Россия АҚШга 25 майдан "Жабҳат ан-Нусра" отрядларига авиазарба беришни таклиф қилмоқда

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишРоссия ҲКК Суриядаги "ИД" заводлари бўйлаб авиазарбалар бермоқда
Россия ҲКК Суриядаги ИД заводлари бўйлаб авиазарбалар бермоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Суриядаги тинчлик сулҳига амал қилмаётган жангарилар отрядлари 25 майдан бошлаб авиазарбалар нишонига айланишини маълум қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Россия АҚШга 25 майдан бошлаб Суриядаги "Жабҳат ан-Нусра" отрядларига ҳамкорликда зарба беришни таклиф қилмоқда, деб баёнот қилди Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу. РИА Новости хабари асосида.
"АҚШга, Сурияни қўллаб-қувватловчи халқаро гуруҳ раисдоши сифатида, БМТ томонидан террорчилик уюшмаси деб тан олинган уюшмаларга қарши курашни давом эттириш мақсадида 25 майдан бошлаб авиазарбалар беришни таклиф қиламиз. Авиазарбалар "Жабҳат ан-Нусра" отрядлари, жанговор ҳаракатлар тўхтатилишини қўллаб-қувватламаётган қуролланган уюшмалар, шунингдек, Сурия-Туркия чегарасини кесиб ўтаётган қурол-аслаҳа ортилган карвонлар, чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган жангарилар отрядлари бўйлаб берилади", — деди Шойгу.

Янгиликлар лентаси
0