Кайфиятни кўтариши аниқ: ёввойи табиатдан қувноқ суратлар

462
(Янгиланган 14:57 28.10.2020)
  • Smiley  - суратчи Arthur Telle Thiemenn, 2020 The Comedy Wildlife Photography Awards финал иштирокчиси.
  • Comedy Wildlife Photography Awards 2020 мукофоти финалга чиққан сурат.
  • Comedy Wildlife Photography Awards 2020 мукофоти финалга чиққан сурат.
  • Comedy Wildlife Photography Awards 2020 мукофоти финалга чиққан сурат.
  • Суратчи Бригитте Алcалай Марcон.
  • Суратчи Кунал Гупта.
  • Қанотни созлаш (Tern tuning its wings) номли сурат, муаллиф Danielle D'Ermo
  • Бекинмачоқ номли сурат, муаллиф Tim Hearn
  • Сурат муаллифи Charlie Davidson.
  • Мактаб таътилининг сўнгги куни, муаллиф - Max Teo
  • Зерикиш, суратчи Marcus Westberg, 2020 The Comedy Wildlife Photography Awards мукофоти.
  • Табассум, суратчи Ken Crossan
  • Бекинмоқ, суратчи - Esa Ringbom.
  • Тошбақнинг бармоғи, суратчи Mark Fitzpatrick
  • Сурат муаллифи Roland Kranitz.
  • Сурат муаллифи Krisztina Scheeff
  • Сурат муаллифи Martin Grace
Comedy Wildlife Photography Awards мукофотининг финал босқичига жами 44 та сурат танланди. "Тошбақанинг сурати" танлов ғолиби деб топилди.

Еввойи табиятни асраш фаолияти билан шуғулланувчи Born Free Foundation ташкилоти Comedy Wildlife мукофоти ташкил этилди.

Тақдирлаш маросими одатда Лондонда бўлиб ўтади, аммо бу йил коронавирус пандемияси туфайли Instagram'да ўтказилди.

Совриндор суратчи Марк Фицпатрикка Nikon камераси ва Танзанияда қўлда ишланган совға ва Кениянинг Масаи Мара сафари йўлланма билан тақдирланди.

Жониворларнинг кулгили суратлари – Sputnik жамланмасида томоша қилинг.

 

462

Улкан вулқон, оқ айиқ ва мамонт ҳафта сурати

632
Шу ҳафта 28 ноябрь - 4 декабрь кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Барча суратлар - Sputnik фотожамланмасида.

632
  • © REUTERS / Brandon Bell

    Коронавирус туфайли чекловлар тикланишидан олдин Лос-Анжелес пляжидаги аёллар

  • © AP Photo / Bruna Prado

    Бразилия, Рио-де-Жанейро, Санта-Марта шаҳарчасида жойлашган хароб кўчаларни кўнгиллилар дезинфекция қилмоқда.

  • © Sputnik / Gustavo Valiente

    Лондон, коронавирус пандемияда қўйилган чеклов чораларига қарши намойишчиларни ҳибсга олиш пайтида полиция

  • © AFP 2018 / Yasuyoshi Chiba

    Эфиопиялик қочқин қизалоқ Village Eight транзит марказида кўрикдан ўтмоқда, Судан.

  • © Sputnik / Maxim Deminov

    Кожевникова оролида оқ айиқлар

  • © Sputnik / Ekaterina Chesnokova

    "Фабрика" гуруҳи, Россия Кремл саройида "Виктория" миллий мусиқа мукофотини топшириш маросимида.

  • © REUTERS / Antara Foto / Seno

    Шарқий Ява ороли, Семеру вулқонининг отилиши

  • © Sputnik / Valeriy Melnikov

    Тоғли Қорабоғнинг Лочин шаҳридаги уйи ёнида кекса аёл

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Россиянинг тинчликпарвар кучлари Озарбайжоннинг Лочин (Бердзор) шаҳридаги кўчалардан бирида

  • © AFP 2018 / Joaquin Sarmiento

    Медельинда Alborada байрамидаги мушакбозлик

  • © AFP 2018 / Delil Souleiman

    Суриялик курд шер боласи билан

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    Новосибирск Толмачево халқаро аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган Волга-Днепр авиакомпаниясининг Ан-124 юк самолётини ҳарбий тракторлар тортмоқда.

  • © AFP 2018 / Aamir Qureshi

    Исломободда Рождествони нишонлашдан олдин Санта Клаус либосини кийган болалар

  • © REUTERS / Soe Zeya Tun

    Таиланд, Бангкок шаҳрида норозилик намойишида кўзойнак таққан мушук

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Алина Загитова ГУМ-каток очилишида, Москва Қизил Майдон

  • © Sputnik / Andrey Sorokin

    Якутск, биринчи янги йил арчасида чироқларни ёқилиши муносабати билан тантанали маросимида салют.

  • © AFP 2018 / Munir Uz zaman

    Бангладеш, ишчилар далада ишламоқда

  • © Sputnik / Sergey Anisimov

    Мамонт ҳайкали Қорбобо костюмида. Салехард.

Саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар суратларда

317
(Янгиланган 14:08 03.12.2020)
Коронавирус пандемияси шароитида саёҳатга отланиш мушкул, албатта. Бироқ масофавий тарзда дунёнинг гўзал ерларидан баҳраманд бўлишни ҳеч ким тақиқлаган эмас.

Ўтган ҳафта туризм соҳасидаги экспертлар пойтахт, меҳмонхона ва диққатга сазовор жойлар ичидан энг яхшиларини аниқлашди.

Москва “World Travel Awards 2020” халқаро туристик мукофотининг “Энг яхши сайёҳлик йўналиши. Шаҳар” номинациясида ғолиб бўлди.

Sputnik фотожамланмасида “World Travel Awards 2020” мукофоти совриндорларини томоша қилинг.

317
  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Москва “World Travel Awards 2020” халқаро туристик мукофотининг “Энг яхши сайёҳлик йўналиши. Шаҳар” номинациясида ғолиб бўлди.

  • © Depositphotos / pomphotothailand.gmail.com

    Вьетнамдаги туристлар йўли тизими табиий манзара учун мукофотни қўлга киритди.

  • © Sputnik / Fayed El-Geziry

    Кениядаги "Масаи-Мара" қўриқхонаси. "Энг яхши сафари йўналиши" ғолиби.

  • © Foto : Pixabay / Viola '

    Ямайкадаги круиз кемаси.

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Мадейра ороли "Энг яхши орол" номинацияси ғолиби.

  • © Foto : Pixabay / Scheidt

    Чилидаги Патагония тоғларида альпак.

  • © Sputnik / Natalia Seliverstova

    Мальдив ороллари.

  • © Foto : Pixabay / Christophjkugler

    Веронадаги кўча ресторани. Италия

  • Португалиядаги "Pasarelas del Paiva" туристик зонаси.

  • © Sputnik / Alexei Danichev

    Санкт-Петербург "Маданий шаҳар" йўналиши ғолиби.

  • © Sputnik / Alexey Kudenko

    Владимирдаги Успен черкови.

  • Вьетнамдаги Олтин кўприк.

  • © CC BY 3.0 / Andrei Bobrovskiy / Unnamed Road, Saint Lucia

    Сент-Люсия пляжи. "Асал ойи ўтказиш учун энг яхши жой" ғолиби.

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Лиссабон кўчалари.

  • © Foto : Pixabay / Hans Schwarzkopf

    Масқат шаҳрида улкан исириқдон. Ўмон.

  • © Sputnik / Natalia Seliverstova

    Сейшел оролллари. Энг яхши романтик жой-2020

Теглар:
Москва, туризм

"Ёрдам керак". Тихановская АҚШдан Минск бўйича янги санкциялар қабул қилишни сўради

81
(Янгиланган 18:36 05.12.2020)
Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШнинг амалдаги маъмуриятига кўмак учун миннатдорлик билдириш мақсадида Вашингтонга бормоқчи

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШ ҳукуматига америка етакчисининг Беларусга нисбатан санкциялар киритиш ваколатларини кенгайтирувчи қонун лойиҳасини имкон қадар тезроқ қўллаб-қувватлашни сўраб мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Sputnik радиоси.

"Биз гарчи шундай мураккаб ўтиш даврида АҚШдан бўладиган катта ёрдамга муҳтожмиз. Мен АҚШ конгрессини "Беларусда демократия, инсон ҳуқуқлари ва суверенитет" тўғрисидаги қонун лойиҳасини тезкор тартибда қабул қилишни чақираман, – деб таъкидлаган Тихановская Washington Post нашрида жойлаштирилган материалида.

Бундан ташқари у ЕИ ва АҚШга "фаол маънавий ва техник кўмак" ҳамда "яқинда беларус амалдорларига нисбатан санкцияларни кенгайтирган АҚШ жорий маъмуриятининг сайи-ҳаракатлари" учун миннатдорлик билдирган.

Бундан ташқари, Тихановская Вашингтонга боришни режалаштираётганини маълум қилган.

"Мен инаугурация ҳафталигида (АҚШ) жорий маъмуриятига унинг Беларус халқига кўрсатаётган ёрдами учун шахсан миннатдорлик билдириш учун Вашингтонга бориш ниятидаман. Шу билан бир вақтнинг ўзида Беларуснинг демократияга ўтишига кўмак бериши учун янги маъмурият билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатишдан умидворман", - деб қўшимча қилган муҳолифатчи.

Агар қонун лойиҳаси тасдиқланса, АҚШ президенти Белорусия Марказий сайлов комиссияси аъзоси бўлган ҳар қандай чет эл фуқароси, мустақил оммавий ахборот воситаларига қарши ҳаракатлар учун масъул бўлган давлат амалдори, республикадаги вазият билан боғлиқ бўлган оммавий ахборот воситаларига ёки инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши ҳаракатларда фаол иштирок этган Иттифоқ давлатининг расмий вакили ёки Россия фуқароси визасини блоклаб қўйиши мумкин. 

Беларусда оммавий норозилик акциялари 9 августдан кейин, бўлиб ўтган президент сайловларида амалдаги етакчи Александр Лукашенко ғолиб чиққанидан сўнг бошланган эди. МСК маълумотларига кўра Лукашенко 80,1 % овоз олган. Биринчи кунларда акциялар куч тузилмалари томонидан бостирилди, норозичиларга нисбатан кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари, водометлар, резинали ўқлар қўлланилди. Расмий маълумотларга кўра, биринчи кунларда 6,7 минг киши қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб инсонлар жабрланган, шу жумладан, 130 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам. Сайловлар якунлангач бир ой давмида акциялар ҳам иш ҳам дам олиш кунлари ўтказилди. Лукашенконинг тарафдорлари ҳам уни қўллаб-қувватлаб тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

Расмийларнинг таъкидлашича, бу норозилик намойишлари радикаллаштирмоқда ва шаҳар кўчаларидан ҳовлилар томон кўчирилмоқда.

81