Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов ва Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон. Архив сурат

ШҲТ саммитидан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари илиқлашди

748
(Янгиланган 18:01 06.07.2016)
"Ўзбекистон раҳбари маъмуриятидагилар Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан сўнг, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар илиқлашишига умид билдиришмоқда", деб ёзади Спутник Тожикистон.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 29-июн куни янги тайинланган Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Содиқ Имомдан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олган эди, деб ёзади Спутник Тожикистон нашри.

Тожикистон элчиси билан учрашувда ўзбек ва тожик халқларининг тақдирини умумий тарих, маънавий қадрият ва анъаналар боғлаб туриши таъкидланган эди.

"ШҲТ саммити асносида Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасида Тошкентда бўлиб ўтган учрашув ҳамда унда эришилган келишувлар Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилган эди", — дейилади хабарда.

Бундан сал вақт олдин эса, Тожикистон президенти матбуот-хизмати Эмомали Раҳмон Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга ШҲТ саммитидаги илиқ қабул учун миннатдорчилик билдириб, қулай вақт бўлганида, Тожикистонга ташриф буюришга таклиф қилгани тўғрисида хабар тарқатган эди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ Иттифоқ тарқатилганидан буён, икки мамлакатни мураккаб муносабатлар боғлаб турмоқда, дея таъкидлаш мумкин. 1992 йилдан буён, яъни икки мамлакат мустақилликка эришган вақтдан кўп ўтмай Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозлар бекор қилинган. 2001 йилда аввал Ўзбекистон, сўнгра Тожикистон бир-бирига нисбатан виза тартибини киритди.

Расмий Душанбе мунтазам равишда Ўзбекистон ҳукуматини Тожикистон темир ва автомобил йўлларни блокировка қилишда айбласа, Тошкент, ўз навбатида, Роғун ГЭСи учун Тожикистон ҳукуматини танқид қилиб келади.

748
Мавзу:
Тошкентда ШҲТ саммити (62)