Қизил майдонга келган келин-куёв, ёнаётган пойгачи ва Гиннес рекорди - ҳафта сурати

1434
(Янгиланган 17:50 15.11.2020)
Шу ҳафта 7 - 13 ноябрь кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Барча суратлар - Sputnik фотожамланмасида.

1434
  • © AFP 2018 / Ethan Miller / Getty Imagesr

    Лас-Вегас, Luxor казиносида "Fantasy" шоу раққосалари

  • © Sputnik / Iliya Pitalev

    Тоғли Қорабоғни тарк этаётган киши. Карвачар шаҳри яқинида.

  • © Sputnik / Dmitry Parshin

    АҚШ президентлик сайловларида Демократик партиядан номзод Жозеф Байден ғалаба қозонганлиги ҳақидаги хабардан кейин Нью-Йорк кўчаларига чиққан кишилар

  • © AFP 2018 / Angela Weiss

    Жо Байден

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    "Москва-Сити" маркази яқинида иссиқлик электр станция қувурлари

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қрим мода ҳафталиги - модель Mila Win бренди либослар тўпламини намойиш қилмоқда

  • © AFP 2018 / Ernesto Benavides

    Перу, Лимада янги ҳукуматга қарши намойиш.

  • © Sputnik / Alexey Kudenko

    Одамлар Тоғли Қорабоғда ўқ отиш тўхтатилганидан хурсанд. Тоғли Қорабоғ зонасида ўт очишни тўхтатиш 10 ноябр куни Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари - Владимир Путин, Никол Пашинян ва Илҳом Алиев томонидан уч томонлама келишув имзолангандан сўнг кучга кирди.

  • © Sputnik / Iliya Pitalev

    Ереванда ҳукумат биносига кириб келган намойишчилар

  • © REUTERS / Amit Dave

    Кулол лойдан ясаган чироқларни тахламоқда. Ҳиндистон.

  • © REUTERS / Toya Sarno Jordan

    Мехико шаҳрида гендер ва полиция зўравонлигига қарши намойиш пайтида қиз полиция ходимининг шлемини бўямоқда

  • © REUTERS / Stefanos Rapanis

    Греция, Крит ороли яқинида эркак тошқиндан сўнг машинасини ковлаб чиқармоқда.

  • © AFP 2018 / Manjunath Kiran

    Captain Shivam Singh мотопойгачи ёнмоқда, Бангалор, янги Гиннес рекордини ўрнатишга уриниш мувафаққиятсизликка учради.

  • © Sputnik / Iuriy Streletc

    Самара вилоятидан Тоғли Қорабоғ томон йўл олган Россия тинчликпарвар кучларининг ҳарбий техника колоннаси

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Анзор Карагулов ва Георгий Тибилов, "Гран-при Москва 2020" мусобақаси.

  • © AFP 2018 / Natalia Kolesnikova

    Москва Қизил майдонга келган келин-куёв.

  • © REUTERS / Willy Kurniawan

    Индонезия, Жакарта шаҳрида норозилик намойиши пайтида ҳимоя ниқобини кийган балиқчи.

Марадона - футбол олами қайғуда

193
(Янгиланган 13:08 26.11.2020)
Куни кеча, 25 ноябрь куни, Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, афсонавий футболчи Диего Марадона 60 ёшида вафот этди.

Аргентинада Марадонанинг ўлими туфайли уч кунлик мотам эълон қилинган.

 

193
  • © REUTERS / Matias Baglietto

    Аргентина, футбол фанати Диего Марадона учун қайғуда.

  • © Sputnik / Daria Stanislavets

    Одамлар аргентиналик футболчи Диего Армандо Марадонанинг голларини катта экранда томоша қилишмоқда.

  • © REUTERS / Magali Druscovich

    Аргентина, футбол фанатлари.

  • © AP Photo / Victor Caivano

    Аргентина, мухлислар Марадона баннерини очишмоқда.

  • © AP Photo / Alessandra Tarantino

    Италия, Сан-Паоло стадиони олдида Марадона хотирасига шағамлар ёқилган.

  • © REUTERS / Luis Cortes

    Мексика, футбол мухлислари Диего Марадона хотираси учун гулчамбар олиб кетмоқда

  • © REUTERS / Diego Vara

    Бразилия, Бейра Риу стадиони.

  • © REUTERS / Yara Nardi

    Италиялик фанат Марадона ёд олмоқда

  • © AP Photo / Martin Meissner

    Германия футбол ўйинида Марадона хотирасига бир дақиқалик сукут.

  • © REUTERS / Matias Baglietto

    Аргентина Марадона хотираси ёд олинмоқда.

  • © AFP 2018 / Dibyangshu Sarkar

    Ҳиндистон Диего Марадона вафот этгани ҳақида ёзилган газеталар сотуви.

  • © REUTERS / Martin Villar

    Аргентина футбол мухлислари.

  • © AP Photo / Natacha Pisarenko

    Аргентина шифохона олдида Диего Марадона акс этган баннер.

VIP-ҳимоя: олмос ва марварид билан безатилган ниқоблар

103
(Янгиланган 12:05 25.11.2020)
Япония пойтахтида қимматбаҳо тошлардан ясалган VIP-ниқоблар дўкони очилди. Унда 330 дона марварид билан безатилган ниқоб бир миллион иенага (9 640 $) сотилмоқда.

Токиода қимматбаҳо ниқоблар сотиладиган Mask.com дўконида тасвирга олинган суратларни - Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

103
  • © REUTERS / Issei Kato

    Токио дўконида марвариддан ясалган ниқоб - нархи 1 млн йен (9,640 $)

  • © REUTERS / Issei Kato

    Токиодаги қимматбаҳо ниқоблар дўкони.

  • © REUTERS / Issei Kato

    Олмос ва платинадан ясалган ниқоб - Токио

  • © REUTERS / Issei Kato

    Токиода дўкон ходими қимматбаҳо тошлардан ясалган ниқобни ушлаб турибди

  • © REUTERS / Issei Kato

    Қимматбаҳо тошлардан ясалган ниқоблар дўкони

  • © REUTERS / Issei Kato

    Токио, харидорлар VIP-ниқоблар дўконида

  • © REUTERS / Issei Kato

    Қимматбаҳо тошлардан ясалган ниқоб

  • © REUTERS / Issei Kato

    Токио, харидор VIP-ниқоблар дўконида.

Трубоукладочное судно Солитэр

“Шимолий оқим 2” учун ҳал қилувчи жанг бошланди

40
(Янгиланган 19:47 26.11.2020)
Вашингтон Европа компанияларига қўнғироқ қилиб, вақт борида лойиҳадан чиқиб олинглар, янги йилдан сўнг санкция остида қоласизлар. Бу лойиҳа барибир амалга ошмайди, деб шантаж қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik, Наталья Дембинская. Байден ҳали ОҚ уйга келмасдан туриб, америка раҳбарияти “Шимолий оқим – 2” лойиҳасида иштирок этаётган Европа компанияларига қўнғироқ қила бошлади. Улар компанияларни 2021 йилнинг январида кучга кирадиган АҚШ санкциялар ҳақида огоҳлантириб, шунга қадар лойиҳадан чиқишни талаб қилишмоқда.

Немислан бундан жуда норози: улар ушбу санкцияларни шу вақтгача қўлланилган санкциялар орасида энг қаттиққўли деб аташди. Уларни бугунга қадар ушбу газ қувурига ўта салбий муносабатда бўлган демократ – Жо Байден амалга ошириши керак. Янги АҚШ президенти “Шимолий оқим-2”ни тўхтатиб қола оладими?

Дастлабки безовталик

Январда Трамп томонидан имзоланган ҳужжатлар кучга кириши керак. Унга кўра, Россия газқувури лойиҳасига бир миллион доллардан ортиқ сармоя киритган компаниялар санкциялар остига тушади. Ушбу чеклов логистика билан шуғулланувчи компанияларга ҳам тегишли бўлади.

“Газпром” таъкидлашига кўра “Шимолий оқим-2” санкциялар эълон қилинишидан олдин сармояларни олган эди. Александр Медведев айтишига кўра Engie, OMV, Shell, Uniper ва Wintershall компаниялари сармояларни киритиб бўлган ва маблағлар керакли мақсадларга йўналтирилган. Германиянинг ВUniper компанияси эса хавфсиз ёнилғи етказиб бериш тизими учун лойиҳанинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, уни қўллаб-қувватлашини эълон қилди.

Вашингтон бўлса жон-жаҳди билан уни тўхтатиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Германиянинг энг йирик ОАВи DPA Оқ уйдаги манбаага асосан хабар қилишига кўра, америкаликлар лойиҳа иштирокчилиарига “огоҳлантириш” мақсадида қўнғироқ қилишни бошлаган. 

“АҚШ Европа компанияларига қарши санкциялар киритишни истамайди. Биз уларни огоҳлантириш учун қўнғироқ қилиб лойиҳалан чиқиш учун вақт бераяпмиз. Бу қувур ишга тушмайди” – дейишмоқда америкаликлар.

Бундай тактика АҚШ учун одатга айланган. Биринчи санкциялар киритилиши биланоқ Швейцариянинг Allseas қувур ётқизувчи кемали лойиҳани тарк этган эди. Лекин Россиянинг ўз қувур ётқизувчи кемалари бўлгани сабабли айни дамда қурилиш деярли тугатилган.

Германия эса АҚШ пўписаларини умуман тушунишмаяпти. “Ахир иттифоқчилар орасида бундай ёндашув мутлақ бўлмаслиги керак. <…> АҚШ ўз ҳудудидан ташқарида қўллаётган санкциялари – бу йўл қўйиб бўлмайдиган даражада халқаро ҳуқуққа аралашиш демакдир”, - деди Германия шарқий иқтисодиёт қўмитаси раҳбари Оливер Хермес.

Немислар саросимада

Вашингтондан қилинган қўнғироқлар немислар хавотирини янада кучайтирди: Ҳукумат алмашганидан сўнг ҳам АҚШ муносабатининг ўзгаришига умид қилишнинг фойдаси йўқ. Яқин ойлар ичида Байден “санкцияларни янада кучайтиришни режалаштирмоқда”. Бу дегани Германия 3 миллиард евро сармоя киритган “Шимолий оқим-2” лойиҳаси - муталқ гўрга кўмилади дегани”, - деб ёзади Bild нашри.

АҚШ ҳатто лойиҳада иштирок этган сертификат берувчи ва суғурта компанияларини ҳам жазолаш истаги айниқса таажубли. Байден деярли тайёр бўлган “Шимолий оқим-2” лойиҳасини йўқ қилишга тайёр, деб ёзади нашр.

Янги санкциялар Конгресс томонидан маъқулланган ва 2021 йил давлат бюджетига ҳам киритилган. Олдинги санкцияларни, ҳеч ким, албатта бекор қилмайди.

“Натижада суғурта компаниялари қувурни қуриб битказишда кўрилган зарарни қоплай олмайди, сертификатловчи корхоналар эса – ишга туширишдан олдин қувурнинг ишончлилигини текшира олмайди. Трамп бунга улгурмаса, Байден буни амалга оширади”, - деб ҳисоблайди мустақил саноат эксперти ва иқтисодчи Леонид Хазанов.

Дастлаб ўз уйни тартибга келтириш керак

Европаликлар босими кучайиб бораётган ва Оқ уй тўғридан-тўғри шантажга ўтган бўлса-да, барча ҳам ваҳимага тушиб қолгани йўқ.

“Америка саноати Европа бозорига муҳтож. Вашингтоннинг Шимолий оқимга кўрсатаётган ушбу қаршилиги Европа Иттифоқи ёки унинг алоҳида аъзолари томонидан ҳам жавоб санкциялари киритилишига олиб келиши мумкин. Иккинчидан америкаликлар НАТО бўйича сиёсий иттифоқдошларини йўқотишлари ҳам мумкин” – дейди Хазанов.  

Яна бир нарса: Байден биринчи навбатда ички муаммоларни ҳал қилиши керак бўлади. Бунга анча вақт кетиши мумкин. Америка иқтисодининг аҳволи ҳам оғир. Иккинчи кварталда ЯИМ мисли кўрилмаган 33% га тушиб кетди. Иқтисодчилар бундай хавфли пасайиш Буюк депрессия вақтидан буён бўлмаган эди, дейишмоқда.

Янги ҳукумат келганидан сўнг, доллар босиб чиқарувчи машинкани ишга солмасдан илож йўқ  - ахир кичик ва ўрта бизнесга ёрдам учун 2,5 триллион доллар ажратиш керак. Бу эса ўз навбатида долларнинг еврога нисбатан 10% пасайишига олиб келади. Бундай вазиятда Байден маъмурияти “Шимолий оқим-2”  билан шуғулланишга вақт топиши амримаҳол.

Кўмишга ҳали эрта

Объектив ва иқтисодий факторларни ҳам ҳеч ким бекор қилгани йўқ: Россия газига талаб ҳали ҳам жуда юқори, кузда Европа газ бозорида нархлар ўсиши буни яна бир бор тасдиқлади.

“Россияда газ қазиб олиш август ойидан буёш ошиб келмоқда. Октябрда деярли 63 миллиар метр куб ёнилғи қазиб олинди. Бу сентябрдагидан 13%га кўп. Демак хорижда талаб ошмоқда", — дейди "Альпари" таҳлилий маркази раҳбари ўринбосари Наталья Мильчакова.

“Газпром” учун Байденнинг “яшил” энергетика сиёсати ҳам зарарли бўлиши мумкин. Демократлар 2035 йилгача экологик тоза энергетикага ўтиш учун 2 триллион доллар  сарфлашни режалаштиришмоқда. 2050 йилда эса улар СО2 чиқинди газлари миқдорини нольга етказмоқчи. Лекин яшил энергетика “Шимолий оқим-2” учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Ахир ушбу қувур орқали нафақат газ, балким водород ҳам етказиб бериш мумкин. Келажакда Европада водород ёнилғисига талаб жуда катта бўлиши мумкин.

Энг асосийси эса – АҚШ янги маъмуриятига Европа билан жанжаллашиш – умуман керак эмас. Инагурациядан сўнг Байден Европа билан бузилган муносабатларни тиклаши керак бўлади. Биринчи навбатда Германия билан- ахир усиз НАТОни мустаҳкамлашнинг имкони йўқ”, - дейди Мильчакова.

Бугунги кунда АҚШда ҳам янги президент “Шимолий оқим-2”га қарши барча санкциларни оширишига гумон қиладиганлар бор. Виргиния штати собиқ сенатори Ричард Блэк айтишига кўра, Байден бу борада ими-жимида Москва билан келишиб олиши ҳам мумкин. Яъни Вашингтон учун бирор фойда эвазига санкциялардан воз кечиши ҳам мумкин.

40