Путин Курил ороллари ҳақида: сотадиган нарсамиз йўқ

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРФ Президенти Владимир Путин Россия - АСЕАН саммити якуни бўйича ўтказилган матбуот-анжуманида
РФ Президенти Владимир Путин Россия - АСЕАН саммити якуни бўйича ўтказилган матбуот-анжуманида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Япония билан музокара олиб боришга тайёр, шу жумладан тинчлик битими ҳақида ҳам, деб таъкидлади Владимир Путин АСЕН саммити якуни бўйича ўтказилган матбуот-анжуманида.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Россия Япония билан музокара олиб боришга тайёр, шу жумладан тинчлик битими ҳақида ҳам, деб таъкидлади Владимир Путин АСЕН саммити якуни бўйича ўтказилган матбуот-анжуманида, РИА Новости хабари асосида.

Япония Бош вазири Синдзо Абэ - Sputnik Ўзбекистон
Япония Бош вазири Россия билан «янги тарих саҳифасини” бошламоқчи

Курил ороллари масаласида Япония билан савдолашиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Владимир Путин Россия ҳеч нарсани сотмайди, деб айтди.

"Биз кўп нарсани сотиб олишга тайёрмиз, аммо ҳеч нарсани сотмаймиз. Биз барча ҳамкорларимиз билан музокара олиб боришни, шу жумладан, Япония билан ҳам ҳудудий масалани келишиб олишни назарда тутувчи тинчлик битимини имзолашни хоҳлаймиз ва бунга тайёрмиз", — деди Путин.

Россия президенти Курил ороллари масаласини иккиёқлама ҳамкорлик билан боғламаслигини таъкидлади.

"Яна бир марта такрорлаб ўтаман, биз Япония билан шунчаки муносабатларни ривожлантириш тарафдоримиз. Чунки Япония Осиё ва Тинч океани минтақасида, шунингдек бутун дунёда муҳим ҳамкорлардан биридир", — деб таъкидлади Россия раҳбари.

Россия ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг тўлиқ тартибга солиниши ва тинчлик битимининг имзоланишига жанубий Курил оролларига эгалик қилиш масаласи халал бермоқда.
Япония ва Россия ўртасидаги ҳудудий баҳс Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери давом этади — уруш якунларига кўра, Курил ороллари бутунлигича СССР таркибига қўшиб олинганди.
Бироқ Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Хабомаи ороллари гуруҳига Япония мунтазам равишда даъво қилиб келади.

Янгиликлар лентаси
0