Тошкентдаги Муқаддас-Успенск кафедрал собории. Архив суръат

Лавров тошкентдаги Муқаддас-Успенск кафедрал соборига ташриф буюрди

44
(Янгиланган 11:58 18.08.2015)
Соборда вазирни Тошкент ва Ўзбекистон метрополити Викентий кутиб олди

Тошкент, 15 июль — Sputnik. РИА Новости хабарига кўра, Россия ташқи ишлари вазири Ўзбекистонга бўлган расмий ташрифи давомида тошкентдаги Муқаддас-Успенск кафедрал собориида бўлди.
Кафедрал соборда Сергей Лавров, христиан дини одатига кўра, узининг отдош ҳомийси авлиё Сергий Радонежскийнинг бутига таъзим қилди ва собор қавмлари билан мулоқотда бўлди.
“Биз сизларни эсимиздан чиқарганимиз йўк. Сизларни бирор нима безовта қилаётган бўлса, ҳал қилиниши керак бўлган бирор муаммо бўлса – биз эшитишга таёрмиз”, — деди ТИВ раҳбари.
Москвалик меҳмонни черковнинг болалар хори билан таништиришди. Лавров улардан таёргарлик кўрмасдан бирор нима куйлаб беришни суради. Болалар ўзларини йуқотиб қўймасдан, черков қўшиқларидан бирини куйлаб бердилар.
Митрополит вазирга ташриф учун миннатдорчилик билдирди ва келаси йил Туркистон епархияси ташкил топганининг 145 йиллиги мунособати билан ўтказиладиган байрамга бутун Москва ва бутун Россия патириархини таклиф қилиш орзуси борлигини айтди.
“Сиз ватандошларимизга кўрсатаётган ғамхўрлигингиз бу бутун дунёдаги Рус православ черковлари билан булган мунособатимиз руҳиятини тулиқ акс эттиради. Қаерда булмасин ватандошларимизга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик рус православ черковининг сай-ҳаракатлари билан тўла уйғунликда ўтмоқда, — деди Лавров.
Ташқи ишлар вазири ватандошларини қуллаб-қувватлаш учун “ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга таёр эканлигини”, ҳамда келажакда ҳам иккала мамлакат халқи фаровонлиги учун ишлашга сўз берди.
Ташриф давомида Россия ТИВ бошлиғи ўзбекистонлик ҳамкасабаси Абдулазиз Комилов билан музокаралар олиб борди. Ундан ташқари, Лавров Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашуви режалаштирилган.

44
Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев

Исматулла Иргашев Россия элчиси билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

102
Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Бугун, 27 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

Суҳбат давомида Афғонистон инқирозини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ва Россия саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги бугунги вазият, Доҳа шаҳрида Афғонистон бўйича тинчлик музокараларининг бориши ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, қўшни мамлакатда тинчликни тарғиб қилишда яна бир муҳим қадам саналган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ қошида Афғонистон бўйича доимий қўмита тузиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

102

Байден ўз президентлигининг биринчи 100 куни ҳақида гапирди

211
Охирги сутка давомида АҚШнинг бир йўла учта муҳим аҳамиятга эга штатлари - Пенсильвания (20 сайловчи), Мичиган (16) ва Невада (6) - Байденнинг ғалаба қозонганини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. АҚШ президентлигида ўзининг ғалабаси ҳақида эълон қилган Жо Байден, ўз президентлигининг биринчи юз кунини миграцияга оид ислоҳотлар ва коронавирусга қарши курашга бағишлашини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Мен сенатга иммигрантлар ҳақидаги қонунни йўллайман, бу ҳужжат 11 миллион нафар рўйхатдан ўтказилмаган инсонларга фуқароликни олишга йўл очади", - деб айтган Байден NBC телеканалига берган интервьюсида.

Сиёсатчи, шунингдек, амалдаги президент Дональд Трампнинг айрим қарорларини бекор қилиш ниятида эканлигини қўшимча қилган. Байденнинг фикрича, ушбу қарорлар иқлим ва инсонлар саломатлигига зиён етказган.

Байден, шунингдек, Трампга нисбатан суриштирув ўтказиш ташаббусини илгари сурмаслигини, ва жамики ҳаракатларини америка жамиятига ўзига нисбатан ишончни қайтаришга йўналтиришини маълум қилган.

Шу билан бирга, сиёсатчи, у ҳукмронлик қиладиган йиллар Барак Обаманинг "учинчи муддатига" айланмаслигини айтган. Байден Обама даврида саккиз йил давомида вице-президент лавозимини эгаллаган.

"Биз мутлақо бошқа дунёга рўбаро бўлдик. Президент Трамп ландшафтни ўзгартириб юборди. Энди бу "Ёлғиз Америка", - деб қўшимча қилган Байден.

АҚШ президентлигига сайловлар 3 ноябр куни бўлиб ўтган, аммо унинг якунлари ҳозирча эълон қилингани йўқ. Америка ОАВ маълумотларига кўра, демократлар партиясидан бўлган номзод ғалаба учун сайловчиларнинг етарлича овозига эга бўлган. Дунёнинг айрим етакчилари Байденни давлат раҳбари лавозимига сайлангани билан муборакбод этишга улгурдилар.

Охирги сутка давомида АҚШнинг бир йўла учта муҳим аҳамиятга эга штатлари - Пенсильвания (20 сайловчи), Мичиган (16) ва Невада (6) - Байден ғалаба қозонганини тасдиқлади.

Трамп ўз рақибларини "сайловни ўғирлаш"га ҳаракат қилганликда айбламоқда. Президент адвокати Руди Жулиани сайловлар давомида бўлган қонунбузарликлар тизимли характерга эга бўлганини тасдиқлади. Шу билан бирга Оқ уйнинг амалдаги хўжайини Байденга ҳукуматни топширишга тайёргарлик кўриш буйруғини берган.

АҚШнинг навбатдаги раҳбари 2021 йилнинг 20 январида қасамёд қилиши кутилмоқда.

211
Жасур Яхшибоев с ФК «Шахтер» Солигорск стал чемпионом Беларуси 2020

Жасур Яхшибоев жамоаси билан Беларусь чемпионатида ғолибликни қўлга киритди

10
(Янгиланган 12:37 29.11.2020)
Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатидаги илк мавсумида олтин медални қўлга киритди. У жамоаси билан келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Беларусь Олий лигасида сўнгги, 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев тўп сураётган “Шахтёр Солигорск” жамоаси ўз майдонида “Минск” клубини қабул қилди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасурбек Яхшибоев шу куни ҳам жамоаси таркибида фаол тўп сурди. “Шахтёр” “Минск” жамоаси устидан 4:2 ҳисобида устун келди.

​Шу тариқа “Шахтёр” очколарини 59 тага етказиб олган ҳолда БАТЭни (58) бир очкога ортда қолдириб, чемпионга айланди. Қайд этиш жоизки, клуб сўнгги марта бундан 15 йил илгари чемпион бўлган эди.

Жасур Яхшибоев жамоаси келаси мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жасур Яхшибоев эса Беларусь чемпионатидаги илк мавсумида олтин медални қўлга киритди ва тўпурарлар пойгасида 16 та гол билан иккинчи ўринни эгаллади.

10
Теглар:
Жасур Яхшибоев, чемпион, футбол, Беларусь