Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси. Архив сурат

Россияда Ўзбекистоннинг янги элчиси тайинланди

125
(Янгиланган 10:43 25.02.2016)
Ушбу маъсул вазифа Бахром Ашрафхонов зиммасига юклатилди. Ўзбекистоннинг Москвадага собиқ элчиси Акмал Камолов, бошқа вазифага тайинланиши мунособати билан, ушбу вазифадан озод этилган эди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россияда янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахром Ашрафхонов Пайшанба куни Москвага учиб кетди, дейилган ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Бахром Ашрафхонов 1969 йилда Тошкентда туғилган. 1993 йилда Тошкент Иқтисодитёт Университетини “Халқаро валюта-кредит мунособатлари” мутахассислиги бўйича якунлаган. 1992-1993 йилларда АҚШнинг Уашита университетида ўқиган. Элчи вазифасига тайинланишдан олдин, Ашрафхонов, Молия вазирлгида вазир ўринбосари ва Ғазначилик бошлиғи лавозимида ишлаган.  

Ўзбекистоннинг Россиядаги собиқ элчиси Акмал Камолов ушбу вазифада 2014 йил октябрдан 2015 йил декабргача ишлаб келган. У  “Ўзпахтасаноатэкспорт” компаниясига пахтани қабул қилиш ва қайта ишлаш бўйича бошқарма раиси этиб тайинланиши мунособати билан ўз лавозимидан озод қилинган эди.

125