“Ўрдакчалар рақси” ёки пандемия вақтида сиёсатчилар қандай саломлашмоқда

274
(Янгиланган 13:47 22.07.2020)
Европа иттифоқи саммитидан олинган янги суратлар ва сиёсатчилар тирсакларни уриштириб саломлашиши акс этган архив суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Куни кеча Брюсселда Европа иттифоқининг саммити якунланди. Тўрт кун давом этган йиғилишда етакчилар пандемия келтириб чиқарган инқироздан Европа иқтисодиётини тиклаш учун бюджет ва маблағни муҳокама қилишди.

Саммитда Европа иттифоқи давлат раҳбарлари қўл сиқиш ўрнига тирсакларни уриштириб қўйишган.

Энг сара суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

274
  • © REUTERS / Stephanie Lecocq

    Европа кенгаши президенти Шарль Мишел ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ саммитида, 21.07.20

  • © REUTERS / Ronen Zvulun

    Исроил вазирлари Габи Ашкенази ва Изҳар Шай ҳамда Венгрия вазири Питер Сийярто

  • © AFP 2018 / Abbas Momani

    Фаластинлик вазир Муҳаммад Штайе журналист билан саломлашмоқда.

  • © REUTERS / Francisco Seco

    Ангела Меркель Италия бош вазири Жузеппе Конте билан саломлашмоқда, 18.07.20.

  • © Sputnik / Press service of the Ministry of Foreign affairs of the Russian Federation

    Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Москвада учрашув чоғида

  • © AFP 2018 / Jim Watson

    АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтонда COVID-19'га қарши курашиш масалаларига бағишланган анжуманда. 13.03.20.

  • © AFP 2018 / Mandel Ngan

    АҚШ президентлигига номзод Жо Байден ва сенатор Берни Сандерс.

  • © AP Photo / Olivier Matthys

    Германия канцлери Ангела Меркель Европа иттифоқи парламент йиғилишида.

  • © AFP 2018 / Jane Barlow / Pool

    Шотландия биринчи вазири Никола Стержен

  • © REUTERS / Bill O'Leary/Pool

    Федерал захира кенгаши раиси Жером Пауэлл ва АҚШ молия вазири Стивен Мнучин

  • © AP Photo / Susan Walsh

    АҚШ палата вакиллари спикери Нэнси Пелоси ва сенатор Митч Макконнелл

  • © AP Photo / Fatih Aktas/Turkish Foreign Ministry

    Туркия ва Италия вазирлари Мевлут Чавушўғли ва Луиджи Ди Майо.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1059)

АҚШ Япония шаҳарларига атом бомбасини ташлаши мудҳиш суратлар

72
(Янгиланган 12:20 06.08.2020)
Хиросима куни – 6 августда бутун дунёда ҳар йили ядро қуролини тақиқлашга қаратилган куни ўтказилади. Шу куни 1945 йилда Америка авиацияси Япониянинг Хиросима шаҳрини атом бомбаси билан бомбардимон қилди.

1944 йил ёзида бомбани жанговар қўллашга тайёргарлик кўрилган. 1945 йил май-июн ойлари давомида Тинч океанининг Мариан ороллари архипелаги ва Тиниан оролларига Американинг 509-чи қўшма авиация гуруҳи етиб келди. 1945 йил 25 июлда АҚШ президенти Гарри Трумэн Хиросима, Кокуру, Ниигату ва Нагасаки шаҳарларини бомбардимон қилиш тўғрисида буйруқ берди.  

75 йил олдин соат 8.15да 10 минг метр баландликдан уран зарядига эга бўлган Little Boy атом бомбаси Хиросима шаҳрига ташланди, бомба 600 метр баландликда портлади.

Атом бомбалари портлаши оқибатида 80 мингга яқин одам дарҳол ҳалок бўлди, 12 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолди, 40 минг киши жароҳатланди.

Портлаш эпицентридан тўрт километр радиусда ёнғинлар бир неча соат давом этди. 12 квадрат километр майдонда бинолар -  90 минг уйдан 62 мингтаси бутунлай вайрон бўлди.

9 август куни соат 11.01 да АҚШ ракета-ташувчи самолёти экипажи Нагасаки шаҳрига Fat Man атом бомбасини ташлади. Бунинг оқибатида 73 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди, кейинчалик ядро нурлашиш ва жароҳатлардан 35 минг киши вафот этди.

Икки бомба ташланиши натижасида сал кам 300 минг киши (қурбон, бедарак йўқолган) жабрланди, 200 минг киши радиактив нурланишга учради.

72
  • © AP Photo /

    Нагасакида атом бомбаси портлашидан сўнг қўзиқорин шаклида булут ҳосил бўлди.

  • © AFP 2018 / HO

    Хиросима - атом бомбаси ташланганидан сўнг.

  • © REUTERS / Gonichi Kimura / Hiroshima Peace Memorial Museum

    Хиросима, атом бомбаси ташланиши оқибатида жабрланган киши.

  • Хиросима бомбардимон қилишдан сўнг вайроналар

  • © AP Photo / Nagarekawa Church

    Хиросима вайрон бўлган ибодатхона.

  • © AP Photo /

    Нагасаки атом бомбардимонини бошидан кечирган аёл боласи билан, 1945 йил 9 август.

  • © AP Photo / Stanley Troutman

    Хиросимада мухбир вайрон бўлган кинотеатр олдида, 1945 йил 8 сентябрь.

  • © AP Photo /

    Хиросима шаҳрида бомбардимон қилинишидан сўнг ҳосил бўлган булут.

  • © AP Photo /

    Хиросима ва Нагасакини бомбардимон қилишда иштирок этган АҚШ учувчилари.

  • © AP Photo /

    Вайрон бўлган Нагасаки, 1945 йил 24 сентябрь.

  • © AP Photo /

    Хиросима бомбардимон қилишдан олдинги кўриниши, 1945 йил.

  • © AP Photo /

    Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, Хиросима.

  • Нагасаки осмонида ҳосил бўлган атом булути.

  • Хиросима атом бомбаси ташланиши оқибатида жароҳатланган 22 ёшли эркак.

  • Хиросима шаҳрида бомба ташланиши оқибатида вайрон бўлган кўчаларда Америка ҳарбийлари.

  • © AP Photo /

    Нагасакидаги Тории маросим дарвозаси.

Бейрутдаги даҳшатли портлашнинг аянчли оқибатлари - фото

782
(Янгиланган 14:27 05.08.2020)
Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг портида куни кеча, 4 августда кучли портлаш содир бўлди. Сўнгги малумотларга кўра, юздан ортиқ киши қурбон бўлди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди. Кўплаб кишилар бедарак йўқолган.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

782
  • © AP Photo / Hussein Malla

    Бейрут порти - портлашдан кейинги ҳолат

  • © Sputnik / Vissam Matta

    Бейрут порти - портлашдан кейинги ҳолат

  • © REUTERS / Mohamed Azakir

    Бейрут кўчалари - портлаш оқибатлари.

  • © REUTERS / Instagram / Michel.Abboud

    Кўплаб машиналарнинг ойналари синган.

  • © REUTERS / Aziz Taher

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © Sputnik / Vissam Matta

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © REUTERS / Mohamed Azakir

    Портдан бир неча километр масофада жойлашган уйларнинг ойналари портлаш кучидан кўтарилган тўлқин оқибатида чилпарчин бўлган.

  • © AP Photo / Hassan Ammar

    Одамларнинг аксарияти турли томонга сачраган ойналар бўлакларидан жароҳат олган.

  • © REUTERS / Issam Abdallah

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © AP Photo / Hussein Malla

    Вайрон бўлган нефтни сақлаш омбори

  • © REUTERS / Aziz Taher

    Сейсмологлар портлаш кучини 4,5 баллик зилзилага қиёслашмоқда. Шаҳарнинг ярим бинолари шикастланган, касалхоналар жароҳатланганларга тўлган.

  • © AP Photo / Hussein Malla

    Вайрон бўлган нефтни сақлаш омбори

Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

"Киевлик террорчи" Сухроб Каримов икки ойга ҳибсга олинди

57
(Янгиланган 12:30 06.08.2020)
Сал олдин, 3 август куни, Каримов Киевдаги "Леонардо" бизнес-марказидаги банк бўлинмасига кирган ва рюкзагида бомба борлигини маълум қилган. Босқинчи 40 минг гривен ва журналистлар билан мулоқотни талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Киевдаги "Универсал-банк" бўлинмаларидан бирини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Сухроб Каримов теракт бўйича иш юзасидан икки ойга ҳибсга олинди. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган. Бу ҳақда Киев прокуратураси матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Киев шаҳри Печерск туман суди пойтахт прокуратураси илтимосномасини қондирди ва 2020 йил 3 августда Киев марказидаги банк биносида портлаш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқаросига ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган. Тегишли қарор 2020 йилнинг 5 августи, чоршанба куни бўлиб ўтган мажлисда қабул қилинган", - дейилади расмий баёнотда.

Каримовга Украина Жиноят кодексининг 258-моддаси 1-қисми ("Террористик ҳужумни амалга ошириш ёки уни амалга ошириш билан қўрқитиш") бўйича айблов қўйилмоқда. Ушбу моддада гумонланувчилар беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни, Каримов, Киевдаги "Леонардо" бизнес-марказидаги банк бўлинмасига кирган ва рюкзагида бомба борлигини маълум қилган.

У банк бўлинмаси раҳбаридан ташқари барча ходимларни қўйиб юборган. Раҳбар аёлни гаров олган.

Сухроб Каримов 40 минг гривен (1,44 минг доллар) ва журналистлар билан мулоқотни талаб қилган.

Амалга оширилган махсус операция натижасида Каримов қўлга олинган, уни тўғридан-тўғри эфирда қўлини қайириб, банк биносидан олиб чиқиб кетишган.

Каримовни қўлга олишда Украина телеканалларининг икки нафар журналисти кўнгилли равишда иштирок этган.

Текширувлардан сўнг Каримов ёлғон гапиргани фош бўлган: унинг рюкзагида бомба ҳам, бошқа портловчи қурилмалар ҳам бўлмаган.

Сал кейин ўзбекистонлик бу йигит психоневрологик ҳисобда туриши аниқланган.

57