НАТО байроғи. архив сурат

НАТО АҚШни альянсдан воз кечмасликка чақирди

416
(Янгиланган 16:20 13.11.2016)
Трамп ўзининг сайловолди кампанияси давомида НАТОни “эскирган ташкилот” деб атаб, шимолий альянснинг хавфсизлик концепциясига ишончсизлик билдирган эди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik.НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Биртаниянинг The Guardian газетаси орқали АҚШ янги сайланган президенти Дональд Трампга мурожаат қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Мурожаатнинг асосий мавзуи АҚШда Трампнинг президент этиб сайланиши Россия ва НАТО муносабатларига таъсири бўлди.

Варшавадаги НАТО саммити. Воқеа жойида олинган сурат
Пресс-служба президента Украины

“Биз, ўз хавфсизлигимизга нисбатан кутилаётган чақириқлар даври олдида турибмиз. Айни дамда Европа ва АҚШ ҳамкорлигини шубҳа остига оладиган вақт эмас”, — деди Столтенберг.

Ўзининг сайловолди кампаниясида Трамп НАТОни “эскирган ташкилот” деб атади ва унинг аъзоларидан уларнинг ташкилот олдида турган вазифаларини тўлиқ бажаришни талаб қилди, жумладан мудофаа учун мўлжалланган харажаатлар борасида. Ушбу баёнотлардан кейин АҚШда Трамп НАТОнинг коллектив хавфсизлик концепциясига ишонмай қараётгани ҳақида фикрлар пайдо бўлди.

“НАТО, ўз уставининг  5 бандига мувофиқ (альянс аъзоларидан бирига ҳужум қилинган ҳолда, унинг бошқа аъзолари ёрдамга келиши ҳақида), АҚШга 11 сентябр терактларидан кейин ёрдам кўрсатди. НАТО Афғонистондаги операция учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. У ерда ўн минглаб алянс аскарлари хизмат қилди. Улардан мингдан ортиғи қурбон бўлди. Буларнинг ҳаммаси АҚШга нисбатан қилинган ҳужумга тўғридан-тўғри берилган жавоб бўлди”, — дейди альянс бош котиби. 

Ташкилот бош котиби айтшига кўра, ҳамкорликнинг мустаҳкам бўлиши НАТО аъзолари орасида жавобгарликнинг адолатли равишда бўлинишига боғлиқ.

“Бугунги кунда НАТОнинг ҳимоя мақсадларида қилинган харажаатларининг 70% АҚШ ҳисобидан бўлмоқда. Ушбу харажатларни аъзолар орасида нисбатан баравар тақсимлаш ҳаиқдаги талабларига асос бор”, — деб қўшимча қилди Йенс Столтенберг.

416