МСК: Ўзбекистонга келаётган рейсларда одамларга жой етмаяпти

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСамолет
Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссияси хабарига кўра, 200 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Россияда консуллик рўйхатида турадилар, аммо рўйхатга олинмаганлар сони бундан кўп

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистондаги президент сайловларида иштирок этадиганлар сони жуда кўп бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистонга келаётган рейслар тирбанд, самолётга чипта харид қилиш эса тобора мураккаб бўлиб бормоқда, деб хабар қилган Спутник Ўзбекистон нашрига МСК раҳбари.

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчиси Баҳром Боходирович - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси: мамлакат сайлов тизими барча стандартларга жавоб беради
МСК раҳбари сўзларига кўра, ўзбекистонликлар сайловда қатнашиш учун 1 кунга бўлса ҳам ватанга келиб кетишга тайёрлар.

"Бизнинг фуқароларимиз виждонли. Имкони борлар 4-декабр санасига чипта олиб, сайловда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келишмоқда", — дея таъкидлаган Улуғбек Абдусаломов.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, 200 минг нафар Ўзбекистон фуқароси Россияда консуллик рўйхатида турадилар. Аммо рўйхатга олинмаганлар сони эса бунданда кўп.

Абдусаломовнинг сўзларига кўра, аввалдан Россияда иккита эмас, балки кўпроқ сайлов участкаларини ташкил этиш режаси бўлган. Сайлов участкалари Москва ва Новосибирск шаҳарларида эмас, балки Казань ва Санкт-Петербургда ташкил этиш режалаштирилган. Аммо бу масала ўз вақтида Россия томон билан ҳал этилмай қолган.

Эслатиб ўтамиз, 46та мамлакат вакиллари Ўзбекистондаги президент сайловларини ёритиш истагини билдирганлар. Ташвиқот материаллари эса дунёнинг 17та (тожик, қозоқ, корейс ва бошқа) тилларига таржима қилинган.

Янгиликлар лентаси
0