Туркиядаги зилзила: қидирув ишлари - фото

438
(Янгиланган 15:54 02.11.2020)
Ўтган жума Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берди. Зилзила кучи мамлакат ғарбидаги турли вилоятларда ва Истанбулда сезилган. Туркиянинг Измир шаҳрида 20 яқин бино вайрон бўлди. Куни кеча у ерга мамлакат президенти Ражаб Таййиб Эрдоған келди.

Зилзила оқибатида 961 нафар киши шифохонага ётқизилди, улардан 743 нафар кишига уйига жавоб берилди, шифохоналарда 218 нафар киши қолмоқда. Қурбонлар сони 83 кишига етди.

438
  • © AFP 2018 / Ozan Kose

    Измир шаҳрида қидирув ишлари давом этмоқда.

  • © AFP 2018

    Измирда вайроналардан автомобил олиб чиқилмоқда.

  • © REUTERS / Murad Sezer

    Измир. қутқарув операцияси.

  • © REUTERS / Mehmet Emin Caliskan

    Измир. зилзила оқибатлари

  • © AFP 2018 / Yasin Akgul

    Измир, қутқарувчилар қурбонларнинг жасадларини эвакуация қилмоқда.

  • © AFP 2018 / Yasin Akgul

    Измир, оғир техника биноларни ушлаб турибди

  • © AFP 2018 / Yasin Akgul

    Измир, қутқарувчлар вайрон бўлган бинода ишламоқда.

  • © AFP 2018 / Yasin Akgul

    Измир, қутқарувчилар.

  • © AP Photo / Ismail Gokmen

    Туркиянинг Измир шаҳрида 20 яқин бино вайрон бўлди.

  • © AP Photo / Darko Bandic

    Туркиянинг Измир шаҳрида 20 яқин бино вайрон бўлди.

  • © AP Photo / IHA

    Зилзила оқибатида 961 нафар киши шифохонага ётқизилди

  • © AP Photo / Emrah Gurel

    Зилзила оқибатида 961 нафар киши шифохонага ётқизилди, улардан 743 нафар кишига уйига жавоб берилди, шифохоналарда 218 нафар киши қолмоқда.

Ноябрь ойининг энг яхши суратлари

462
(Янгиланган 13:21 01.12.2020)
Sputnik халқаро ахборот агентлиги томонидан ноябрь ойи давомида тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз

Барча суратлар - Sputnik жамланмасида.

462
  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    Новосибирск сув омбори соҳили, ёшлар беланчакда учмоқда

  • © Sputnik / Chris June

    Миннеаполис, АҚШ президентлик сайловларида тинч намойиши иштирокчилари

  • © Sputnik / Iliya Pitalev

    Москвадаги COVID-19 беморлари учун госпиталь.

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Алина Загитова Гран-при босқичида.

  • © Sputnik / Aleksey Nikolskyi

    РФ президенти Владимир Путин, Саров, Харитон ядровий маркази биринчи ўринбосарига қўйилган ҳайкалига гул қўймоқда.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Россиялик тинчликпарвар кучлари, Тоғли Қорабоғ

  • © Sputnik / Ilya Naymushin

    Хакасия Республикаси, Сарагаш қишлоғи чўпон сигирлар билан яйловлардан қайтмоқда.

  • © Sputnik / Alexey Vitvitsky

    Варшавада миллатчилар марши, Польша.

  • © Sputnik / Iliya Pitalev

    Тоғли Қорабоғ, руҳоний Аристакес Ованнисян ҳарбий хизматчилар билан.

  • © Sputnik / Alexander Kryazhev

    Ан-124 юк самолёти, қўниш чизиғидан четга чиқди. Толмачево аэропортида.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда намойишчиларни қўлга олиш жараёни..

  • © Sputnik / Alexey Kudenko

    Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатиш келишуви имзоланишига одамлар хурсанд бўлмоқда.

  • © Sputnik / Evgeny Biyatov

    Буюк Октябрнинг 103-йиллиги шарафига Қизил майдонда Ленин мавзолейига гул қўйиш маросими иштирокчилари

  • © Sputnik / Vitaly Timkiv

    Краснодар ўлкаси, ихтирочи антиқа велосипедни яратади

  • © Sputnik / Dmitry Parshin

    АҚШ президентлик сайловларида Демократик партиядан номзод Жозеф Байден ғалаба қозонганлиги ҳақидаги хабардан кейин Нью-Йорк кўчасидаги аёл.

  • © Sputnik / Alexey Filippov

    ЦСКА ўйинчиси Уилл Клайберн

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    Велосипедчилар ва Новосибирск гидроэлектр станциясининг музлатилган сув омборида яқинида.

  • © Sputnik / Natalia Seliverstova

    Москвада мушуклар кўргазмаси.

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    ЦСКА ПФК ўйинчиси Татьяна Петрова ва "Флора" футболчиси Келли Розен УEФА аёллар чемпионлар лигаси саралаш ўйинида

Майя бутхонаси, ғор, кема бўлаклари: дунёдаги энг чуқур бассейн қандай кўринишга эга

247
(Янгиланган 13:47 29.11.2020)
Польшанинг Мшонув шаҳрида “Deepspot” сунъий ҳовузи очилди. Унинг чуқурлиги 45,7 метрни ташкил этади.

Сув остида сузувчилар деярлик барча инфратузилмалар муҳайё қилинган. У ерда тоннел, ғорлар, меҳмонхоналар, конферанция заллари ва ҳатто ресторан бор.

Бугунги кунда дунёда бунга ўхшаш иккита сунъий ҳовуз мавжуд: Бельгияда “Nemo33” (33 метр) ва Италияда “Y-40 Deep Joy” (42,13).

Ҳозирда Буюк Британияда чуқурлиги 50 метрни ташкил этадиган ”Abyss” сунъий ҳовузини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

У қуриб битирилишига қадар Польшадаги “Deepspot” сунъий ҳовузи дунёдаги энг чуқур ҳовуз бўлиб туради.

247
  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Польшанинг Мшонув шаҳрида “Deepspot” сунъий ҳовузи очилди.

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Унинг чуқурлиги 45,7 метрни ташкил этади.

  • © Foto : Samo Jeranko : Deepspot

    Сузувчилар дунёдаги энг чуқур сунъий ҳовузда.

  • “Deepspot” сунъий ҳовузида Майя бутхонаси.

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Сув остида сузувчилар деярлик барча инфратузилмалар муҳайё қилинган. У ерда тоннел, ғорлар, меҳмонхоналар, конферанция заллари ва ҳатто ресторан бор.

  • © Foto : Michał Braszczyński : Deepspot

    Ҳовузнинг ички кўриниши

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Бугунги кунда дунёда бунга ўхшаш иккита сунъий ҳовуз мавжуд: Бельгияда “Nemo33” (33 метр) ва Италияда “Y-40 Deep Joy” (42,13).

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Польшанинг Мшонув шаҳридаги “Deepspot” сунъий ҳовузи

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Унинг чуқурлиги 45,7 метрни ташкил этади.

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Сув остида сузувчилар деярлик барча инфратузилмалар муҳайё қилинган.

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    У ерда тоннел, ғорлар, меҳмонхоналар, конферанция заллари ва ҳатто ресторан бор.

Флаги Евросоюза у здания штаб-квартиры Европейской комиссии в Брюсселе

Европа комиссияси Ўзбекистонга муддатидан олдин “GSP+” мақомини берди

3
Қарор тасдиқланиши билан Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига экспорт қилишлари мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 гача ошади.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Европа комиссияси Ўзбекистонга “GSP+” Преференциялар бош тизими бенефициари мақомини бериш тўғрисида муддатидан олдин қарор қабул қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилмоқда.

Тегишли ҳужжат ЕИ Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен томонидан имзоланди.

Таъкидланишича, қарор Европа комиссияси мониторинг гуруҳларининг Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат стандартларига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасидаги 27 халқаро конвенция талабларини бажараётгани тўғрисидаги ҳисоботлари асосида қабул қилинди.

“Ўтказилган таҳлилларга асосланиб, Европа комиссияси Республикамиз “GSP+”да иштирок этиш мезонларига мувофиқ келиши тўғрисидаги хулосага келди ва уни ушбу тизимнинг бенефициарлари рўйхатига киритишни таклиф қилди”, - дейилган хабарда.

Мазкур қарор энди кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Европа Кенгаши ва Европа парламентига ҳавола этилади. Қарор тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари ўз маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилишда бир томонлама тариф имтиёзларидан фойдаланишни бошлашлари мумкин бўлади. Шунда, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига экспорт қилишлари мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 гача ошади.

Вазирлик мамлакатнинг “GSP+” бенефициари мақомини олиш экспортнинг барқарор ўсиши ва диверсификацияси учун мустаҳкам пойдевор яратиши, ЕВ  мамлакатлари билан ўзаро манфаатли савдо муносабатларининг тез суръатлар билан ривожланишига хизмат қилишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида президент Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи бозорлари учун “GSP+” мақомини олиш вазифасини қўйган эди. Ўзбекистон  июнь ойида имтиёзли тизимининг бенефициар мамлакати мақомини олиш учун расмий талабнома юборган эди.

3
Теглар:
экспорт, Европа Иттифоқи, Еврокомиссия, Ўзбекистон