Самарқанд шаҳри. Архив сурат

Булунғур туманига янги ҳоким тайинланди

45
(Янгиланган 16:54 17.05.2016)
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманига Хайриддин Хўжаёров ҳоким этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Булунғур туманига Хайриддин Хўжаёров ҳоким этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда kun.uz нашри "Зарафшон" газетасидан олинган маълумот асосида.

Самарқанд вилояти ҳокимининг бу ҳақдаги қарори 13 май куни имзоланган.

Туманга шу вақтгача Ҳусан Абжалов ҳокимлик қилиб келаётган эди. У Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг 13 майдаги бошқа бир қарори билан лавозимидан озод этилган.

45