Путин ФХХ, ИИВ ва Мудофаа вазирлигидан бир неча раҳбарни ишдан ҳайдади

Oбуна бўлиш
Россия президентининг фикрига кўра, маъмурий бошқарув фаолиятини илмий иш билан бир вақтда амалга оширишнинг иложи йўқ.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Бугун душанба куни Россия президенти Владимир Путин ФХХ, ИИВ, Президент ишлари бошқармаси ва Мудофаа вазирлигидан бир неча  юқори лавозимда ишлайдиган мансабдор шахсни вазифасидан озод қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 2015 йил охирида юқори лавозим эгаллаган амалдорларга Россия Фанлар академиясига аъзо бўлмасликни маслаҳат берган эди. Россия президентининг фикрига кўра, маъмурий бошқарув фаолиятини илмий иш билан бир вақтда амалга оширишнинг иложи йўқ. Амалдор шахслар илмий фаолият билан шуғулланишни ихтиёр қилсалар, Путин уларни ўз лавозимларидан бўшатиб, илмий фаолият билан шуғулланиш учун тўлиқ шароит яратиб беришни ваъда берган эди.  

Орадан бир йил ўтиб, яна ушбу масала кўтарилганда, бир неча амалдор шахслар икки соҳада фаолият юритаётгани маълум бўлган.

Бугун, душанба куни Владимир Путин  ўз бўйруғи билан Президенти ишлари бошқармаси раиси Котенко Константин Валентиновични, ўз хоҳиши бўйича, Россия ФХХ архив фондлари бошлиғи генерал-лейтенант Василий Христофоровни, ҳарбий хизматда бўлиш ёши чегарасига етиши муносабати билан, Мудофаа вазирлиги тиббиёт бошқармаси бошлиғи Александр Фисунни ва ИИВ Тергов департаменти бошлиқ ўринбосари Александр Савенковларни ўз вазифаларидан озод қилди.   

Президент матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу мансабдор шахсларни лавозимидан бўшатиш уларнинг Россия Фанлар академиясига аъзолиги билан боғлиқми?, — деб сўраганда, — Ҳа, деб жавоб берди.

Янгиликлар лентаси
0