Япония, Эстония ва Россияда Янги йил олдидан нима қилишларига қизиқасизми?
Кўпчилик дастурхон безатишга тайёргарлик кўриш билан машғул бўлишади, аммо шундайлар ҳам борки, одатда четроққа қочиб кетиб, айёмни ғаройиб тарзда кутиб оладилар.
Янги йилда Лондон марказида Ковент-Гарден майдонида "Рождество пудинги" пойгаси бўлиб ўтмоқда.
Варшавада Янги йил оқшомида ҳамма кўчага шампан виноси ва ажойиб кайфият билан чиқади.
Кўпчилик экстремал Янги йилни хоҳлайди.
Перронларда 31 декабрнинг сўнгги дақиқаларига қадар югураётган одамларни учратиш мумкин.
Эстония дўконларида ушбу кун узундан-узун навбатлар бўлади.
Японияда эса эркаклар 31 декабр куни биргаликда гуруч тайёрлашни маъқул кўришади.
Биз эса, 31 декабр куни Янги йил бошланишига бир неча дақиқа қолганида оила билан, фарзандлар, дўстлар билан бирга бир даврада тўпланиб, шампан виносини кўтарамиз!
Барча суратлар - Sputnik фотожамланмасида.
Гондураслик муҳожирлар ва Гватемала хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашув
Ҳинд армиясининг аскари Деҳлида парадда
Австрияда коронавирусга қарши кураш чораларига қарши намойиш
Туркия, болалар сирғанчиқ тепаликдан учмоқда.
Howard University Showtime оркестри Вашингтонда Жо Байденнинг инаугурация куни парадида.
Дональд ва Меланья Трамп Оқ уйни тарк этмоқда.
Қиз динозавр костюмидаги одам билан селфига тушмоқда
Алпинист Lai Chi-wai Гонконгдаги Нина минорасига кўтарилишга ҳаракат қилмоқда
Мехико шаҳри, San Nicolas Tolentino қабристони деворларига чиқилган графити ёнидан ўтаётган аёл
Исландия отлари, Франкфурт, Германия.
Эфиопия, Гондар шаҳрида қиз очиқ эшикдан уйга қараб турибди
Америкалик фигурали учувчилар Молли Чесанек ва Егор Егоров Лас-Вегасдаги конкида учиш бўйича АҚШ чемпионатида чиқиш қилмоқда.
Мадрид марказидаги уйлардан бирида портлаш содир бўлган воқеа жойида ўт ўчирувчилар
Иордания водийси, Иордан дарёси яқинида ўнлаб тимсоҳлар
АҚШ сайланган президенти Жозеф Байден ва рафиқаси Жилл Байден, қасамёд вақтида
Вашингтон,Жо Байденнинг инаугурацияси шарафига Миллий хиёбондаги байроқлар
Москва вилояти, одамлар чилла совуғида чўмилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Этна вулқони, Италия
Индонезия Ғарбий Сулавеси, Мамужудаги зилзиладан кейин зарар кўрган ҳукумат биноси
Эронда ҳарбий машқлар
Маг Мела фестивали пайтида ярмаркада каскадёрлик "Ўлим девори" шоусида
Исроил, учинчи лоукдаун пайтида эркак пляж бўйлаб югурмоқда
Жо Байденнинг инаугурация маросимига саноқли соатлар қолди. Маросим арафасида Капитолий биноси атрофи тўсиқлар билан ўралди.
Бу йилги инаугурация тадбири АҚШ тарихига биринчи навбатда ўзининг ноодатий шакли билан киради: маросимнинг асосий қисми коронавирус пандемияси сабаб онлайн ўтказилади.
АҚШ 4 йилга сайланган янги президентининг инаугурация маросимига қандай ҳозирлик кўраётгани Sputnik фотожамланмасида.
Вашингтонда Капитолий биноси олдидаги тўсиқ ёнида суратга тушаётганлар.
Вашингтондаги дўконлардан бирида сайланган АҚШ президенти акс этган эсдалик буюмлар.
Жо Байден инаугурацияси арафасидаги Капитолий
АҚШда 46-президент Жо Байденни инаугурация маросими 20 январь куни бўлиб ўтади.
Капитолий биноси олдига келган Миллий гвардия ходимлари
Капитолий биноси олдига келган Миллий гвардия ходимлари
Капитолий биноси олдига келган Миллий гвардия ходимлари. Улар хавфсизликни таъминлашлари зарур.
Капитолий биноси олдига келаётган Миллий гвардия ходимлари
АҚШ ўз тарихида 46-президенти сайлади. Бугун, 20 январь куни Жо Байден янги давлат раҳбари сифатида иш бошлайди.
Янги сайланган президентнинг инаугурация маросимига тайёргарлик кўраётган Капитолий.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.
Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди.