Ниқобдан бикини, сирли ҳайкал ва озодликка чиққан тошбақалар ҳафта суратлари

3250
(Янгиланган 16:28 07.08.2020)
Шу ҳафта 1-7 август кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин ва ҳис-ҳаяжонга тўла суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳафтанинг энг сара суратлари - Sputnik фотожамланмасида.

3250
  • © AFP 2018 / ANP / Robin van Lonkhuijsen

    Нидерландия, Роттердам, аёл ҳимоя ниқобларидан тикилган бикинида.

  • © Sputnik / Roscosmos

    Бойқўнғир космодромидан "Протон-М" ракета-ташувчиси учирилиши.

  • © REUTERS / Peter Cziborra

    Буюк Британия Икльфорд лаванда даласи.

  • © Sputnik / Ramil Sitdikov

    Москвада ўтказилган марафон иштирокчиси.

  • © AP Photo / Rajanish Kakade

    Ҳиндистон, Мумбай, сув остида қолган кўчалар

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Бейрутдаги портлаш.

  • © Sputnik / Valery Melnikov

    Бейрутдаги портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © AP Photo / Ben Birchall / PA

    Бристолда шарлар фестивали иштирокчиси.

  • © AFP 2018 / Sonny Tumbelaka

    Бали пляжида олиб қўйилган яшил тошбақаларини денгизга қўйиб юборилиши

  • © Sputnik / Mikhail Golenkov

    Болтиқ денгиз флотининг машқлари

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қримда дам олаётган туристлар

  • © REUTERS / Christian Mang

    Берлин, коронавирус билан боғлиқ чекловларга қарши намойиш иштирокчиси.

  • © Sputnik / Evgeny Odinokov

    Москвада йўл қурилиш ишлари техникаси.

  • © AFP 2018 / Noah Seelam

    Ҳиндистон, Ҳайдарабодда аёл коронавирусга тест топшириш кўчма масканида.

  • © REUTERS / Aly Song

    Шанҳайда ChinaJoy кўргазмаси.

  • © REUTERS / Thomas Peter

    Пекинда Моаи ҳайкаллари олдида аёл велосипедда ўтиб кетмоқда.

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Москва йўл қурилиши ишлари.

  • © AP Photo / Michael Probst

    Германия, Франфурт майдонида одамлар совун кўпикларини учиришмоқда.

Венесуэла гўзали танлови старт олди

537
(Янгиланган 15:54 22.09.2020)
Ўтган ҳафта 18 сентябр куни Каракасда “Мисс Венесуэла” гўзаллик танлови бошланди. Танлов COVID-19 пандемияси туфайли соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсия қилган карантин чораларига риоя қилган ҳолда ўтказилмоқда.

Венесуэлада 66 мингдан ортиқ коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати қайд этилган.

Танлов босқичлари телевидение ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали ёритиб борилади.

537
  • © AFP 2018 / Federico Parra

    "Мисс Венесуэла" гўзаллик танлови иштирокчиси, ҳакамлар билан учрашувдан олдин, Каракас.

  • © AP Photo / Ariana Cubillos

    "Мисс Венесуэла" гўзаллик танлови иштирокчиси

  • © AFP 2018 / Federico Parra

    "Мисс Венесуэла" гўзаллик танлови ҳакамлари билан учрашувдан олдин

  • © AFP 2018 / Federico Parra

    "Мисс Венесуэла" танлови бошловчилари.

  • © AP Photo / Ariana Cubillos

    Гўзаллик танлови иштирокчиси.

  • © AFP 2018 / Federico Parra

    Гўзаллик танлови иштирокчилари.

  • © AFP 2018 / Federico Parra

    Гўзаллик танлови иштирокчиси ҳакамлар олдига чиқишга тайёргарлик кўрмоқда.

  • © AP Photo / Ariana Cubillos

    "Мисс Венесуэла" танлови студияси, Каракас.

  • © AFP 2018 / Federico Parra

    "Мисс Венесуэла" гўзаллик танлови иштирокчилари.

  • © AFP 2018 / Federico Parra

    COVID-19 пандемияси туфайли карантин чораларига риоя қилган ҳолда ўтказилмоқда.

Қаддиқомат, куч ва мушаклар бодибилдерлар мусобақаси

954
Краснодарда “Чемпион” концерт залида 19-20 сентябрь кунлари бодибилдинг бўйича чемпионат ўтказилди.

Ушбу спорт тури бўйича мусобақа “ўсмирлар”, “юниорлар” ва мастер-эркаклар тоифалари бўйича ўтказилмоқда. Шунингдек, турнирда спортчилар “бодифитнес”, “классик физик”, “фит-модель” ва “атлетик бодибилдинг” тоифалар бўйича қатнашди.

954
  • © REUTERS / Eduard Korniyenko

    Краснодарда бодибилдерлар мусобақаси иштирокчилари.

  • © REUTERS / Eduard Korniyenko

    Краснодарда бодибилдерлар мусобақаси иштирокчилари дам олмоқда.

  • © REUTERS / Eduard Korniyenko

    Краснодарда бодибилдерлар мусобақаси иштирокчилари тайёргарлик кўрмоқда.

  • © REUTERS / Eduard Korniyenko

    Краснодарда бодибилдерлар мусобақаси иштирокчилари тайёргарлик кўрмоқда.

  • © REUTERS / Eduard Korniyenko

    Краснодарда бодибилдерлар мусобақаси иштирокчилари тайёргарлик кўрмоқда.

  • © REUTERS / Eduard Korniyenko

    Бодибилдинг бўйича мусобақа, Краснодар.

  • © REUTERS / Eduard Korniyenko

    Краснодарда бодибилдерлар мусобақаси иштирокчилари тайёргарлик кўрмоқда.

  • © REUTERS / Eduard Korniyenko

    Мусобақа иштирокилари, беллашув бошланиши.

  • © REUTERS / Eduard Korniyenko

    Бодибилдинг бўйича чемпионат иштирокчиси.

  • © REUTERS / Eduard Korniyenko

    Бодибилдинг бўйича чемпионат, тайёргарлик жараёни, Краснодар.

COVID, қурол ва тинчлик. Путиннинг БМТдаги чиқиши

295
(Янгиланган 22:22 22.09.2020)
Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан шарҳлаш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади ва ташкилот низомининг аҳамияти ҳақида эслатиб ўтди.

БМТ ўз вазифасини муносиб бажармоқда, деди Путин

Путин 2020 йилда дунё Иккинчи жаҳон уруши якуни ва БМТ ташкил топганининг 75 йиллигини нишонлаётганини эслатиб ўтди.

"БМТ низоми халқаро ҳуқуқнинг бош манбаи бўлиб қолмоқда, ўтган йиллар эса Ташкилот "тинчликни сақлаш, халқлар ва минтақаларнинг барқарор ривожланиши ҳамда маҳаллий инқирозларни енгиб ўтишда ёрдам ёрдам бериш сингари ўзининг бош миссиясини муносиб амалга ошираётганини кўрсатди", - деди Путин.

Россия етакчиси БМТ бугунги кун реалликларига мослашиши зарурлигини қўшимча қилди.

Пандемия вақтида инсонпарварлик танқислиги

Пандемия вақтида давлатлараро даражада инсонпарварлик танқислиги ҳолатлари учради, БМТ ўз обрўйини ишлатиши керак, деб ҳисоблайди РФ етакчиси Владимир Путин.

"Кўплаб мамлакатлар ҳеч қандай манфаатсиз ва очиқчасига бир-бирига ердам беришди ва ёрдам бериб келишмоқда. Аммо, шундай ҳолатлар бўлдики, давлатлараро, расмий даражаларда инсонпарварлик, хоҳланг, яхшилик, деб айтинг, танқислиги ўзини кўрсатди. Фикримизча, БМТ обрўйи кўпёқлама ва иккиёқлама муносаббатларда инсонпарварлик, одамгарчилик ролини мустаҳкамлаш ва оширишга хизмат қила олар эди.Бу жамоатчилик ва ёшлар алмашинуви, маданий алоқалар, ижтимоий ва таълим дастурлари, спорт, илмий технологиялар, атроф-муҳит ва одамлар саломатлигини муҳоқаза қилиш соҳаларидаги кооперациялардир", - деди Путин.

Тарихни сохталаштиришга уриниш ҳақида

Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан талқин қилиш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

"Тарих сабоқларини унутиш калтабинлик ва ўта масъулиятсизликдир, худди Иккинчи жаҳон уруши сабаби, бориши ва якунларини ўзбошимчалик билан, фактларга эмас, балки уйдирмаларга таянган ҳолда сиёсийлаштириб талқин қилишга уриниш сингари. Иттифоқдошлар анжумани ва Нюрнберг трибунали қарорларини бошқачалаштириш - бу шунчаки тубанлик ва нацизмга қарши курашганлар хотираси олдида жиноят. Бу урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига тўғридан-тўғри ва қақшаткич зарба бериш билан тенг", - деди Путин.

Бу айниқса, глобал барқарорлик жиддий синовларга дуч келаётган бир шароитда жуда хавфли, дея қўшимча қилди РФ президенти.

Яшил йўлаклар ҳақида

Россия Федерациясининг савдо, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган ва савдо урушлари ва санкциялардан холи "яшил йўлаклар" ҳақидаги таклифи айниқса шу ниҳоятда долзарбдир, деб хабар қилди Владимир Путин.

"Россиянинг савдо урушлари ва санкцияларидан холи бўлган, биринчи навбатда пандемияга қарши курашишда зарур бўлган муҳим товарлар, озиқ-овқат, дори-дармон воситалари, шахсий ҳимоя воситалари учун зарур бўлган "яшил йўлаклар" дея номланувчи таклифига эътибор қаратишларингизни истардим. Ва умуман олганда, жаҳон савдосини тўсиқлар, таъқиқлар, чекловлар, ноқонуний санкциялардан тозалаш, озод қилиш глобал ўсишни тиклаш ва ишсизликни камайтириш учун яхши ёрдам бўлиши мумкин эди ", деди Путин БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги сўзлаган нутқи давомида.

Киберхавфсизлик муаммоси

Путин рақамли технологияларнинг экстремист ва террорчилар қўлига тушиши мумкинлиги, шу боис, киберхавфсизлик муаммоси эътиборга моликлиги хусусида огоҳлантирди.

"Ҳар қандай бошқа инновациялар сингари рақамли технологиялар бошқариб бўлмас тарқалиш хусусиятига эга. Худди оддий қурол сингари у нафақат минтақавий можаролар зонаси, балки ўзига тўқ фаровон мамлакатларда турли хил радикал ва экстремистлар қўлига тушиши ва бу орқали улкан хатарларни юзага келтириши мумкин", - деди Путин.

Путинга кўра, шу муносабат билан киберхавфсизлик масалалари, энг олд рақамли технологияларни қўллаш мавзулари БМТ майдонида энг жиддий мулоқот олиб боришга лойиқ. Янги даврда одамлар ҳуқуқлари ва шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган бўлади, бу борада одамларни эшитиш, улар хавфсираётган нарсаларни тушуниш муҳим", - деди Путин.

295