Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Oбуна бўлиш
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб Дониёр Сидиқов тайинланди.

ТОШКЕНТ, 22 июнь — Sputnik. Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев 22 июнь куни Ўзбекистонга янги элчи тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

Қирғизистон ТИВ хабарига кўра, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб, шу пайтга қадар Қирғизистон ТИВ раҳбари сифатида фаолият юритган Дониёр Сидиқов тайинланган.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Эмилбек Узоқбоев 2016 йилнинг апрелида ўз миссиясини якунлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0