Тўй бўладими? Италияда келинчаклар намойишга чиқишди

576
(Янгиланган 12:47 08.07.2020)
Норозилик намойиши Рим полициясини афсонавий Треви фаввораси олдида йиғилишга мажбур қилди, у ерда оқ либосларини кийган келинлар тўй маросимларига рухсат берилишини талаб қилишди.

Пандемия туфайли дабдабали тўйларни вақтинча бекор қилиш талаб этилди, аммо келинлар бу талабларни бажаришдан бош тортишмоқда.

Айримлар никоҳ маросимларини кейинги йилга қолдиришга мажбур бўлди. Таъкидланишича, ресторан ва гўзаллик салонлари билан келишиб бўлмаяпти. Келинларнинг сўзларига кўра, бу чекловлар олиб ташлангунга қадар, куёвлар уйланиш истагини ўзгартириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Берлин, Мадрид, Рим ва Парижда пандемия даврида кўрилган чоралар юзасидан норозилик акциялари бўлиб ўтганди. Аҳоли давлатдан кўмак талаб қилди, акс ҳолда ҳукумат истеъфога чиқиши лозим.

576
  • © AP Photo / Riccardo De Luca

    Римдаги Треви фаввораси олдида йиғишган келинлар. 07.06.20.

  • © AFP 2018 / Tiziana Fabi

    Пандемия туфайли дабдабали тўйларни вақтинча бекор қилиш талаб этилди, аммо келинлар бу талабларни бажаришдан бош тортишмоқда.

  • © AFP 2018 / Tiziana Fabi

    Пандемия чекловлари туфайли ёшлар тўй маросимларини кейинги йилга қолдиришга мажбур бўлишди.

  • © AP Photo / Riccardo De Luca

    Пандемия туфайли дабдабали тўйларни вақтинча бекор қилиш талаб этилди, аммо келинлар бу талабларни бажаришдан бош тортишмоқда.

  • © AP Photo / Riccardo De Luca

    Пандемия туфайли дабдабали тўйларни вақтинча бекор қилиш талаб этилди, аммо келинлар бу талабларни бажаришдан бош тортишмоқда.

  • © AFP 2018 / Tiziana Fabi

    Келинлар тўй маросимларига рухсат берилишини талаб қилишмоқда.

  • © AFP 2018 / Tiziana Fabi

    Brides wearing their wedding dress hold a flashmob protest against the postponement of their marriages due to the strict protocol of all religious ceremonies within the coronavirus pandemic, on June 7, 2020 by the Trevi fountain in Rome, as the country eases its lockdown aimed at curbing the spread of the COVID-19 infection, caused by the novel coronavirus.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)

Бозордаги раққоса, тимсоҳлардан қўрқмаган оқ турна ҳафта сурати

663
(Янгиланган 19:36 18.09.2020)
Ўтган ҳафта 12-18 сентябрь кунлари жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари - Sputnik фотожамланмасида.

 

663
  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Минск, ноқонуний аёллар марши иштирокчиси.

  • © Sputnik / Andrey Stasevich

    Сочи аэропортида Беларусь президенти Александр Лукашенко

  • © REUTERS / Gleb Garanich

    Қарға кўршапалакка ҳужум қилмоқда, Киев, Украина

  • © REUTERS / Juan Medina

    Мадрид, Mercedes Benz мода ҳафталигида Custo Barcelona намойиши

  • © AFP 2018 / Angelos Tzortzinis

    Лесвос оролида полиция билан тўқнашув пайтида мигрант

  • © AFP 2018 / Sam Panthaky

    Ҳиндистонлик раққоса "Наваратри" байрамига тайёргарлик кўриш жараёни

  • © AFP 2018 / DHA

    Туркия, Анқарада чанг бўрони

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Дарья Павлюченко ва Денис Ходикин Москвада фигурали учиш бўйича Россия терма жамоасининг чиқишида

  • © AFP 2018 / Joaqaquin Sarmiento

    Колумбия, Медельинда норозилик акциясида.

  • © AP Photo / Gerald Herbert

    Флорида штати, Пенсакола шаҳрида тошқин

  • © Sputnik / Alejandro Martinez Velez

    Испания, Мадрид ҳукуматга қарши норозилик акцияси.

  • © REUTERS / Hannah McKay

    Буюк Британия, Брайтон пляжига одамлар дам олмоқда.

  • © REUTERS / Alexander Kuznetsov

    Финляндия қутб шуъласи.

  • © AFP 2018 / Kenzo Tribouillard

    "Тур де Франс" велопойга иштирокчилари.

  • © AFP 2018 / Lakruwan Wanniarachchi

    Коммунал хизматчи Коломбо шаҳридаги мактаб ҳудудида чивинларни заҳарламоқда

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Пекин мода ҳафталиги - idol lady2020 либослар тўплами намойиши.

  • © AFP 2018 / Orlando Sierra

    Гондурас, Тегусигалпа шаҳрида коронавирус чораларига қарши ҳукуматга қарши намойиш пайтида аёл эркакка ҳужум қилмоқда

  • © REUTERS / KCNA

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин тошқиндан зарар кўрган - Тэчхонри ҳудудини кўздан кечирмоқда.

  • © REUTERS / Karen Ducey

    АҚШ, Вашингтон штати, Сиетл шаҳрида Пике Плаcе бозорида раққоса суратга тушмоқда

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    ГУМ-Авторалли-2020 рэтро автомобиллар пойгаси олдидан.

  • © AP Photo / Matt Dunham

    Жулиан Ассанж тарафдорлари норозилик акциясида, Лондон

  • © REUTERS / Alexey Pavlishak

    Қрим Crimean Fashion Week мода намойиши.

  • © REUTERS / Gonzalo Fuentes

    Франция полицияси Парижда сариқ нимчалар ҳаракати намойиши пайтида ёнаётган машина ёнидан ўтмоқда

  • © AFP 2018 / Anne-Christine Poujoulat

    Франция, Гренобл канал йўлагида осилган велосипедчилар

  • © AFP 2018 / Robyn Beck

    Орегон штати ёнган уй олдида одамлар

  • © REUTERS / Corinna Kern

    Исроилда норозилик акцияси.

  • © AP Photo / Andre Penner

    Бразилияда ёнғин пайтида Бенто Гомес дарёси бўйида тимсоҳлар ва оқ қўтон

Месси, Роналду, Неймар: энг кўп даромад оладиган футболчилар - фото

241
“Forbes” журнали таниқли футболчилар 2020 йилда клубдаги ўйинлари ва реклама шартномаларидан неча пул ишлаб топишганини ҳисоблаб чиқди.

“Forbes” журнали 2020 йилда дунёнинг энг кўп даромад олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди. “Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси рейтингда биринчи ўринни эгаллади. 

Мессининг йиллик даромади 126 миллион долларни ташкил этган. Кучли учликдан “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду (117 млн доллар) ва ПСЖ ҳужумчиси Неймар (96 млн доллар) ўрин олган.

Энг кўп даромад олувчи футболчилар Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида.

241
  • © AFP 2018 / Pau Barrena

    Лионель Месси ("Барселона") бир йилда 126 миллион доллар ишлади.

  • © AFP 2018 / Jonathan Nackstrand

    Криштиану Роналду ("Ювентус") 2020 йилда 117 миллион ишлаб топди.

  • © AFP 2018 / Rhona Wise

    Неймар ("ПСЖ") бир ичида 96 миллионга бойиди.

  • © AFP 2018 / Matthew Childs

    Килиан Мбаппе ("ПСЖ") - 42 миллион доллар

  • © AFP 2018 / Paul Childs

    Муҳаммед Салоҳ ("Ливерпул") - 37 миллион.

  • © AFP 2018 / Pool / Sascha Steinbach

    Пол Погба ("Манчестер Юнайтед") - 34 миллион доллар

  • © AFP 2018 / Josep Lago

    Антуан Гризманн ("Барселона") - 33 миллион доллар

  • © AFP 2018 / Geoff Caddick

    Гарет Бейл ("Реал") - 29 миллион доллар.

  • © AP Photo / Matthias Schrader

    Роберт Левандовски ("Бавария") - 28 миллион доллар.

  • © AFP 2018 / Adrian Dennis

    Давида де Хеа ("Манчестер Юнайтед") - 27 миллион доллар

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

476
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

476