Жанубий Корея Бош вазири Хван Гё Ан. Архив сурат

Жанубий Корея Бош вазири Ўзбекистонга келади

49
(Янгиланган 18:45 17.05.2016)
Ташриф дастури давомида Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйи қуриш масаласи муҳокама қилинади.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. 19 май, пайшанба куни Жанубий Корея Бош вазири Хван Гё Ан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

"Ташриф дастуридан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашув ўрин олган", — дейилади вазирлик ахборотида.

Шунингдек, ҳукуматлараро музокаралар ўтказиш, икки томонлама ҳамкорликда амалга оширилган йирик лойиҳа – Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг якунланиши ҳамда Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишига бағишланган маросимларда иштирок этиш ҳам режалаштирилмоқда.

49