Тбилисидаги президент саройи гумбазида ўрнатилган байроқ, архив сурат

Ўзбекистон Грузия билан транспорт соҳасида ҳамкорлик қилади

254
Вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Грузия муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. 2016-йилнинг 7-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Грузия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Давид Джалаганиа бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Грузия муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинган.

Музокаралар давомида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси ҳамда уни кенгайтириш бўйича таклифлар батафсил кўриб чиқилган.

Маслаҳатлашувларда Грузия Элчиси Константин Жгенти иштирок этган.

254
Теглар:
транспорт, таклиф, ҳамкорлик, Грузия, Ўзбекистон, ТИВ, сиёсий маслаҳатлашув, учрашув, Абдулазиз Камилов, Константин Жгенти, Грузия, Ўзбекистон