Ўтган йилнинг энг қизиқарли археологик кашфиётлари

521
(Янгиланган 14:54 01.01.2021)
Ортда қолган 2020-йил давомида кўплаб кашфиётлар қилинди, археологик қазилмалар шулар жумласидан. Мисол учун, Ямал-Ненецк округи ҳудудида палеолит даврига мансуб мамонт суяклари аниқланди.

Ямал-Ненецк округи ҳудудидаги археологик қазилмалар давомида палеолит даврига мансуб мамонт суяклари фрагментлари топилди.

Жорий йилнинг энг қизиқарли археологик топилмаларини - фотолентамизда томоша қилинг!

521
  • © AFP 2018 / Greek Culture Ministry

    Афинада топилган грек худоси Гермеснинг бош қисми.

  • © AP Photo / Peru's Ministry of Culture - Nasca-Palpa / Jhony Islas

    Перудаги Наска платосида топилган мушук геоглифи, икки минг йилдан ортиқ тарихга эга.

  • © Sputnik / Press-office of Yamalo-Nenets Autonomous Area Governor

    Ямал-Ненецк ҳудудида археологик қазилмалар давомида аниқланган катта мамонтнинг суяклари фрагментлари.

  • © AP Photo / Atef Safadi

    Фаластинда аниқланган ритуал ҳаммом ва черков вайроналари, 2000 йиллик тарихга эга.

  • Лондонда аниқланган дастлабки театрнинг қазилма ишлари.

  • Хитойда аниқланган қуш ҳайкали, 13 минг ёшдан катта.

  • Норвегиядаги Lendbreen музлигида аниқланган от бош суяги.

  • Қадимги Рим шаҳарларидан бири Фалерия-Новининг георадар ёрдамида яратилган илк тўлиқ харитаси.

  • © Foto : NEFU / The Siberian Times

    Якутияда аниқланган 39500 ёшдан катта бўлган ғор айиғининг танаси.

  • © AP Photo / Andrew Medichini

    Рим Форумидаги Ромул саркофаги.

  • Испаниядаги Фонт-Мажор ғоридаги қояларга ўйилган суратлар.

  • Тувадаги скиф қизи қолдиқлари.

Дунёдаги энг чиройли машҳур аёллар - фото

917
(Янгиланган 12:39 25.01.2021)
The Sun нашри идеал юзли машҳурлар рўйхатини тузди. “Олтин нисбат”га мос келадиган юлдузларнинг суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актрисалар Мишел Киган, Меган Маркл, модель Ким Кардашьян "олтин нисбат" рўйхатига киритилди. Бундан ташқари, юзнинг идеал хусусиятларига эга аёллар рўйхатига актриса Сюзанна Рейд, модель Холи Уиллоуби, Кембриж герцогиняси Кейт Мидлтон, актриса Аманда Холден ва хонанда Рита Ора киритилган.

Рейтингни Лондон косметик ва пластик жарроҳлик клиникаси раҳбари Риккардо Фрати тузди.

917
  • © AP Photo / Joel C Ryan / Invision

    Актриса Мишель Киган Brit Awards 2020 тадбирида, Лондон

  • © AFP 2018 / Paul Edwards / Pool

    Меган Маркл, Endeavour Fund Awards тадбирида, Лондон

  • © AFP 2018 / Jean-Baptiste Lacroix

    Актриса Ким Кардашьян, Vanity Fair Oscar Party 2020 тадбири, Беверли-Хиллз

  • © AFP 2018 / Warren Allott

    Актриса Аманда Холден, Philips British Academy Television Awards мукофоти тақдимотида, Лондон.

  • © AFP 2018 / Getty Images / Getty Images for SHEIN

    Хонанда Рита Ора, Walk Your Wonderful тадбирида.

  • © AP Photo / Eddie Mulholland

    Кембриж герцогиняси Кейт Мидлтон.

  • © AP Photo / Jonathan Short / Invision

    Телебошловчи Сюзанна Райд

  • © AP Photo / Joel Ryan / Invision

    Телебошловчи Билли Файерс

  • © AP Photo / Joel Ryan / Invision

    Буюк Британия актриса Холли Уиллоби

Сандерс қўлқоплари: Жо Байден инаугурациясидан мемларга айланган суратлар

456
Юморни тушунадиган одамлар Байден инаугурацияси узоқ вақт кўпчиликнинг ёдида қолишига ҳаракат қилдилар. Фотолентани томоша қилинг!

Шу ҳафтада, аниқроғи, 20 январ куни Вашингтонда АҚШнинг 46-президентининг лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир, журналистлар томонидан суратга олинган кулгили суратлар билан ҳам ёдда қолди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эса дарҳол бу суратлардан мемларни тайёрладилар.

456
  • © AFP 2018 / Brendan Smialowski

    Сенатор Берни Сандерснинг Жо Байден инаугурациясидаги сурати кўпчиликка завқ бағишлади ва ҳозирда Сандерс сурати туширилган бокал ва футболкалар савдога чиқарилган. Хусусан, қизлардан бири Сандерс қўлқопларини қайта ишланган чиқиндидан ишлаб чиқармоқда.

  • © Sputnik / Stringer

    Қасамёд қилаётган Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байден суратлари ҳам машҳур мемлар қаторидан ўрин олди.

  • © REUTERS / Brendan McDermid

    Хонанда Женнифер Лопес ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис инаугурация вақтида.

  • © REUTERS / Jim Bourg

    АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байден рафиқаси Жилл Байден билан.

  • © REUTERS / Mike Segar

    Ходимлар инаугурация вақтида ерга тушиб кетган шляпаларни йиғиб чиқишмоқда.

  • © REUTERS / Kevin Dietsch / Pool

    Биринчи хоним Жилл Байдендан массаж.

  • © REUTERS / Patrick Semansky / Pool

    Леди Гага АҚШ президентининг 59-инаугурацияси вақтида.

  • © REUTERS / Tasos Katopodis / Pool

    АҚШ президенти Жо Байден президентнинг 59-инаугурацияси вақтида Вашингтонда.

  • © REUTERS / Mike Segar

    АҚШ президенти Жо Байден, биринчи хоним Жилл Байден, вице-президент Камала Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Дуг Эмхофф Вашингтонда бўлиб ўтган инаугурация маросимидан сўнг.

  • © REUTERS / Erin Scott

    АҚШ вице-президенти Камала Харрис ўзининг набира-жияни Амара Ажагу билан АҚШ президенти Жо Байденнинг Вашингтондаги инаугурацияси вақтида.

Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

357
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

357
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия