Ислом Каримов: Афғонистон Яқин Шарқдан экстремистик гуруҳларни "тортмоқда"

© Сайт Президента РФЎзбекистон президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фикрича, шу кечаю-кундузда Афғонистонда экстремистик гуруҳларга қарши кураш сусайганлиги кузатилмоқда, бу эса можаролар қўшни регионларга ўтиши хавфи борлигидан нишонадир.

ТОШКЕНТ, 23 июн – Sputnik. Ҳозирда Афғонистонда ўрнатилаётган ҳолат Яқин Шарқдаги радикал гуруҳлар ва экстремистларни жалб қилмоқда, деб ҳисоблайди Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов.

Афғон жангчилари ва Ислом давлати жангарилари тўқнашуви - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон-2016: “ИД”, "Толибон", Хитой орзулари ва Тожикистон хадиги
"Афғонистон бугунги кунда Яқин Шарқдаги экстремистик ва радикал гуруҳларни ўзига тортаётган полигонга айланди”, — деб таъкидлади чоршанба куни Ислом Каримов ХХР Раиси Си Цзинпин билан ўтказган музокаралар давомида.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фикрича, шу кечаю-кундузда Афғонистонда экстремистик гуруҳларга қарши кураш сусайганлиги кузатилмоқда, бу эса можаролар қўшни регионларга ўтиши хавфи борлигидан нишонадир.

Ислом Каримов Афғонистон билан боғлиқ муаммоларни БМТ раҳнамолигида ўтказиладиган кенг кўламдаги сиёсий  маслаҳатлашувлар асосида ҳал этиш мумкинлигини таъкидлади.

"Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиш мумкин эмас”, — деб таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Янгиликлар лентаси
0