Дастлабки сайлов натижалари 5 декабр куни эълон қилинади

© Sputnik / СтрингерЖурналистлар
Журналистлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 21,435 миллион иштирок этиши кутилаяпти

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. 24-ноябрдан бошланган муддатидан аввал овоз бериш жараёнлари кеча 2-декабрь куни соат 18:00 да ўз якунига етди.

Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик - Sputnik Ўзбекистон
Сайлов натижалари қачон эълон қилиниши маълум бўлди
Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 21,435 миллион иштирок этиши кутилаяпти

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича Республика матбуот марказининг маълум қилишича, 2 декабрь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови учун муддатидан аввал овоз берганлар сони 117 902 кишини ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 4 декабрь куни соат 6:00 дан 20:00 га қадар давом этади. Марказий сайлов комиссияси дастлабки сайлов натижаларини 5 декабр куни жамоатчиликка маълум қилишга ваъда берди.

Янгиликлар лентаси
0