Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев, архив сурат

2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилинди

2232
7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги йилга ном берди, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

Хабарда таъкидланишича, 7 декабрь куни "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтган. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этган.

Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев тантанали йиғилишда  маъруза қилар экан, кириб келаётган янги — 2017 йилни Ўзбекистонда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилишни таклиф этган.

Президентининг ушбу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан кутиб олинган.

2232
Теглар:
2017 йил, Шавкат Мирзиёев, ном, янги йил, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон
Президент РФ Владимир Путин и президент Кыргызстана Садыр Жапаров (слева) во время встречи в Кремле

ЕОИИ, КХШТ ва рус тили - Жапаров ва Путин нималарни муҳокама қилишди

281
(Янгиланган 10:33 25.02.2021)
Садир Жапаров Владимир Путин билан учрашув давомида иттифоқлар доирасида ҳамкорлик қилиш Қиризистон ташқи сиёсати ва иқтисодининг устувор ривожланиш йўналиш бўлиб қолишини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров ўзининг биринчи хоридий ташрифини Россияга амалга оширди. Расмий қабул 24 феврал куни Кремль саройида бўлиб ўтди.

Учрашув бошида Қирғизистон президенти Владимир Путинга Россияга таклифи учун миннатдорлик билдирди ва икки давлат орасидаги муносабатларнинг юқори даражада эканини қайд этди.

“Қирғизистон президенти сифатида менинг биринчи хорижий ташрифим Россияга амалга оширилиши – шубҳасиз, давлатларимиз орасида муносабатлар юқори даражада эканини тасдиқлайди. Биз стратегик ҳамкорликни ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда давом этамиз”, - деди Жапаров.

 Шунингдек Қирғизистон президенти республикада сиёсий инқирозни бартараф этишда Россиянинг ёрдами учун миннатдорлик биллдирди.

“Биз ЕОИИ, МДҲ, КХШТ ва ШҲТ доирасида ҳамкорликни давом эттирамиз. Бу республикамизнинг  ташқи сиёсий ва иқтисодий ривожланиш йўлида - устувор йўналиш бўлиб қолади. Пандемия каби мураккаб даврда бизга кўрсатган ёрдамингиз учун сизга алоҳида миннатдорлик билдирмоқчимиз. Россия вакцинасининг юқори самарадорлиги ва хавфсизлиги дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган. Биз ҳам яқин орада аҳолини оммавий вакцинация қилиш кампаниясини бошлашдан умидвормиз”, - деди Қирғизистон президенти.

Учрашув давомида Қирғизистон президенти Владимир Путинни унга қулай бўлган вақтда Қирғизистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Россия президенти Садир Жапаровни президентлик лавозимига расман киришиши билан табриклади ва коронавирус билан боғлиқ чекловлар туфайли ушбу учрашувни ташкил қилиш осон бўлмаганини таъкидлади.

Шунингдек Путин, Россия ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасида эканини ҳамда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия Қирзиғистоннинг биринчи рақамли ҳамкори эканини алоҳида қайд этиб ўтди.

Ундан ташқари Россия президенти, коронавирусга қарши кураш борасида Қирғизистонда олиб борилаётган ишлар самарали эканини ва бу борада Россия билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш борасида билдирилаётган қўшимча таклифлар борасида Россия Қирғизистонни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Шу билан бирга, Владимир Путин Садир Жапаровга Қирғизистонда рус тилининг давлат тили мақомида сақлаб қолинаётгани учун алоҳида миннатдорлик билдириб ўтди.

"Мен, икки томонлама муносабатларимизнинг яна бир ўта муҳим жиҳатини қайд этмоқчиман - бу Сиз томондан (Қирғизистонда-таҳр.) рус тилининг давлат мақомини сақлаб қолганингиз. Бу биз учун жуда муҳим...", - деди Путин. 

"Биз учун ҳам муҳим", - деб қўшимча қилди Жапаров. 

Владимир Путин рус тили қирғизистон фуқароларига Россияда ишлаши учун қулай имкониятлар яратишини ва келажакда ҳам ушбу самарали ҳамкорлик сақланиб қолишини қайд этди ва Қирғизистонда рус тилини ўрганиш учун шароит яратишда ёрдам беришини билдирди. 

281

Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюради

447
(Янгиланган 13:09 24.02.2021)
Айни дамда Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон мамлакат ТИВ матбуот хизматига асосан хабар қилди.

22 феврал куни бўлиб ўтган онлайн музокарада Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниёзалиев ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бўлажак ташрифни муҳокама қилдилар.

"Томонлар Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифини тайёрлаш, мазмуни ва ўтказилишига алоҳида эътибор беришди", - дейилган хабарда.

Ҳозирча расмий ташриф санаси ҳақида маълум берилмади.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Комиловнинг Қирғизистонга амалий ташрифи кутилаётганини таъкидлади.

447
Теглар:
Садир Жапаров, Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон, Ўзбекистон
Мавзу бўйича
Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида 9та қизиқарли факт
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни ғалаба билан табриклади
“Қамоқдан президентликка”: Садир Жапаровга ўхшаган етакчилар кўп бўлганми?
Садир Жапаров расман Қирғизистон президенти бўлди

Россиялик 77 ёшли буви TikTokни "портлатиб" юборди - видео

0
(Янгиланган 13:13 25.02.2021)
Бувининг ҳазиломуз насиҳатлари кўпчилликка маъқул келган шекилли - қисқа вақт ичида унинг аккаунтига деярли 500 минг киши аъзо бўлди.

Россиянинг Ейск шаҳрида яшовчи 77 ёшли Екатерина Горбунева қисқа вақт ичида Интернет юлдузига айланди.

"Супербуся" ник остида TikTokда пайдо бўлган буви ўз видеолавҳаларида ёшларга тамаки чекмаслик алкогол ичмаслик ва бошқа насиҳатларни шеърлар тарзда айтиб боради. 

Энг қизиғи, бувининг бундай ҳазиломуз насиҳатлари кўпчилликка маъқул келган ва қисқа вақт ичида унинг подписчиклари сони 500 мингга яқинлашган. 

Видеолавҳаларни суратга олишда ва ижтимоий тармоқларда жойлаштиришда Горбуневага унинг набираси Алина ёрдам беради. 

"Супербуся"нинг навбатдаги мақсади - Азов денгизида TikTok House очиш. 

Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

 

0