Гўзаллик қироличаси, супермодель Ирина Шейк 35 ёшда

1595
(Янгиланган 17:28 07.01.2021)
Ирина Шейк (Шайхлисламова) 1986 йил 6 январда Челябинск вилоятида, Еманжелинск шаҳрида туғилган. Унинг модель сифатидаги карьераси 2004 йилда бошланган.

Уч йилдан сўнг Intimissimi бренди билан иш бошлайди. 2010 йилдан 2015 йилгача у футбол юлдузи Криштиану Роналду билан ишқий муносабатда бўлган.

2015 йил апрел ойидан бошлаб у актёр Бредли Купер билан муносабатда бўлган. 2017 йил 21 мартда улар қиз фарзандли бўлишди, унинг исмини Лея де Сьен Шейк Купер деб қўйишди. 2019 йил июн ойида жуфтлик ажрашгани маълум бўлди.

1595
  • © Sputnik / Boris Kaulin

    2004 йил, модель Ирина Шейк.

  • © AP Photo / Peter Kramer

    Ирина Шейк Sports Illustrated оқшомида, Нью-Йорк.

  • © AFP 2018 / Getty Images for Savage X Fenty Show Vol. 2 Presented by Amazon Prime Video / Jerritt Clark

    Ирина Шайк Лос-Анжелесда Рианнанинг ""Savage x Fenty" бренди тўпламининг тақдимоти пайтида

  • Канье Уэст "Power" клипидан кадр.

  • © AFP 2018 / Getty Images for the 2015 Tribeca Film Festival / Dimitrios Kambouris

    Ирина Шейк Vanity Fair базми вақтида, Трайбека кинофестивали.

  • © AFP 2018 / Getty Images for Reebok / Neilson Barnard

    Ирина Шейк Reebok's NYC Jukari Pop Up спорт тадбирида, Нью-Йорк.

  • © AP Photo / Jordan Strauss/Invision

    Актёр Брэдли Купер ва Ирина Шейк, "Оскар-2019" мукофоти тақдимоти маросимида.

  • © AFP 2018 / Gestifute Media / Jorge Monteiro

    Криштиану Роналду ва Ирина Шейк.

  • © Sputnik / Alexey Kudenko

    Россиялик спортчи Александр Зубков ва модель Ирина Шейк Сочи Олимпия ўйинлари очилиш маросимида.

  • © AP Photo / Invision / Owen Sweeney

    Брэдли Купер қизи Леа.

  • © AFP 2018 / Gabriel Bouys

    Ирина Шайк Versace мода уйи намойиши олдидан, Милан мода ҳафталиги

  • © AFP 2018 / Getty Images for ASPCA / Brad Barket

    Ирина Шайк ASPCA Young Friends Benefit хайрия тадбирида, Нью-Йорк.

Дунёдаги энг чиройли машҳур аёллар - фото

917
(Янгиланган 12:39 25.01.2021)
The Sun нашри идеал юзли машҳурлар рўйхатини тузди. “Олтин нисбат”га мос келадиган юлдузларнинг суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актрисалар Мишел Киган, Меган Маркл, модель Ким Кардашьян "олтин нисбат" рўйхатига киритилди. Бундан ташқари, юзнинг идеал хусусиятларига эга аёллар рўйхатига актриса Сюзанна Рейд, модель Холи Уиллоуби, Кембриж герцогиняси Кейт Мидлтон, актриса Аманда Холден ва хонанда Рита Ора киритилган.

Рейтингни Лондон косметик ва пластик жарроҳлик клиникаси раҳбари Риккардо Фрати тузди.

917
  • © AP Photo / Joel C Ryan / Invision

    Актриса Мишель Киган Brit Awards 2020 тадбирида, Лондон

  • © AFP 2018 / Paul Edwards / Pool

    Меган Маркл, Endeavour Fund Awards тадбирида, Лондон

  • © AFP 2018 / Jean-Baptiste Lacroix

    Актриса Ким Кардашьян, Vanity Fair Oscar Party 2020 тадбири, Беверли-Хиллз

  • © AFP 2018 / Warren Allott

    Актриса Аманда Холден, Philips British Academy Television Awards мукофоти тақдимотида, Лондон.

  • © AFP 2018 / Getty Images / Getty Images for SHEIN

    Хонанда Рита Ора, Walk Your Wonderful тадбирида.

  • © AP Photo / Eddie Mulholland

    Кембриж герцогиняси Кейт Мидлтон.

  • © AP Photo / Jonathan Short / Invision

    Телебошловчи Сюзанна Райд

  • © AP Photo / Joel Ryan / Invision

    Телебошловчи Билли Файерс

  • © AP Photo / Joel Ryan / Invision

    Буюк Британия актриса Холли Уиллоби

Сандерс қўлқоплари: Жо Байден инаугурациясидан мемларга айланган суратлар

456
Юморни тушунадиган одамлар Байден инаугурацияси узоқ вақт кўпчиликнинг ёдида қолишига ҳаракат қилдилар. Фотолентани томоша қилинг!

Шу ҳафтада, аниқроғи, 20 январ куни Вашингтонда АҚШнинг 46-президентининг лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир, журналистлар томонидан суратга олинган кулгили суратлар билан ҳам ёдда қолди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эса дарҳол бу суратлардан мемларни тайёрладилар.

456
  • © AFP 2018 / Brendan Smialowski

    Сенатор Берни Сандерснинг Жо Байден инаугурациясидаги сурати кўпчиликка завқ бағишлади ва ҳозирда Сандерс сурати туширилган бокал ва футболкалар савдога чиқарилган. Хусусан, қизлардан бири Сандерс қўлқопларини қайта ишланган чиқиндидан ишлаб чиқармоқда.

  • © Sputnik / Stringer

    Қасамёд қилаётган Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байден суратлари ҳам машҳур мемлар қаторидан ўрин олди.

  • © REUTERS / Brendan McDermid

    Хонанда Женнифер Лопес ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис инаугурация вақтида.

  • © REUTERS / Jim Bourg

    АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байден рафиқаси Жилл Байден билан.

  • © REUTERS / Mike Segar

    Ходимлар инаугурация вақтида ерга тушиб кетган шляпаларни йиғиб чиқишмоқда.

  • © REUTERS / Kevin Dietsch / Pool

    Биринчи хоним Жилл Байдендан массаж.

  • © REUTERS / Patrick Semansky / Pool

    Леди Гага АҚШ президентининг 59-инаугурацияси вақтида.

  • © REUTERS / Tasos Katopodis / Pool

    АҚШ президенти Жо Байден президентнинг 59-инаугурацияси вақтида Вашингтонда.

  • © REUTERS / Mike Segar

    АҚШ президенти Жо Байден, биринчи хоним Жилл Байден, вице-президент Камала Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Дуг Эмхофф Вашингтонда бўлиб ўтган инаугурация маросимидан сўнг.

  • © REUTERS / Erin Scott

    АҚШ вице-президенти Камала Харрис ўзининг набира-жияни Амара Ажагу билан АҚШ президенти Жо Байденнинг Вашингтондаги инаугурацияси вақтида.

Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

356
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

356
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия