Ғалаба, бомбардимончи парвози ва пандемия ойнинг энг сара суратлари

1551
(Янгиланган 15:57 30.06.2020)
24 июнь куни Москвада Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ҳарбий парад ўтказилди. Шунингдек, пандемия туфайли жорий этилган айрим чекловлар юмшатилганди.

Июнь ойнинг энг қизиқарли ва ёрқин суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

1551
  • © Sputnik / Kirill Kallinikov

    Россия Марказий сайлов комиссиясининг ахборот маркази, аёл тиббий ниқобда.

  • © Sputnik / Vladimir Sergeev

    Москва Кремлининг миноралари ва Покров соборининг гумбазлари

  • © Sputnik / Host photo agency / Alexey Filippov

    Москва, Россия президенти Владимир Путин ва хорижий давлат етакчилари билан "Номаълум аскар" хотира ёдгорлигига гул қўйиш маросимида.

  • © Sputnik / Ramil Sitdikov

    Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ҳарбий парад.

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Россиялик пианиночи Денис Мацуев"Шоу ON!" концерт лойиҳасида

  • © Sputnik / Host photo agency / Vladimir Astapkovich

    Стратегик Ту-160 бомбардимончиси, Ғалаба Парадига тайёргарлик жараёни

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Москва, аёл Қизил майдонда селфига тушмоқда.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Кўнгиллилар Москвада "хотира чизиғи" акцияси доирасида 1418 дона шағам ёқишди.

  • © Sputnik / Host photo agency / Mikhail Voskresenskiy

    Москвадаги "Ғалаба нурлари" акцияси пайтида М.В.Ломоносов номидаги МДУнинг асосий биноси

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    "Аэрофлот" авиакомпаниясининг стюардессаси, Москва Шереметево аэропорти.

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Москва Горький паркида дам олувчилар.

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Дина Аверина бадиий гимнастика бўйича халқаро онлайн-турнирда чиқиши

  • © Sputnik / Vitaliy Ankov

    Владивостокда "Громкий" и "Совершенний" ҳарбий кемаларни тантанали кутиб олиш маросими.

  • © Sputnik / Nina Zotina

    Сочи "Цирк" плажида дам олаётган туристлар.

  • © Sputnik / Kirill Braga

    Волгограддаги Мамаев Курганда тантанали концерт

  • © Sputnik / Alexey Danichev

    Гидрофлай бўйича Россия терма жамоаси спортчилари Россия кунини нишонлаш маросимини очмоқдалар.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    101 ёшли бемор Зенаида Афанасьева Новикова COVID-19 коронавирус инфекциядан даволанишдан сўнг.

  • © Sputnik / Ramil Sitdikov

    Москва Горький паркида одамлар дам олмоқда.

  • © Sputnik / Aleksei Danichev

    Санкт-Петербургда мактаб битирувчилари байрамида мушакбозлик.

Баррикада ва шовқинли гранаталар: сайловдан сўнг Минскда тартибсизликлар авж олди

239
(Янгиланган 15:12 11.08.2020)
Президент сайловидан сўнг икки кундан бери Беларусда норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Энг катта намойиш Минскда бўлиб ўтди.

Душанба, кунинг иккинчи ярмида беларуслар яна пойтахт кўчаларига чиқишди. Норозилик намойишлари республиканинг барча вилоят марказларида ўтказилди.

Пойтахтнинг Пушкин майдонида намойишчилар ахлат қутилардан баррикаларни қуриб олишди. Намойишчилардан бири полиция томон портловчи қурилмани улоқтиришга ҳаракат қилади, бироқ қурилма унинг қўлида портлаб кетди. Олган жароҳатлардан эркак вафот этди.

Милиция намойишчиларни тарқатиш учун ёруғлик-шовқин гранаталар қўллади. Кўплаб намойишчилар қўлга олинди.

Милиция ички қўшин ва “Альфа” бўлинмаси ёрдами билан намойишчиларни тарқатиб юборди. Айни вақтда коммунал хизматлар кўчаларни тозаламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, президент Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби Светлана Тихановская 10,09 фоиз овозга эга бўлди.

239
  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг норозилик намойишлари.

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг норозилик намойишлари.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Жароҳатланган намойишчи

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минск полицияси намойиш вақтида.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Минск кўчаларидаги тартибсизликлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минск кўчаларидан бирида намойишчилар

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда ҳуқуқ тартибот орган ходимлари.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда намойишчи.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг Минскда норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минскда ўтган тунда намойиш ва тартибсизликлар давом этди.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Намойишга чиққан аёл

Ниқобдан бикини, сирли ҳайкал ва озодликка чиққан тошбақалар ҳафта суратлари

3051
(Янгиланган 16:28 07.08.2020)
Шу ҳафта 1-7 август кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин ва ҳис-ҳаяжонга тўла суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳафтанинг энг сара суратлари - Sputnik фотожамланмасида.

3051
  • © AFP 2018 / ANP / Robin van Lonkhuijsen

    Нидерландия, Роттердам, аёл ҳимоя ниқобларидан тикилган бикинида.

  • © Sputnik / Roscosmos

    Бойқўнғир космодромидан "Протон-М" ракета-ташувчиси учирилиши.

  • © REUTERS / Peter Cziborra

    Буюк Британия Икльфорд лаванда даласи.

  • © Sputnik / Ramil Sitdikov

    Москвада ўтказилган марафон иштирокчиси.

  • © AP Photo / Rajanish Kakade

    Ҳиндистон, Мумбай, сув остида қолган кўчалар

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Бейрутдаги портлаш.

  • © Sputnik / Valery Melnikov

    Бейрутдаги портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © AP Photo / Ben Birchall / PA

    Бристолда шарлар фестивали иштирокчиси.

  • © AFP 2018 / Sonny Tumbelaka

    Бали пляжида олиб қўйилган яшил тошбақаларини денгизга қўйиб юборилиши

  • © Sputnik / Mikhail Golenkov

    Болтиқ денгиз флотининг машқлари

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қримда дам олаётган туристлар

  • © REUTERS / Christian Mang

    Берлин, коронавирус билан боғлиқ чекловларга қарши намойиш иштирокчиси.

  • © Sputnik / Evgeny Odinokov

    Москвада йўл қурилиш ишлари техникаси.

  • © AFP 2018 / Noah Seelam

    Ҳиндистон, Ҳайдарабодда аёл коронавирусга тест топшириш кўчма масканида.

  • © REUTERS / Aly Song

    Шанҳайда ChinaJoy кўргазмаси.

  • © REUTERS / Thomas Peter

    Пекинда Моаи ҳайкаллари олдида аёл велосипедда ўтиб кетмоқда.

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Москва йўл қурилиши ишлари.

  • © AP Photo / Michael Probst

    Германия, Франфурт майдонида одамлар совун кўпикларини учиришмоқда.

Ўзбекистонда 17 августдан масжидлар ишга тушади

114
(Янгиланган 00:09 13.08.2020)
Масжидларда вақтинча жума намози адо этилмайди, диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан Ўзбекистондаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини қайта давом эттиради. Диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати расмий баёнотида диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилиши айтилган.

Қуйидаги муҳим тавсия ва талабларга сўзсиз амал қилиш, масжидлар фаолиятининг давомли бўлишига асосий омил бўлади:

- масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион "тўшак"лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

- ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

- масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

- ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

- ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

- масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

- масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;

- ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

- ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

- масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

- масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

- таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

114
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси