Ички ишлар автомобили. Архив сурат

Ўзбекистонда ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун қабул қилинди

3847
(Янгиланган 16:04 24.08.2016)
Шу кунга қадар Ўзбекистонда ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи яхлит қонун амалда мавжуд эмасди.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонун Ўзбекистон Президенти имзолаганидан ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан олти ой ўтгач кучга киради.

"Шу пайтга қадар Ўзбекистонда ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи яхлит қонун амалда мавжуд эмасди. Эндиликда қонунчилик базамиздаги бу бўшлиқ тўлдирилди", — деди сенатор Орал Атаниязова.

Унинг сўзларига кўра, мазкур қонун ҳужжатида ички ишлар органларининг асосий вазифалари, уларнинг ваколат ва мажбуриятлари, ушбу муассасаларда хизмат қилиш тартиби ва шартлари, ходимларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазаси акс этган. Хусусан, ички ишлар ходимларининг ўқотар қуролдан фойдаланишлари ҳам қонун асосида тартибга солинган.

2015 йил декабрида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ички ишлар органлари ҳақида қонуннинг мавжуд эмаслигини кўрсатиб ўтганди. Давлат раҳбари ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари устидан қилинган шикоятларнинг ҳар бешинчиси ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига оидлигини таъкидлаганди.  

3847