Бугун Россия бўйлаб янги йил дастурхонларида турли-туман ноз-неъматлар пайдо бўлади
Аммо оливье - абадий классика, у ҳамиша биз билан бирга.
Sputnik Узбекистан ўтмишни эсга олишга қарор қилди - Совет Иттифоқи даврида янги йил дастурхони қандай безатилган - фотолентамизда томоша қилинг!
СССР Давлат қурилиш қўмитасининг "Гипротис" Москва лойиҳалаш институти муҳандиси Александр Гуськов оиласида байрамона янги йил столида.
Рус ошхонаси. Русча қуймоқ. Икра, сариёғ, сметана, қаймоқ, сут, мураббо, асал билан дастурхонга узатилади.
Янги йил арафасидаги Москва.
"Оливье" салати.
Кремл Конгресслар саройида болалар учун янги йил байрами. Санта Клаусдан совғалар олган болалар.
Светлый шаҳри Балиқ консерва комбинати маҳсулоти: атлантика сельди, томат соусидаги сельд, ёғга солинган скумбрия, томат соусидаги салака, кипперс, сельд котлетлари.
Москва, Тинчлик проспектидаги "Океан" ихтисослаштирилган дўкони.
Яхна закускалар.
Ярославча сельдь.
Москвадаги оила Янги йил байрамини нишонламоқда.
Байрамона торт ва яқинлар суҳбати.
Совет шампан виноси. Москва шампань винолари заводи.
СССР Давлат қурилиш қўмитасининг "Гипротис" Москва лойиҳалаш институти муҳандисининг Александр Гусковнинг укаси Юрий ва онаси Тамара Михайловна байрамона дастурхонга тайёргарлик кўришмоқда.
Судак.
Катта Кремл саройида янги йил талабалари бали. Янги йил учун бир бокал шампан виноси.
Вологод гўшт комбинати маҳсулотлари.
Гўштли ассорти.
"Куз гулдастаси" шоколади - "Коммунар" Минск қандолат фабрикаси маҳсулотлари. Беларус ССР.
Янги йилни кутиб олиш. Санта-Клаус ва Снегурочкадан Янги йил совғалари олган болалар.
Елисеевский дўконидаги янги йил столига байрамона тўпламлар. Москва, 1954 йил.
Янги йилни қарши олиш. Шампан винолари солинган бокаллар.
Жо Байденнинг инаугурация маросимига саноқли соатлар қолди. Маросим арафасида Капитолий биноси атрофи тўсиқлар билан ўралди.
Бу йилги инаугурация тадбири АҚШ тарихига биринчи навбатда ўзининг ноодатий шакли билан киради: маросимнинг асосий қисми коронавирус пандемияси сабаб онлайн ўтказилади.
АҚШ 4 йилга сайланган янги президентининг инаугурация маросимига қандай ҳозирлик кўраётгани Sputnik фотожамланмасида.
Вашингтонда Капитолий биноси олдидаги тўсиқ ёнида суратга тушаётганлар.
Вашингтондаги дўконлардан бирида сайланган АҚШ президенти акс этган эсдалик буюмлар.
Жо Байден инаугурацияси арафасидаги Капитолий
АҚШда 46-президент Жо Байденни инаугурация маросими 20 январь куни бўлиб ўтади.
Капитолий биноси олдига келган Миллий гвардия ходимлари
Капитолий биноси олдига келган Миллий гвардия ходимлари
Капитолий биноси олдига келган Миллий гвардия ходимлари. Улар хавфсизликни таъминлашлари зарур.
Капитолий биноси олдига келаётган Миллий гвардия ходимлари
АҚШ ўз тарихида 46-президенти сайлади. Бугун, 20 январь куни Жо Байден янги давлат раҳбари сифатида иш бошлайди.
Янги сайланган президентнинг инаугурация маросимига тайёргарлик кўраётган Капитолий.
Ўзбекистонда кинология XIX асрнинг охирларида ривожлана бошлади, Тошкентда илк питомникни ташкил этиш 1911 йилда қайд этилган.
ИИББ кинология хизматида инструкторлар итларни наркотик, портловчи моддаларни қидириш, изқувар, террорчилар тузоқларини зарарсизлантириш йўналишида ўргатишади, яқинда эса камикадзе йўналишида хизмат итлари тайёрлашни бошладилар: итларга рация орқали буйруқ берилади.
Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
Хизмат ити "жиноятчи"ни ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Ит боласи.
Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.
ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.
Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.
Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.
Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.