаби раҳбари Валерий Герасимов стратегиясига Ғарб оавлари важ бўлса-бўлмаса ҳавола қилишни жуда ёқтиришади.

Аммо The Times подкастини тингласангиз, трансляция давомида ҳозир "биз сизларга Россия давлатининг бу ишга алоқадорлигини ҳозир исботлаб берамиз", деган ваъдалар кўп бор янграганига гувоҳ бўласиз. Ташкилотчилар хусусида гап айтишга фурсат етганида эса, Россия тўғридан-тўғри инвестициялари фонди бош директори - Кирилл Дмитриев фамилияси янграйди.

Газета журналистлари штатдаги "кремленологлар" билан Дмитриев шахсини, унинг фондини ва ҳатто Владимир Путин улар томонидан ташкиллаштирилган кампаниядан хабардор бўлган-бўлмагани сингари мавзуларни муҳокама қиладилар.

Бундан тахмин қилса бўладики, The Times гўёки бу ишнинг изига тушган — "йети Жонсон" картинкалари ортида турган амалдорлар эса мана шулар бўлади. Аммо шу вақтда ажабтовур бир гап айтилади: "Кирилл Дмитриев бизда мавжуд далиллар орасида тилга олинмаган. Унинг дезинформацияга алоқадорлиги ҳақида шама ҳам йўқ, ҳатто". Бори шу. Яъни шу жойда россиялик амалдорларга" элтувчи сирли иплар ногаҳон узилади. Дарвоқе, Россиядаги жиноятчилик ҳақида юзаки ёзадиган китоблари билан машҳур эксперт Марк Галеотти ушбу кампания ортида "аллақандай кремль герцоглари ва баронлари" туриши ҳақида фикр билдирганини айтмаганда, албатт. Ҳа, бу гапнинг "далил"дан қандай кам жойи бор?

Шундан сўнг навбатдаги "инсайд" келтирилади: гўёки, аллақандай Россия давлат каналларидан бирида британ вакцинаси синовлари вақтида тестда ишитирок этганларнинг икки нафари ўлгани, аммо улар вафотини гўёки яширишаётгани ҳақида фейкка тайёргарлик кўрилган эмиш. Гўё вакцина фақат маймунларда ишлаши, одамларда ишламаслиги далили эмиш бу. Бир вақтнинг ўзида ушбу кампания ҳатто бошланмагани, бу зотан Россия телевидениеси учун ҳам ортиқчалик қилгани ҳақида қўшимча қилинади.

Яъни ҳеч ким ҳеч қаерда эълон қилмаган подкаст муаллифлари бу хабарни қаердан олишгани ҳақида ҳам бехабармиз. Аммо шундан сўнг The Timesдан факт-чекинг эътиборга ҳавола қилиниб, улар бунда ҳеч қаерда эълон қилинмаган "сенсацияни" "инкор" этишади.

Ҳеч қаерда янграмаган янгиликни ўртага ташлаб, сўнг унга қарши жон-жаҳди билан курашиш - обрўли журналистика амалиётида алланечук янгиликдир.

Шу билан бирга, британиядаги AstraZeneca компаниясининг вакцинасини ўзида синаган одамлардан бири шу ҳафтада Бразилияда оламдан кўз юмгани рост. Бу ҳақда жаҳон  ахборот агентликлари хабар беришди. Буни энди "россия дезинформациясига" йўйиш анча қийин кечади.

Шу тариқа, бирорта материалда Россия давлатининг, Россия расмийларининг ёки норасмий шахсларининг Жонсон ва ковид ҳақида кулгили мемларни ишлаб чиқишганини маълум маънода бўлса-да, исботловчи далиллар йўқ.

Интернет шундай суратларга тўла ростдан ҳам. Аммо уларнинг биринчи манбаи - The Timesга олиб келади. Бунгача улар қаердадир чоп этилганми-йўқ, билмайман, аммо айнан ўша газета бу суратларнинг дунё бўйлаб кенг тарқалишига старт берган эди.

Нашр таъкидига кўра, шунга ўхшаш мемлар учта оддий ресурсларда чоп этилган — уларнинг иккитаси британия ва биттаси брюсселда. Аммо бу сурат билан боғлиқ мутлақо бошқача суратни EUReporter сайтида топиш мумкин. Бундан келиб чиқадики, бу сингари коллажлар тарқатувчиси айнан The Times бўлган. Британия вакцинасининг обрўсини туширишни мақсад қилган ва уни маймунники деб атаган бирор кимса топилган бўлса ҳам, у энг таъсирчан ва арзон усулни қўллаган: у бу усулни машҳур британия газетаси редакциясига ташлаган ва унга Россия дезинформацияси далили сифатида кўриниш берган.

Бўлди. Шундан сўнг мемлар интернет бўйлаб тарқалиб кетган. Жуда ажабтовур самара. Аммо ҳаммаси шундай экан, бундан келиб чиқадики, The Times дезинформацияни тарқатиш инструменти бўлган (Ва бу дезинформация Россияники эмас).

Бу воқеага Россиядан кимнингдир жалб этилганлиги далили йўқ бўлса-да, аммо Лондон реакцияси ўта кескинлигини, у жаҳл билан реакция билдираётганини кўраяпмиз. Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб Москвани оксфорд вакцинасини дискредитация қилишда айблашда улгурди. Санкцияларнинг ҳам қулоғи кўриниб қолди, чоғи. Ва бунда The Times нинг ўзи Кремль бу воқеага алоқадор бўлмаслиги мумкин, деб таъкидлагани катта роль ўйнамайди. Британиялик вазирларга сарлавҳалардан кейинини ўқиш шарт эмас.

Бу россияга нега керак, деган саволга нашр ўз таҳририят колонкасида оддий жавоб берган: бу билан барча вакциналарга нисбатан глобал ишонч йўқолаётган эмиш. Аммо айни вақтда коронавирусга қарши бутун дунёда ҳозирча ягона вакцинага эга бўлиб турган Россияга вакцинацияга нисбатан ишончни поймол қилиш унчалик ҳам фойдали эмас. Аммо Ғарбда бу ҳолатда мантиқнинг кимга ҳам қизиғи бор дерсиз?

Британиядаги Россия элчихонаси Россия давлати британия вакцинасига бўлган ишончни йўққа чиқариш учун ташвиқот олиб бораётган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахмин ўз-ўзидан дезинформацияга мисол бўлишини тушунтирди.

Эътибор беринг, британия ОАВнинг бу "сенсацияси"ни бирорта ижтимоий тармоқда блокланган эмас, бу хабарлар "қўшимча текширишга муҳтожлиги" ҳақида ҳам ҳеч ким айтгани йўқ. Ахир бу Хантер Байденнинг унинг отаси - АҚШ президентлигига номзодни дискредитация қилувчи электрон хатлари билан боғлиқ можаро эмасда. Акс ҳолатда ижтимоий тармоқлар анча тез ва кескин ҳаракат қилган бўлардилар, яқинда бўлгани каби Х.Байден ҳақида компроматни эълон қилишга жазм қилган New York Post газетаси саҳифалари тезда блоклагани сингари.

Аммо вакцина ва маймунлар ҳақида эълон қилган британия "сенсацияси"ни ҳеч ким блокламаяпти. Ахир, гап руслар ҳақида борар экан, турфа аҳмоқона айбловларни, уларни ҳатто текшириб ўтирмасдан чоп этиш мумкинда.

Шу ўринда, яна бир мантиқий савол туғилади: буларнинг барчаси британ ОАВларига нега керак? Хусусан, жавоб мақола бошида берилган эди. Камида икки кун давомида жамоатчилик мамлакатнинг реал муаммоларини муҳокама қилишдан чалғийди ва "бу русларнинг қандай шумлигидан" қаттиқ ранжийди. Маймун вакцинаси ҳақидаги мақолалар таъсири камайгач эса, янги сенсацияни ўртага ташлаш мумкин. Дейлик, қандай қилиб шумният руслар Олимпиада-2020ни тўхтатишга уринишгани-ю, мардонавор британ махсус хизматлари эса бу тил бириктирувга қай тарзда чек қўйишгани ҳақида. Шундай қилинса, яна бир неча кунга шовқин-сурон ва жанжал тайёр, ҳисоб. Фақат у бу ким ҳеч бўлмаса битта гувоҳ ва далилни тақдим этинг, деб қолмаса бўлди. Буёғи ортиқчада.

98