Рустам Азимов, архив сурат

Рустам Азимов ўз лавозимини тарк этди

2401
(Янгиланган 12:53 15.12.2016)
Рустам Азимов Бош вазир ўринбосари лавозимида қолдирилган

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Рустам Азимов ўз лавозимидан озод этилган.

"Даракчи" нашрида берилган хабарга кўра, собиқ Молия вазири Бош вазир ўринбосари лавозимида қолдирилган.

Азимовнинг ўрнини шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган, "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки Кенгаши раиси Ходжаев Ботир Асадиллаевич эгаллаган.

Ботир Ходжаев 1956 йилда Тошкентда туғилган, 1979 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини тамомлаган.

2401
Теглар:
ишдан кетди, Молия вазири, озод этилди, Рустам Азимов
Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)