Хиллари Клинтон. Архив сурат

Клинтон Россия АҚШдаги сайловларга аралашишидан хавотирда

234
(Янгиланган 17:17 07.09.2016)
Илгарироқ Washington Post газетаси Америка махсус хизматлари Россиянинг АҚШдаги махфий разведка операциялари изини қидиришаётганини хабар қилганди.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон Москванинг Америкадаги сайловларга аралашиши эҳтимоли жиддий таҳдид, эканлигини билдирди деб хабар беради РИА Новости Bloomberg хабарига асосан.

Клинтоннинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин ва унинг ёрдамчилари агарда сайловлар натижаларига таъсир кўрсата олишса қандайдир фойдага эришишлари мумкин деб ҳисоблашади.

Бу таҳдидни эса, дейди сиёсатчи, “зудлик ва ишонч билан” бартараф қилиш даркор.

Илгарироқ Washington Post газетаси Америка махсус хизматлари Россиянинг АҚШдаги махфий разведка операциялари изини қидиришаётганини хабар қилганди.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва томонига айтилаётган бундай айбловлар “мутлақо туҳмат” эканлигини билдирди. Владимир Путин Bloomberg агентлигига берган интервьюсида Россиянинг Америкадаги сайлов жараёнларига аралашиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор этди.
АҚШнинг янги президенти номи 8 ноябрь куни маълум бўлади. Клинтоннинг асосий рақиби республикачи Дональд Трамп ҳисобланади.

234