Стенин номли халқаро танлов ғолибларининг сара суратлари

327
Андрей Стенин номли фотожурналистика халқаро танлови 2020 йилги ғолиблар номини эълон қилди. Испаниялик суратчи Луис Тато Гран-прига лойиқ деб топилди.

Андрей Стенин номли фотожурналистика бўйича халқаро танловнинг асосий мақсади - ёш суратчиларни қўллаб-қувватлаш, замонавий фотожурналистика муаммоларига жамоатчилик фикрини қаратишдир.

2020 йил ғолибларининг энг сара ва ёрқин суратлар - Sputnik фотожамланмасида.

327
  • Испаниялик суратчи Лиус Татонинг бош совринга сазовор бўлган "DusitD2" меҳмонхонасидаги теракт" номли сурати.

  • Британиялик Линзи Биллининг "Дафн этилган адолат" номли сурати. "Асосий хабарлар" номинациясида биринчи ўринни эгаллади.

  • Француз Жофрэ Гиймарнинг "Жанубий чегара" номли суратлари "Асосий хабарлар" номинациясидаги энг яхши деб топилди. Унда Марказий Америка, Гаити, Африка, Кубадан мигрантларнинг "Америка орзуси"га бўлган узоқ йўли акс этган.

  • Калькуттдан бўлган Сумита Саньянинг Мусуни ороли аҳолисига бағишланган суратлари "Менинг сайёрам" номинациясида энг яхши якка асар деб топилди.

  • Россиялик суратчи Сергей Паршуковнинг "Йўқолиб бораётган дунё пойтахти" номли асари.

  • Россиялик суратчи Юрий Смитюкнинг "Врангель ороли" номли асари.

  • Италиялик журналист Данило Гарсия Ди Меонинг сурати.

  • Туркиялик Шабнам Кошкуннинг "Гилиндире ғори. Бир нафасда" номли асари.

  • Россиялик суратчи Павел Волковнинг артиллерия снарядидан чиққан ёнғинда мўъжиза туфайли омон қолган Алексей Талай ҳақида асари. "Спорт" номинациясида энг яхши деб топилди.

  • Жанубий африкалик суратчи Жон Весселснинг "Эбола: Конго ДР" номли асари. Қизил Хоч халқаро қўмитасининг махсус соврини билан тақдирланди.

  • Бразилиялик суратчи Леонардо Малафайя Альвеснинг "Бразилиядаги қора соҳил" номли асари.

Марадона - футбол олами қайғуда

194
(Янгиланган 13:08 26.11.2020)
Куни кеча, 25 ноябрь куни, Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, афсонавий футболчи Диего Марадона 60 ёшида вафот этди.

Аргентинада Марадонанинг ўлими туфайли уч кунлик мотам эълон қилинган.

 

194
  • © REUTERS / Matias Baglietto

    Аргентина, футбол фанати Диего Марадона учун қайғуда.

  • © Sputnik / Daria Stanislavets

    Одамлар аргентиналик футболчи Диего Армандо Марадонанинг голларини катта экранда томоша қилишмоқда.

  • © REUTERS / Magali Druscovich

    Аргентина, футбол фанатлари.

  • © AP Photo / Victor Caivano

    Аргентина, мухлислар Марадона баннерини очишмоқда.

  • © AP Photo / Alessandra Tarantino

    Италия, Сан-Паоло стадиони олдида Марадона хотирасига шағамлар ёқилган.

  • © REUTERS / Luis Cortes

    Мексика, футбол мухлислари Диего Марадона хотираси учун гулчамбар олиб кетмоқда

  • © REUTERS / Diego Vara

    Бразилия, Бейра Риу стадиони.

  • © REUTERS / Yara Nardi

    Италиялик фанат Марадона ёд олмоқда

  • © AP Photo / Martin Meissner

    Германия футбол ўйинида Марадона хотирасига бир дақиқалик сукут.

  • © REUTERS / Matias Baglietto

    Аргентина Марадона хотираси ёд олинмоқда.

  • © AFP 2018 / Dibyangshu Sarkar

    Ҳиндистон Диего Марадона вафот этгани ҳақида ёзилган газеталар сотуви.

  • © REUTERS / Martin Villar

    Аргентина футбол мухлислари.

  • © AP Photo / Natacha Pisarenko

    Аргентина шифохона олдида Диего Марадона акс этган баннер.

VIP-ҳимоя: олмос ва марварид билан безатилган ниқоблар

103
(Янгиланган 12:05 25.11.2020)
Япония пойтахтида қимматбаҳо тошлардан ясалган VIP-ниқоблар дўкони очилди. Унда 330 дона марварид билан безатилган ниқоб бир миллион иенага (9 640 $) сотилмоқда.

Токиода қимматбаҳо ниқоблар сотиладиган Mask.com дўконида тасвирга олинган суратларни - Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

103
  • © REUTERS / Issei Kato

    Токио дўконида марвариддан ясалган ниқоб - нархи 1 млн йен (9,640 $)

  • © REUTERS / Issei Kato

    Токиодаги қимматбаҳо ниқоблар дўкони.

  • © REUTERS / Issei Kato

    Олмос ва платинадан ясалган ниқоб - Токио

  • © REUTERS / Issei Kato

    Токиода дўкон ходими қимматбаҳо тошлардан ясалган ниқобни ушлаб турибди

  • © REUTERS / Issei Kato

    Қимматбаҳо тошлардан ясалган ниқоблар дўкони

  • © REUTERS / Issei Kato

    Токио, харидорлар VIP-ниқоблар дўконида

  • © REUTERS / Issei Kato

    Қимматбаҳо тошлардан ясалган ниқоб

  • © REUTERS / Issei Kato

    Токио, харидор VIP-ниқоблар дўконида.

Трубоукладочное судно Солитэр

“Шимолий оқим 2” учун ҳал қилувчи жанг бошланди

53
(Янгиланган 20:04 26.11.2020)
Вашингтон Европа компанияларига қўнғироқ қилиб, вақт борида лойиҳадан чиқиб олинглар, янги йилдан сўнг санкция остида қоласизлар. Бу лойиҳа барибир амалга ошмайди, деб шантаж қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik, Наталья Дембинская. Байден ҳали ОҚ уйга келмасдан туриб, америка раҳбарияти “Шимолий оқим – 2” лойиҳасида иштирок этаётган Европа компанияларига қўнғироқ қила бошлади. Улар компанияларни 2021 йилнинг январида кучга кирадиган АҚШ санкциялар ҳақида огоҳлантириб, шунга қадар лойиҳадан чиқишни талаб қилишмоқда.

Немислан бундан жуда норози: улар ушбу санкцияларни шу вақтгача қўлланилган санкциялар орасида энг қаттиққўли деб аташди. Уларни бугунга қадар ушбу газ қувурига ўта салбий муносабатда бўлган демократ – Жо Байден амалга ошириши керак. Янги АҚШ президенти “Шимолий оқим-2”ни тўхтатиб қола оладими?

Дастлабки безовталик

Январда Трамп томонидан имзоланган ҳужжатлар кучга кириши керак. Унга кўра, Россия газқувури лойиҳасига бир миллион доллардан ортиқ сармоя киритган компаниялар санкциялар остига тушади. Ушбу чеклов логистика билан шуғулланувчи компанияларга ҳам тегишли бўлади.

“Газпром” таъкидлашига кўра “Шимолий оқим-2” санкциялар эълон қилинишидан олдин сармояларни олган эди. Александр Медведев айтишига кўра Engie, OMV, Shell, Uniper ва Wintershall компаниялари сармояларни киритиб бўлган ва маблағлар керакли мақсадларга йўналтирилган. Германиянинг ВUniper компанияси эса хавфсиз ёнилғи етказиб бериш тизими учун лойиҳанинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, уни қўллаб-қувватлашини эълон қилди.

Вашингтон бўлса жон-жаҳди билан уни тўхтатиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Германиянинг энг йирик ОАВи DPA Оқ уйдаги манбаага асосан хабар қилишига кўра, америкаликлар лойиҳа иштирокчилиарига “огоҳлантириш” мақсадида қўнғироқ қилишни бошлаган. 

“АҚШ Европа компанияларига қарши санкциялар киритишни истамайди. Биз уларни огоҳлантириш учун қўнғироқ қилиб лойиҳалан чиқиш учун вақт бераяпмиз. Бу қувур ишга тушмайди” – дейишмоқда америкаликлар.

Бундай тактика АҚШ учун одатга айланган. Биринчи санкциялар киритилиши биланоқ Швейцариянинг Allseas қувур ётқизувчи кемали лойиҳани тарк этган эди. Лекин Россиянинг ўз қувур ётқизувчи кемалари бўлгани сабабли айни дамда қурилиш деярли тугатилган.

Германия эса АҚШ пўписаларини умуман тушунишмаяпти. “Ахир иттифоқчилар орасида бундай ёндашув мутлақ бўлмаслиги керак. <…> АҚШ ўз ҳудудидан ташқарида қўллаётган санкциялари – бу йўл қўйиб бўлмайдиган даражада халқаро ҳуқуққа аралашиш демакдир”, - деди Германия шарқий иқтисодиёт қўмитаси раҳбари Оливер Хермес.

Немислар саросимада

Вашингтондан қилинган қўнғироқлар немислар хавотирини янада кучайтирди: Ҳукумат алмашганидан сўнг ҳам АҚШ муносабатининг ўзгаришига умид қилишнинг фойдаси йўқ. Яқин ойлар ичида Байден “санкцияларни янада кучайтиришни режалаштирмоқда”. Бу дегани Германия 3 миллиард евро сармоя киритган “Шимолий оқим-2” лойиҳаси - муталқ гўрга кўмилади дегани”, - деб ёзади Bild нашри.

АҚШ ҳатто лойиҳада иштирок этган сертификат берувчи ва суғурта компанияларини ҳам жазолаш истаги айниқса таажубли. Байден деярли тайёр бўлган “Шимолий оқим-2” лойиҳасини йўқ қилишга тайёр, деб ёзади нашр.

Янги санкциялар Конгресс томонидан маъқулланган ва 2021 йил давлат бюджетига ҳам киритилган. Олдинги санкцияларни, ҳеч ким, албатта бекор қилмайди.

“Натижада суғурта компаниялари қувурни қуриб битказишда кўрилган зарарни қоплай олмайди, сертификатловчи корхоналар эса – ишга туширишдан олдин қувурнинг ишончлилигини текшира олмайди. Трамп бунга улгурмаса, Байден буни амалга оширади”, - деб ҳисоблайди мустақил саноат эксперти ва иқтисодчи Леонид Хазанов.

Дастлаб ўз уйини тартибга келтириш керак

Европаликлар босими кучайиб бораётган ва Оқ уй тўғридан-тўғри шантажга ўтган бўлса-да, барча ҳам ваҳимага тушиб қолгани йўқ.

“Америка саноати Европа бозорига муҳтож. Вашингтоннинг Шимолий оқимга кўрсатаётган ушбу қаршилиги Европа Иттифоқи ёки унинг алоҳида аъзолари томонидан ҳам жавоб санкциялари киритилишига олиб келиши мумкин. Иккинчидан америкаликлар НАТО бўйича сиёсий иттифоқдошларини йўқотишлари ҳам мумкин” – дейди Хазанов.  

Яна бир нарса: Байден биринчи навбатда ички муаммоларни ҳал қилиши керак бўлади. Бунга анча вақт кетиши мумкин. Америка иқтисодининг аҳволи ҳам оғир. Иккинчи кварталда ЯИМ мисли кўрилмаган 33% га тушиб кетди. Иқтисодчилар бундай хавфли пасайиш Буюк депрессия вақтидан буён бўлмаган эди, дейишмоқда.

Янги ҳукумат келганидан сўнг, доллар босиб чиқарувчи машинкани ишга солмасдан илож йўқ  - ахир кичик ва ўрта бизнесга ёрдам учун 2,5 триллион доллар ажратиш керак. Бу эса ўз навбатида долларнинг еврога нисбатан 10% пасайишига олиб келади. Бундай вазиятда Байден маъмурияти “Шимолий оқим-2”  билан шуғулланишга вақт топиши амримаҳол.

Кўмишга ҳали эрта

Объектив ва иқтисодий факторларни ҳам ҳеч ким бекор қилгани йўқ: Россия газига талаб ҳали ҳам жуда юқори, кузда Европа газ бозорида нархлар ўсиши буни яна бир бор тасдиқлади.

“Россияда газ қазиб олиш август ойидан буёш ошиб келмоқда. Октябрда деярли 63 миллиар метр куб ёнилғи қазиб олинди. Бу сентябрдагидан 13%га кўп. Демак хорижда талаб ошмоқда", — дейди "Альпари" таҳлилий маркази раҳбари ўринбосари Наталья Мильчакова.

“Газпром” учун Байденнинг “яшил” энергетика сиёсати ҳам зарарли бўлиши мумкин. Демократлар 2035 йилгача экологик тоза энергетикага ўтиш учун 2 триллион доллар  сарфлашни режалаштиришмоқда. 2050 йилда эса улар СО2 чиқинди газлари миқдорини нольга етказмоқчи. Лекин яшил энергетика “Шимолий оқим-2” учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Ахир ушбу қувур орқали нафақат газ, балким водород ҳам етказиб бериш мумкин. Келажакда Европада водород ёнилғисига талаб жуда катта бўлиши мумкин.

Энг асосийси эса – АҚШ янги маъмуриятига Европа билан жанжаллашиш – умуман керак эмас. Инагурациядан сўнг Байден Европа билан бузилган муносабатларни тиклаши керак бўлади. Биринчи навбатда Германия билан- ахир усиз НАТОни мустаҳкамлашнинг имкони йўқ”, - дейди Мильчакова.

Бугунги кунда АҚШда ҳам янги президент “Шимолий оқим-2”га қарши барча санкциларни оширишига гумон қиладиганлар бор. Виргиния штати собиқ сенатори Ричард Блэк айтишига кўра, Байден бу борада ими-жимида Москва билан келишиб олиши ҳам мумкин. Яъни Вашингтон учун бирор фойда эвазига санкциялардан воз кечиши ҳам мумкин.

53