Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи. Архив сурат

Шавкат Мирзиёев Путиннинг ташрифи ҳақида: энг оғир дамда чин дўст ўзини шундай тутади

3378
(Янгиланган 18:50 06.09.2016)
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни Тошкентда вафот этган эди. Россия томондан дафн маросимида РФ ҳукумати раиси Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация иштирок этди. Бугун Россия президентининг шахсан ўзи Ислом Каримов қабрига гул қўйиш учун Самарқандга ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россия Ўзбекистон учун стратегик ҳамкор ва иттифоқдош бўлиб қолади, ва бу фаолият давом эттирилади, дея баёнот қилди сешанба куни Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев.

6 сентябр куни Россия президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, у кишининг яқинларига шахсан ҳамдардлик билдириш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

"Сизнинг бугунги ташрифингиз кўп нарсани англатади, ва биз сиздан бу учун миннатдормиз. Энг қийин дамда ҳақиқий дўст ўзини шундай тутади — елкама-елка туради. Бутун республика, бутун ўзбек халқи айни вақтда чуқур қайғуда, биз биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич учун аъза тутмоқдамиз", — деб таъкидлади Ўзбекистон Бош вазири Владимир Путин билан учрашув чоғида.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Дмитрий Медведевнинг дафн маросимига ташрифи учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

"Биз кеча Хитойдаги интервьюингизни кўрдик, муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич ҳақида сўзлаган ижобий гапларингизни эшитдик. Сиз тўғри таъкидлаб ўтдингиз, ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон ва Россия ўртасида жиддий ўзаро ҳамкорлик тузилмалари шаклланган", — деди Мирзиёев.

Ўзбекистон Бош вазири Россия ва Ўзбекистон муносабатлари "стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик мақомида бўлгани, ҳозир ҳам шундайлиги ва бундан кейин ҳам худди шундай бўлиб қолишини" таъкидлаб ўтди.

3378
Мавзу:
Ислом Каримов вафот этди (57)
Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев

Исматулла Иргашев Россия элчиси билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

102
Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Бугун, 27 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

Суҳбат давомида Афғонистон инқирозини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ва Россия саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги бугунги вазият, Доҳа шаҳрида Афғонистон бўйича тинчлик музокараларининг бориши ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, қўшни мамлакатда тинчликни тарғиб қилишда яна бир муҳим қадам саналган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ қошида Афғонистон бўйича доимий қўмита тузиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

102

Байден ўз президентлигининг биринчи 100 куни ҳақида гапирди

211
Охирги сутка давомида АҚШнинг бир йўла учта муҳим аҳамиятга эга штатлари - Пенсильвания (20 сайловчи), Мичиган (16) ва Невада (6) - Байденнинг ғалаба қозонганини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. АҚШ президентлигида ўзининг ғалабаси ҳақида эълон қилган Жо Байден, ўз президентлигининг биринчи юз кунини миграцияга оид ислоҳотлар ва коронавирусга қарши курашга бағишлашини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Мен сенатга иммигрантлар ҳақидаги қонунни йўллайман, бу ҳужжат 11 миллион нафар рўйхатдан ўтказилмаган инсонларга фуқароликни олишга йўл очади", - деб айтган Байден NBC телеканалига берган интервьюсида.

Сиёсатчи, шунингдек, амалдаги президент Дональд Трампнинг айрим қарорларини бекор қилиш ниятида эканлигини қўшимча қилган. Байденнинг фикрича, ушбу қарорлар иқлим ва инсонлар саломатлигига зиён етказган.

Байден, шунингдек, Трампга нисбатан суриштирув ўтказиш ташаббусини илгари сурмаслигини, ва жамики ҳаракатларини америка жамиятига ўзига нисбатан ишончни қайтаришга йўналтиришини маълум қилган.

Шу билан бирга, сиёсатчи, у ҳукмронлик қиладиган йиллар Барак Обаманинг "учинчи муддатига" айланмаслигини айтган. Байден Обама даврида саккиз йил давомида вице-президент лавозимини эгаллаган.

"Биз мутлақо бошқа дунёга рўбаро бўлдик. Президент Трамп ландшафтни ўзгартириб юборди. Энди бу "Ёлғиз Америка", - деб қўшимча қилган Байден.

АҚШ президентлигига сайловлар 3 ноябр куни бўлиб ўтган, аммо унинг якунлари ҳозирча эълон қилингани йўқ. Америка ОАВ маълумотларига кўра, демократлар партиясидан бўлган номзод ғалаба учун сайловчиларнинг етарлича овозига эга бўлган. Дунёнинг айрим етакчилари Байденни давлат раҳбари лавозимига сайлангани билан муборакбод этишга улгурдилар.

Охирги сутка давомида АҚШнинг бир йўла учта муҳим аҳамиятга эга штатлари - Пенсильвания (20 сайловчи), Мичиган (16) ва Невада (6) - Байден ғалаба қозонганини тасдиқлади.

Трамп ўз рақибларини "сайловни ўғирлаш"га ҳаракат қилганликда айбламоқда. Президент адвокати Руди Жулиани сайловлар давомида бўлган қонунбузарликлар тизимли характерга эга бўлганини тасдиқлади. Шу билан бирга Оқ уйнинг амалдаги хўжайини Байденга ҳукуматни топширишга тайёргарлик кўриш буйруғини берган.

АҚШнинг навбатдаги раҳбари 2021 йилнинг 20 январида қасамёд қилиши кутилмоқда.

211
Жасур Яхшибоев с ФК «Шахтер» Солигорск стал чемпионом Беларуси 2020

Жасур Яхшибоев жамоаси билан Беларусь чемпионатида ғолибликни қўлга киритди

8
(Янгиланган 12:37 29.11.2020)
Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатидаги илк мавсумида олтин медални қўлга киритди. У жамоаси билан келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Беларусь Олий лигасида сўнгги, 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев тўп сураётган “Шахтёр Солигорск” жамоаси ўз майдонида “Минск” клубини қабул қилди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасурбек Яхшибоев шу куни ҳам жамоаси таркибида фаол тўп сурди. “Шахтёр” “Минск” жамоаси устидан 4:2 ҳисобида устун келди.

​Шу тариқа “Шахтёр” очколарини 59 тага етказиб олган ҳолда БАТЭни (58) бир очкога ортда қолдириб, чемпионга айланди. Қайд этиш жоизки, клуб сўнгги марта бундан 15 йил илгари чемпион бўлган эди.

Жасур Яхшибоев жамоаси келаси мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жасур Яхшибоев эса Беларусь чемпионатидаги илк мавсумида олтин медални қўлга киритди ва тўпурарлар пойгасида 16 та гол билан иккинчи ўринни эгаллади.

8
Теглар:
Жасур Яхшибоев, чемпион, футбол, Беларусь