Мономарказ ҳозирча Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ташкил этилган.
Аммо 2021 йилнинг бошида Ўзбекистон регионларида ва Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида яна 13та шундай касб-ҳунар ўргатувчи мономарказлар ташкил этилади.
Бу ерда истаган инсон 2,3,4 ойгача бўлган муддатда 22 турдаги ишчи касблар, 5та хорижий тил ҳамда тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик бўйича курсларни ўқиб, мамлакатда ва хорижда тан олинадиган Skills паспортини қўлга киритиши мумкин.
Мономарказда ўқишни тамомлаганликни тасдиқловчи ҳужжат - Сертификат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилади.
Мономарказдаги шароитлар ва ўқитиладиган касб турлари ҳақида фоторепортажимизда.
"Ишга марҳамат" мономарказлари - камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида ташкил этилган. Фуқаролар касбларга марказда бепул ўқитилади.
Мономарказда меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқ, 22 турдаги касблар ва 5та хорижий тил ҳамда тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонлик бўйича муддати 2,3,4 ойни ташкил қилувчи курслар бор.
Марказда: сувоқчи, бўёқчи, ғишт терувчи, юк кўтариш машинаси оператори, электрик, маиший техникаларни таъмирлаш устаси, сантехник бўйича уста, токарлик ишлари бўйича уста, пайвандловчи ва ҳоказо касб-ҳунарларни эгаллаш мумкин.
Мономарказда шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳалари: батлер-официант, эркаклар сартароши, аёллар сартароши, нейл-стилист, массажист, визажист, ошпазлик сингари ҳунарларга ҳам ўқитилади.
Мономарказда шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳалари: батлер-официант, эркаклар сартароши, аёллар сартароши, нейл-стилист, массажист, визажист, ошпазлик сингари ҳунарларга ҳам ўқитилади.
Мономарказда шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳалари: тикувчи, батлер-официант, эркаклар сартароши, аёллар сартароши, нейл-стилист, массажист, визажист, ошпазлик сингари ҳунарларга ҳам ўқитилади.
Мономарказда шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳалари: батлер-официант, эркаклар сартароши, аёллар сартароши, нейл-стилист, массажист, визажист, ошпазлик сингари ҳунарларга ҳам ўқитилади.
Битирувчиларнинг касбий малакаси WorldSkills стандартлари асосида баҳоланади, шунингдек, баҳолаш муваффақиятли ўтган битирувчиларга Ўзбекистонда ва хорижда тан олинадиган Skills паспорти тақдим этилади. Ушбу паспорт касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилади.
2021 йилнинг 1 январига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 13та банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи "Ишга марҳамат" мономарказлари ташкил этилади.
Бугунги кунда ушбу мономарказларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда WorldSkills стандартлари асосида жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Барча суратлар - Sputnik фотожамланмасида.
Гондураслик муҳожирлар ва Гватемала хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашув
Ҳинд армиясининг аскари Деҳлида парадда
Австрияда коронавирусга қарши кураш чораларига қарши намойиш
Туркия, болалар сирғанчиқ тепаликдан учмоқда.
Howard University Showtime оркестри Вашингтонда Жо Байденнинг инаугурация куни парадида.
Дональд ва Меланья Трамп Оқ уйни тарк этмоқда.
Қиз динозавр костюмидаги одам билан селфига тушмоқда
Алпинист Lai Chi-wai Гонконгдаги Нина минорасига кўтарилишга ҳаракат қилмоқда
Мехико шаҳри, San Nicolas Tolentino қабристони деворларига чиқилган графити ёнидан ўтаётган аёл
Исландия отлари, Франкфурт, Германия.
Эфиопия, Гондар шаҳрида қиз очиқ эшикдан уйга қараб турибди
Америкалик фигурали учувчилар Молли Чесанек ва Егор Егоров Лас-Вегасдаги конкида учиш бўйича АҚШ чемпионатида чиқиш қилмоқда.
Мадрид марказидаги уйлардан бирида портлаш содир бўлган воқеа жойида ўт ўчирувчилар
Иордания водийси, Иордан дарёси яқинида ўнлаб тимсоҳлар
АҚШ сайланган президенти Жозеф Байден ва рафиқаси Жилл Байден, қасамёд вақтида
Вашингтон,Жо Байденнинг инаугурацияси шарафига Миллий хиёбондаги байроқлар
Москва вилояти, одамлар чилла совуғида чўмилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Этна вулқони, Италия
Индонезия Ғарбий Сулавеси, Мамужудаги зилзиладан кейин зарар кўрган ҳукумат биноси
Эронда ҳарбий машқлар
Маг Мела фестивали пайтида ярмаркада каскадёрлик "Ўлим девори" шоусида
Исроил, учинчи лоукдаун пайтида эркак пляж бўйлаб югурмоқда
Жо Байденнинг инаугурация маросимига саноқли соатлар қолди. Маросим арафасида Капитолий биноси атрофи тўсиқлар билан ўралди.
Бу йилги инаугурация тадбири АҚШ тарихига биринчи навбатда ўзининг ноодатий шакли билан киради: маросимнинг асосий қисми коронавирус пандемияси сабаб онлайн ўтказилади.
АҚШ 4 йилга сайланган янги президентининг инаугурация маросимига қандай ҳозирлик кўраётгани Sputnik фотожамланмасида.
Вашингтонда Капитолий биноси олдидаги тўсиқ ёнида суратга тушаётганлар.
Вашингтондаги дўконлардан бирида сайланган АҚШ президенти акс этган эсдалик буюмлар.
Жо Байден инаугурацияси арафасидаги Капитолий
АҚШда 46-президент Жо Байденни инаугурация маросими 20 январь куни бўлиб ўтади.
Капитолий биноси олдига келган Миллий гвардия ходимлари
Капитолий биноси олдига келган Миллий гвардия ходимлари
Капитолий биноси олдига келган Миллий гвардия ходимлари. Улар хавфсизликни таъминлашлари зарур.
Капитолий биноси олдига келаётган Миллий гвардия ходимлари
АҚШ ўз тарихида 46-президенти сайлади. Бугун, 20 январь куни Жо Байден янги давлат раҳбари сифатида иш бошлайди.
Янги сайланган президентнинг инаугурация маросимига тайёргарлик кўраётган Капитолий.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.
Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди.