Россиядаги Ўзбекистон Элчихонаси, архив сурат

Москвадан репортаж: Sputnik Ўзбекистон мухбири Президент сайловларида иштирок этди

380
(Янгиланган 20:30 04.12.2016)
4-декабр Ўзбекистон тарихида алоҳида аҳамият касб этадиган кун: бугун Ўзбекистон фуқаролари янги президентни сайлаш учун овоз беришмоқда. Sputnik Ўзбекистон мухбири ҳам Москвадаги Ўзбекистон Элчихонасида бўлди ва ўзи танлаган номзод учун овоз берди. Москвадаги сайлов участкасида овоз бериш жараёни қандай ўтаётгани ҳақида репортажда ўқинг

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Бугун дам олиш куним. Аммо, эрта тонгданоқ кўтаринки руҳда уйғондим. Ахир бугун ўзгача кун — бугун биз, Ўзбекистон фуқаролари, янги Президентни сайлаймиз.

Овоз бериш жараёни эрталабки 06.00дан бошлангани хаёлимга келди-ю, иложи борича эртароқ ўз фуқаролик бурчимни бажарай, деган мақсадда Москва шаҳрининг Полянка метро станцияси яқинида  жойлашган Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси томон йўл олдим.

…Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аталган хиёбондан Элчихона томон одимлар эканман, марҳум юртбошимизнинг "Ҳаракатлар деймиз, ташвишлар деймиз, қанча-қанча қийинчиликлар бошимиздан ўтди. Ҳаммаси нима учун? Ким учун? Инсон учун, миллат учун, келажагимиз учун!!!" деган гаплари ёдимга тушди.

…Дарҳақиқат, 2016-йил қандай синовларни бошдан ўтказмадик. Хаёлимизга келмаган ишлар бўлиб кетди. Катта ютуқлар билан бир қаторда буюк йўқотишларни бошдан кечирдик. Аммо ҳаёт давом этмоқда… Янги йил остонасида буюк ўзгаришлар олдида турибмиз. Қаерда бўлмайлик, ўз фуқаролик бурчимизни адо этиш — ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз.

Бугун Москва кўчалари ва жамоат транспортларида Ўзбекистон фуқаролари ҳар қачонгидан-да кўп. Метрода ва метродан Элчихонагача бўлган масофада ўзбекистонликлар бир-биридан "сайлов қаерда бўляпти экан" деб сўраган… Ҳамма бир-бирига йўл кўрсатган…

Элчихона олдидаги узун навбатни кўриб, фахр туйғуси икки карра ортди.

Мен ҳам юртдошларим кетидан навбатда турдим. Бир вақт посбонлардан бири (рус полициячиси, муаллиф) "Ҳой қиз, сиз навбатсиз ўтишингиз мумкин" деб қолди. Нақадар ажойиб! Паспортимни кўрсатиб, хавфсизлик текширувидан ўтиб, ичкари томон йўл олдим. У ерда ҳам овоз беришга келган фуқароларимиздан иборат катта навбат. Аммо аёлларни, боя айтганимдек навбатсиз ўтказишмоқда. "Ассалому алайкум", дея салом бериб, ичкарига ўтавердим. Саломингизга бир эмас, ўнлаб алик эшитсангиз, яна соф ўзбек тилида, бошқача завқ олар экансиз.

Мени ҳайратга солган нарса — Россиядаги фуқароларимизнинг ҳамжиҳатикда сайловга келганликлари ҳам эмас, балки уларнинг бу жараёнга ўзгача тайёргарлик кўриб келишганлари: деярли кўпчилик костюм-шим ва галстукда келган. Одамларнинг кайфияти аъло, байрамона дейиш мумкин.

Элчихонадаги сайлов жараёнидан фақатгина ижобий таассурот қолди. Ҳаммаси юқори савияда ташкил этилган: дипломатик корпус вакиллари юзларида табассум ила келганларни қарши олишмоқда. Нимаики саволингиз бўлса, улар жавоб беришга ва тушунмаганингизни тушунтиришга шай.

Рўйхатдан ўтиб, ўзим танлаган номзод учун овоз бердим, келганларни бир оз кузатиб, ортга, ишхонага шошилдим. Ахир кўрганларимни сиз билан бўлишишим керак.

Азиз юртдошим, агар сиз ҳам Москва шаҳрида бўлсангиз, тезроқ Элчихона томон йўл олинг. Бу кун унутилмас, ўзгача шукуҳ ила эсга олишга арзийдиган кун бўлади, ишонинг.

380
Теглар:
журналист, Sputnik Ўзбекистон, Россиядаги элчихона, Москва, Спутник нашри, сайлов, сайлов, Дилшода Раҳматова, Шавкат Мирзиёев, Россия, Ўзбекистон
Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)
Утвержден хоким Бухарской области - Ботир Комилович Зарипов

Бухоро вилоятига ҳоким тасдиқланди

156
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Бухоро шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил ноябрь ойидан буён Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Комилович Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

“Вилоятни бошқариш, одамларни сафарбар қилиш осон иш эмас. Буни Зариповнинг ўзиям тушуняпти. Мен уни турли лавозимларда синаганман, охирги уч ойда ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида сизлар ҳам синадингиз. Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради,” - деди Шавкат Мирзиёев.

Б.Зарипов 1969 йилда Ғиждувон туманида туғилган. Банк соҳасида турли лавозимларда ишлаган. 2016-2020 йилларда республика қурилиш материаллари саноатини бошқарган.

Халқ депутатлари, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

“Бухорои шарифдек жойга, унинг буюк халқига раҳбар бўлиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Ана шу ишонч доим қулоғингиз остида турсин. Кунлар, йиллар шиддат билан ўтади. Агар бухороликлар “вилоятимизга тўғри кадр келган экан”, деб рози бўлса, мен ҳам ўзимни бахтиёр сезаман,” – деди президент.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов, Бухоро вилоятининг прокурори вазифасига Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари бўлган Маҳмуд Истамов ҳамда Вобкент тумани ҳокими лавозимига Фарҳод Умаров тайинлангани маълум қилинди.

156

Европарламент Навальний туфайли Россияга қарши резолюция қабул қилди

409
(Янгиланган 11:38 22.01.2021)
Европарламент ЕИнинг барча аъзоларига Россия билан муносабатларни танқидий назардан қайта кўриб чиқишни тавсия қилди ва "Шимолий оқим-2"ни тўхтатишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Европа Парламенти Россияда мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ҳибсга олинишидан сўнг “Шимолий оқим-2” қурилишини тўхтатишни ва Москвага қарши санкциларни кучайтириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

Россияга қарши резолюцияни қабул қилишга 581 нафар депутат рози бўлди. Қарши бўлганлар - 50 киши ва бетерафлар - 44 кишини ташкил қилди. Европарламентнинг ушбу резолюцияси  декларатиб характерга эга бўлиб, у Иттифоқ аъзоларидан мажбурий ҳаракатларни талаб қилмайди, лекин ЕИнинг бошқа органлари ўз қарорларида ушбу резолюцияни назарда тутишлари керак бўлади.

“Европарламент ЕИ аъзоларидан Россия билан ҳамкорликни танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқишни талаб қилади”, - дейилган ҳужжатда.

Ундан ташқари резолюция Москва билан муносабатларда, фуқаро ҳамжамиятини қўллаб-қувватловчи янги стратегия ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган.

Шу билан бирга Европарламент Москвада Алексей Навальнийни ва унинг жамоаси аъзоларини дарҳол озод қилишни талаб қилган. Ундан ташқари ЕП мухолифатчини ҳибсга олиш ортида турган барча жисмоний ва юридик шахсларга, Кремль билан боғлиқ бўлган олигархларга ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан ҳам санкциялар киритишни талаб қилган.

Европа қонунчилигига кўра, Россияга қарши санкциялар фақат ЕИнинг барча 27 аъзоси маъқуллагандагина киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг августида Навальний кучли заҳарланиш оқибатида Омск шаҳри касалхонасига олиб келинади. У ерда шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишади, лекин ҳеч қандай заҳарланиш изи топа олишмайди. Шундан сўнг Навальнийнинг рафиқаси илтимосига биноан махсус самолётда мухолифатчи Германиянинг “Шарите” клиникасига кўчирилади.

2020 йилнинг октябрь ойида Европарламент илк бор Навальнийнинг заҳарланишида Россия ҳукуматини айблаган эди. Ўша вақтда “Шимолий оқим-2”ни тўхтатиш ҳақида дастлабки муҳокамалар бошланган эди.

17 январда Россияга қайтиб келган Алексей Навальний аэропортда ҳибсга олиниб, суд қарорига кўра 30 кунлик терговгача сақлаш изолияторига жойлаштирилади. Россияда мухолифатчи бир қатор маъмурий ва жиноий қоидабузарликларда, жумладан катта миқдордаги маблағларни талон-тарож қилишда айбланмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўтган ҳафтада берган катта интервьюсида Европа Иттифони Россияга қўйган айбловлари бўйича борорта ҳам далил келтра олгани йўқ. Россиянинг ушбу ишни биргаликда ўрганиш таклифини эса рад этмоқда, деб жавоб берганди.

Ўз навбатида, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков – Кремль бу мавзуда Ғарб баёнотларига қулоқ солмаслигини таъкидлаган эди.

409
Шавкат Абдукамилов, начальник управления науки, инновации и подготовки кадров агенства УзАтом

Абдукамилов: битирувчи-атомчилар дарҳол ўзбек АЭСи пультига яқинлаштирилмайди

16
"Ўзатом" агентлигининг Илм-фан, инновациялар ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Шавкат Aбдукамилов атом энергетикаси бошқаруви тизимига тўлиқ кириш имкониятига эга бўлишидан олдин атом соҳасидаги ёш мутахассисларни нималар кутиши ҳақида гапирди

Ўзбекистонда 2028 йилга қадар Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясини барпо этиш режалаштирилган. Бироқ, кадрларни тайёрлаш жараёни анча олдин бошлаб юборилган. Хусусан, кадрлар нафақат Тошкентдаги НИЯУ МИФИ томонидан, балки республика олийгоҳларидаги алоҳида мухсус факультетлар томонидан ҳам тайёрланмоқда.

Шавкат Абдукамиловнинг сўзларига кўра, атом энергетикаси сингари энг муҳим соҳада мутахассисларни тайёрлаш олий таълим муассасасида олинган таълим билан чегараланмайди - бу тайёргарликнинг биринчи пиллапоясидир, холос.

"Бу, зинҳор, атомчи-битирувчилар дипломларини олганларидан сўнг дарҳол AЭС энергия блокларини бошқариш имкониятига эга бўлишларини англатмайди. Кадрларни тайёрлаш - узлуксиз жараёндир. Шу тарзда, ёш мутахассислар қурилиш жараёнида ва ишга тушириш босқичларида фаол иштирок этишади ва иш моҳиятини ўрганадилар. Бундан ташқари, Россиядаги шунга ўхшаш АЭСларда, хусусан, Нововоронеждаги АЭСда мажбурий стажировкалар режалаштирилган. Булардан ташқари, биринчи блок ишга туширилгандан сўнг, қурилаётган иккинчи блокнинг мутахассислари ўқув машғулотлари мақсадида ишлаётган реакторда ҳамкасблари билан биргаликда барча ҳаракатларни машқ қиладилар", - дея изоҳ берди "Ўзатом" вакили.

Aйтганча, Ўзбекистондаги бўлажак АЭСнинг биринчи объекти бошқарув панелининг тўлиқ ўлчамдаги моделига эга ўқув мажмуаси бўлади. Aйнан ушбу тренажерда станциянинг бўлажак операторлари тажрибали ҳамкасблари ва муҳандислар раҳбарлигида ҳар қандай фавқулодда вазиятларда ўз ҳаракатларини машқ қилиб, маҳоратларини оширишади.

Мамлакат атом саноати фаолияти учун кадрлар тайёрлаш методикаси ҳақида Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тингланг.

Абдукамилов: выпускников-атомщиков никто сразу не допустит к пульту АЭС
16
Теглар:
АЭС