“Юзта аждар”: дунёдаги энг баланд очиқ лифт фото

580
(Янгиланган 13:07 23.11.2020)
Хитойда “юз бош аждар” очиқ лифти - дунёдаги энг баланд очиқ лифт ҳисобланади, у ўз вақтида “Аватар” фильмини яратувчиларига илҳомлантирганди.

Байлун лифти – дунёда очиқ энг баланд лифт. Туристларни 330 метр баландликка кўтаради. Лифт ўзи учта икки қаватли кабинадан иборат, кўтариш оғирлиги – 3750 кг.

Бир кабина бир вақтнинг ўзида 48-50 йўловчини кўтариши ва тушириши мумкин.

1999 йилда лифт қурилиши бошланиб, 2002 йилда туристлар учун очилди.

2002 йилда Улинъюань Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганидан бери лифтнинг атроф-муҳитга таъсири кўп мунозараларга сабаб бўлди. Хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар  сабабли 2002-2003 йилларда лифт 10 ойга иш фаолияти тўхтатиб қўйилганди.

580
  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Байлун лифти, Хитой - Чжанцзяцзе миллий парки.

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Хитой, Ҳунань провинцияси миллий боғдаги Байлун лифтига олиб борадиган йўлакда аватар ҳайкали.

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Байлун лифти, Хитой

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Туристлар Байлун лифтида, Хитой.

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Туристлар Байлун лифтини суратга олмоқда, Хитой.

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Байлун лифти, Хунань провинцияси, Хитой

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Байлун лифти, Хунань провинцияси, Хитой

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Байлун лифти яқинида маймунлар сайр қилмоқда, Хунань провинцияси, Хитой

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Байлун лифти, Хунань провинцияси, Хитой

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Байлун лифти, Хунань провинцияси, Хитой

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Байлун лифти, Хунань провинцияси, Хитой

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Байлун лифти, Хунань провинцияси, Хитой

Теглар:
рекорд, Хитой

Дунёдаги энг чиройли машҳур аёллар - фото

910
(Янгиланган 12:39 25.01.2021)
The Sun нашри идеал юзли машҳурлар рўйхатини тузди. “Олтин нисбат”га мос келадиган юлдузларнинг суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актрисалар Мишел Киган, Меган Маркл, модель Ким Кардашьян "олтин нисбат" рўйхатига киритилди. Бундан ташқари, юзнинг идеал хусусиятларига эга аёллар рўйхатига актриса Сюзанна Рейд, модель Холи Уиллоуби, Кембриж герцогиняси Кейт Мидлтон, актриса Аманда Холден ва хонанда Рита Ора киритилган.

Рейтингни Лондон косметик ва пластик жарроҳлик клиникаси раҳбари Риккардо Фрати тузди.

910
  • © AP Photo / Joel C Ryan / Invision

    Актриса Мишель Киган Brit Awards 2020 тадбирида, Лондон

  • © AFP 2018 / Paul Edwards / Pool

    Меган Маркл, Endeavour Fund Awards тадбирида, Лондон

  • © AFP 2018 / Jean-Baptiste Lacroix

    Актриса Ким Кардашьян, Vanity Fair Oscar Party 2020 тадбири, Беверли-Хиллз

  • © AFP 2018 / Warren Allott

    Актриса Аманда Холден, Philips British Academy Television Awards мукофоти тақдимотида, Лондон.

  • © AFP 2018 / Getty Images / Getty Images for SHEIN

    Хонанда Рита Ора, Walk Your Wonderful тадбирида.

  • © AP Photo / Eddie Mulholland

    Кембриж герцогиняси Кейт Мидлтон.

  • © AP Photo / Jonathan Short / Invision

    Телебошловчи Сюзанна Райд

  • © AP Photo / Joel Ryan / Invision

    Телебошловчи Билли Файерс

  • © AP Photo / Joel Ryan / Invision

    Буюк Британия актриса Холли Уиллоби

Сандерс қўлқоплари: Жо Байден инаугурациясидан мемларга айланган суратлар

455
Юморни тушунадиган одамлар Байден инаугурацияси узоқ вақт кўпчиликнинг ёдида қолишига ҳаракат қилдилар. Фотолентани томоша қилинг!

Шу ҳафтада, аниқроғи, 20 январ куни Вашингтонда АҚШнинг 46-президентининг лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир, журналистлар томонидан суратга олинган кулгили суратлар билан ҳам ёдда қолди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эса дарҳол бу суратлардан мемларни тайёрладилар.

455
  • © AFP 2018 / Brendan Smialowski

    Сенатор Берни Сандерснинг Жо Байден инаугурациясидаги сурати кўпчиликка завқ бағишлади ва ҳозирда Сандерс сурати туширилган бокал ва футболкалар савдога чиқарилган. Хусусан, қизлардан бири Сандерс қўлқопларини қайта ишланган чиқиндидан ишлаб чиқармоқда.

  • © Sputnik / Stringer

    Қасамёд қилаётган Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байден суратлари ҳам машҳур мемлар қаторидан ўрин олди.

  • © REUTERS / Brendan McDermid

    Хонанда Женнифер Лопес ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис инаугурация вақтида.

  • © REUTERS / Jim Bourg

    АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байден рафиқаси Жилл Байден билан.

  • © REUTERS / Mike Segar

    Ходимлар инаугурация вақтида ерга тушиб кетган шляпаларни йиғиб чиқишмоқда.

  • © REUTERS / Kevin Dietsch / Pool

    Биринчи хоним Жилл Байдендан массаж.

  • © REUTERS / Patrick Semansky / Pool

    Леди Гага АҚШ президентининг 59-инаугурацияси вақтида.

  • © REUTERS / Tasos Katopodis / Pool

    АҚШ президенти Жо Байден президентнинг 59-инаугурацияси вақтида Вашингтонда.

  • © REUTERS / Mike Segar

    АҚШ президенти Жо Байден, биринчи хоним Жилл Байден, вице-президент Камала Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Дуг Эмхофф Вашингтонда бўлиб ўтган инаугурация маросимидан сўнг.

  • © REUTERS / Erin Scott

    АҚШ вице-президенти Камала Харрис ўзининг набира-жияни Амара Ажагу билан АҚШ президенти Жо Байденнинг Вашингтондаги инаугурацияси вақтида.

Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

345
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

345
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия