Ўзбекистон ва Руминия коррупция ҳақидаги маълумотлар билан алмашади

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишКишанланган қўллар
Кишанланган қўллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Руминия ҳукуматлари 4 июлда даромад ва сармоя борасида икки карра солиқ солишдан қочиш ҳақидаги конвенцияга тузатмалар киритиш тўғрисидаги баённомани имзолашди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Руминия ҳукуматлари 4 июлда даромад ва сармоя борасида икки карра солиқ солишдан қочиш ҳақидаги конвенцияга тузатмалар киритиш тўғрисидаги баённомани имзолашди. Бу тузатмалар коррупция ҳақидаги ишлар бўйича маълумотлар алмашишни назарда тутади, деб маълум қилди Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси вакили РИА Новостига.

Ҳужжатни ДСҚ раиси Ботир Парпиев ва Руминия жамоатчилик молияси вазирлиги давлат котиби Габриэл Бирис Ўзбекистон делегациясининг Руминияга ташрифи доирасида имзолашди.

"Баённома… келишувга давлатлар томонлардан бирининг талаби билан солиқ ҳақидаги маълумотлар билан алмаша оладиган банд киритади. Жумладан, томонлар банк сирига тааллуқли бўлган маълумотларни ошкор қилишлари керак бўлади", деб маълум қилди манба.

Манбанинг айтишича, "баённома Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартларга асосланган ҳамда коррупция ва молиявий фирибгарликлар билан боғлиқ жиноий ишларни олиб бориш доирасида махсус сўров бериш зарурлигини кўзда тутади".

Янгиликлар лентаси
0