Эксперт Алексей Бычков

Мирзиёев Ўзбекистонни Ўрта Осиёнинг энг ривожланган мамлакатига айлантириши мумкин - эксперт

1740
(Янгиланган 14:16 15.12.2016)
МДҲ Сиёсий изланишлар институти раҳбари, сиёсатчи Алексей Бычков, янги президент келиши билан Ўзбекистон ва Ўрта Осиё ҳудудида нималар ўзгаришини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 15дек — Sputnik. МДҲ Сиёсий изланишлар Институти раҳбари Алексей Бычков Sputnik мухбири билан мулоқотда бўлиб, Ўзбекистонда юз бераётган сиёсий ўзгаришлар ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Жаноб Ислом Каримов консерватор сиёсатчи эди. Мирзиёев эса прогрессив сиёсатчи. Буни яқинда бўлиб ўтган сайловлар яққол намойиш қилди. Ҳар бир киши алоҳида овоз беришига имкон яратилиши, кўзи ожизлар учун махсус алифбода бюллетенлар чиқарилиши — буларнинг ҳаммаси Ўзбекистонда демократ ик ўзгаришлар томонга қўйилган қадамлар бўлди.

Шу билан бир вақтда Ўзбекистонда олдинги тизим тартиб қоидалприга ўрганиб қолган сиёсатчи ва бошқарувчилар ҳали кўп. Шунингдек, Ўзбекистонда қариндош-уруғчилик алоқалари ҳам жуда кучли. Ушбу сабабларга кўра мамлакатда ўрнатилган тартиб-қоидаларни кескин ўзгартириш осон бўлмайди, деб ўйлайман.

Мирзиёев секин-аста, ислоҳолар йўли билан Ўзбекистонда янги бошқарув тизими (формат)кирита бошлайди. Агар Мирзиёев мана шу ишнинг уддасидан чиқса, Ўзбекистон Ўрта Осиёнинг энг прогрессив мамалкатига айланиши мумкин. Бу нафақат демократия соҳасида балким иқтисодиёт соҳасига ҳам таалуқли. Чунки Ўзбекистонда кучли савдо-саноат салоҳияти ва инсон ресурслари бор.

Демократия соҳасида Мирзиёев бошлаган ижобий ислоҳотлар аллақачон кўрина бошлади. Масалан, ҳали президент бўлмасдан туриб, у Ҳукуматни нафақат президент олдида балким халқ олдида ҳам ҳисобот бериш тартибини эълон қилди.

Ушбу ислоҳотлар нафақат ички, балким ташқи сиёсатига ҳам таъсир қилади. Мирзиёев давлат бошига келган замон қўшни мамлакатлар билан мавжуд бўлган низоларни бартараф қилиб алоқаларни мустаҳкамлашга киришди. Масалан, Қирғизистон билан чегара можароси изчил ҳал қилина бошланди, Тожикистон билан иқтисодий алоқалар тиклана бошланди. Умуман айтганда, Ўзбекистон ушбу соҳага биринчи бўлиб қадам қўяр экан,  ҳудудда ўзининг етакчилик ўрнини яна бир бор тасдиқлади десак адашмаймиз", — деди Алексей Бычков.  

1740