Ноёб ва қимматбаҳо автомобиллар коллекцияси мусодара қилинди фото

785
(Янгиланган 13:34 23.07.2020)
Италиянинг молиявий гвардияси солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолати юзасидан Генуяда истиқомат қилувчи фуқаронинг 17 та автомобилини мусодара қилди. Автомобиллар коллекцияси Туриндаги автомобил музейига топширилди.

Мусодара қилинган автомобиллар эгаси спорткар ва қадимий автомобиллар савдоси билан шуғулланган. 2013-2018 йиллар давомида унинг қўлидан 25 та - Maserati, Lamborghini, Porsche, Bentley ва 8 Ferrari маркали автомобиллар ўтди. Франция ҳуқуқ тартибот орган ходимлари 1948 йилдаги Ferrari 166 Inter алоҳида эътибор қаратди, уддабурон киши уни америкалик коллекциячига миллион долларга сотди. Шу йиллар давомида эркакда 4,5 миллион евро миқдорида солиқ қарздорлиги ҳосил бўлган.

Қимматбаҳо автомобиллар коллекцияси Sputnik жамланмасида.

785
  • © Sputnik / Museo dell'Automobile di Torino

    Isetta автомобили Турин автомобил музейи фондига қўшилди.

  • © Sputnik / Museo dell'Automobile di Torino

    Мусодара қилинган Lamborghini Diablo автомобили Турин автомобил музейига тақдим этилди.

  • © Sputnik / Museo dell'Automobile di Torino

    Мусодара қилинган Lamborghini Murcielago автомобили.

  • © Sputnik / Museo dell'Automobile di Torino

    Ferrari Testarossa автомобили Турин музейи коллекциясига қўшилди.

  • © Sputnik / Museo dell'Automobile di Torino

    Fiat 500 автомобили Турин автомобил музейида сақланади.

  • © Sputnik / Museo dell'Automobile di Torino

    Chevrolet Corvette автомобили Турин автомобил музейида меҳмонларни хурсанд қилади.

  • © Sputnik / Museo dell'Automobile di Torino

    Fiat 500 автомобили музейга мусодара қилинди.

  • © Sputnik / Museo dell'Automobile di Torino

    Harley-Davidson мотоцикли ҳам Турин автомобил музейида сақланади

  • © Sputnik / Museo dell'Automobile di Torino

    Fiat 600 автомобили Турин автомобил музейида жой олди.

  • © Sputnik / Museo dell'Automobile di Torino

    Ferrari 360 Challenge автомобили ҳам Турин автомобил музейида сақланади.

  • © Sputnik / Museo dell'Automobile di Torino

    Fiat 500 автомобили Турин музейида.

  • © Sputnik / Museo dell'Automobile di Torino

    Мусодара қилинган автомобиллар Турин музейида.

АҚШ Япония шаҳарларига атом бомбасини ташлаши мудҳиш суратлар

10
(Янгиланган 11:59 06.08.2020)
Хиросима куни – 6 августда бутун дунёда ҳар йили ядро қуролини тақиқлашга қаратилган бутунжаҳон куни нишонланади. Шу куни 1945 йилда Америка авиацияси Япониянинг Хиросима шаҳрини атом бомбаси билан бомбардимон қилди.

1944 йил ёзида бомбани жанговар қўллашга тайёргарлик кўрилган. 1945 йил май-июн ойлари давомида Тинч океанининг Мариан ороллари архипелаги ва Тиниан оролларига Американинг 509-чи қўшма авиация гуруҳи етиб кетди. 1945 йил 25 июлда АҚШ президенти Гарри Трумэн Хиросима, Кокуру, Ниигату ва Нагасаки шаҳарларини бомбардимон қилиш тўғрисида буйруқ берди.  

75 йил олдин соат 8.15да 10 минг метр баландликдан уран зарядига эга бўлган Little Boy атом бомбаси Хиросима шаҳрига ташланди, бомба 600 метр баландликда портлади.

Атом бомбалари портлаши оқибатида 80 мингга яқин одам дарҳол ҳалок бўлди, 12 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолди, 40 минг киши жароҳатланди.

Портлаш эпицентридан тўрт километр радиусда ёнғинлар бир неча соат давом этди. 12 квадрат километр майдонда бинолар -  90 минг уйдан 62 мингтаси бутунлай вайрон бўлди.

9 август куни соат 11.01 да АҚШ ракета-ташувчи самолёти экипажи Нагасаки шаҳрига Fat Man атом бомбасини ташлади. Бунинг оқибатида 73 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди, кейинчалик ядро нурлашиш ва жароҳатлардан 35 минг киши вафот этди.

Икки бомба ташланиши натижасида сал кам 300 минг киши (қурбон, бедарак йўқолган) жабрланди, 200 минг киши радиактив нурланишга учради.

10
  • © AP Photo /

    Нагасакида атом бомбаси портлашидан сўнг қўзиқорин шаклида булут ҳосил бўлди.

  • © AFP 2018 / HO

    Хиросима - атом бомбаси ташланганидан сўнг.

  • © REUTERS / Gonichi Kimura / Hiroshima Peace Memorial Museum

    Хиросима, атом бомбаси ташланиши оқибатида жабрланган киши.

  • Хиросима бомбардимон қилишдан сўнг вайроналар

  • © AP Photo / Nagarekawa Church

    Хиросима вайрон бўлган ибодатхона.

  • © AP Photo /

    Нагасаки атом бомбардимонини бошидан кечирган аёл боласи билан, 1945 йил 9 август.

  • © AP Photo / Stanley Troutman

    Хиросимада мухбир вайрон бўлган кинотеатр олдида, 1945 йил 8 сентябрь.

  • © AP Photo /

    Хиросима шаҳрида бомбардимон қилинишидан сўнг ҳосил бўлган булут.

  • © AP Photo /

    Хиросима ва Нагасакини бомбардимон қилишда иштирок этган АҚШ учувчилари.

  • © AP Photo /

    Вайрон бўлган Нагасаки, 1945 йил 24 сентябрь.

  • © AP Photo /

    Хиросима бомбардимон қилишдан олдинги кўриниши, 1945 йил.

  • © AP Photo /

    Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, Хиросима.

  • Нагасаки осмонида ҳосил бўлган атом булути.

  • Хиросима атом бомбаси ташланиши оқибатида жароҳатланган 22 ёшли эркак.

  • Хиросима шаҳрида бомба ташланиши оқибатида вайрон бўлган кўчаларда Америка ҳарбийлари.

  • © AP Photo /

    Нагасакидаги Тории маросим дарвозаси.

Бейрутдаги даҳшатли портлашнинг аянчли оқибатлари - фото

770
(Янгиланган 14:27 05.08.2020)
Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг портида куни кеча, 4 августда кучли портлаш содир бўлди. Сўнгги малумотларга кўра, юздан ортиқ киши қурбон бўлди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди. Кўплаб кишилар бедарак йўқолган.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

770
  • © AP Photo / Hussein Malla

    Бейрут порти - портлашдан кейинги ҳолат

  • © Sputnik / Vissam Matta

    Бейрут порти - портлашдан кейинги ҳолат

  • © REUTERS / Mohamed Azakir

    Бейрут кўчалари - портлаш оқибатлари.

  • © REUTERS / Instagram / Michel.Abboud

    Кўплаб машиналарнинг ойналари синган.

  • © REUTERS / Aziz Taher

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © Sputnik / Vissam Matta

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © REUTERS / Mohamed Azakir

    Портдан бир неча километр масофада жойлашган уйларнинг ойналари портлаш кучидан кўтарилган тўлқин оқибатида чилпарчин бўлган.

  • © AP Photo / Hassan Ammar

    Одамларнинг аксарияти турли томонга сачраган ойналар бўлакларидан жароҳат олган.

  • © REUTERS / Issam Abdallah

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © AP Photo / Hussein Malla

    Вайрон бўлган нефтни сақлаш омбори

  • © REUTERS / Aziz Taher

    Сейсмологлар портлаш кучини 4,5 баллик зилзилага қиёслашмоқда. Шаҳарнинг ярим бинолари шикастланган, касалхоналар жароҳатланганларга тўлган.

  • © AP Photo / Hussein Malla

    Вайрон бўлган нефтни сақлаш омбори

Здание правительства республики Таджикистан

Тожикистонда президент сайлови санаси маълум бўлди

0
Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси навбатдаги президент сайловларини жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгилади.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Тожикистонда президент сайловлари 2020 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашри хабар бермоқда.

“Тожикистонда навбатдаги президент сайловлари жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгиланган”, - дейилган хабарда.

6 август куни Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси қўшма мажлисида навбатдаги президент сайловини ўтказиш санаси тўғрисида қарор қабул қилинган.

Тожикистонда президент 7 йил муддатга сайланади. Амалдаги республика президенти Эмомали Раҳмон ушбу лавозимни 1994 йил ноябрь ойидан буён эгаллаб келмоқда.

0