Олий Мажлис биноси, архив сурат

Вазир бўлган ҳоким ёхуд Ўзбекистондаги кадрлар алмашуви ҳақида

4899
(Янгиланган 11:54 24.12.2016)
Куни кеча Рустам Азимов Молия вазири лавозимидан кетди, Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва бош вазир ўринбосари этиб эса Ўзбекистон Касаба уюшмалари раиси Танзила Нарбаева тайинланди. Ҳукумат таркиби янгиланишда давом этмоқда

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. 15 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталида Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркиби келтирилди.

Унга кўра, Самарқанд вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бундан буёғига Бош вазир ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари лавозимида фаолият юритади.

Шунингдек, Иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари вазифасидан Молия вазирлигига ўтказилган Ботир Ходжаев ўрнига ҳам янги раҳбар тайинланган. Кун.уз нашрига кўра, Бекенов Сунатулла Ҳусанович Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Галина Каримовнанинг  Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Суннатулла Бекенов 1971 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. У 2005 йилгача "Ўзбекистон Қимматли қоғозлар депозитарийси" давлат корхонаси бош директори сифатида ишлаган. 2005-2007 йилларда Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлилий департаменти бошлиғи, 2008-2009 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ижро аппарати раҳбари, 2009-2010 йилларда Иқтисодиёт вазири сифатида фаолият юритган.

2010-2015 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати бошқарувчиси сифатида ишлаган. 2015 йилдан шу кунгача Ташкилий-кадрлар масаласи бўйича Президент давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 декабрдаги фармонига биноан Сирдарё вилоятига янги ҳоким тайинланган.

Вилоятнинг янги ҳокими этиб Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев тайинланган. У бу лавозимда Ойбек Ашурматовни алмаштирган. Ойбек Аширматов 2010 йилдан буён вилоятга раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Шавкат Мирзиёевнинг 14 декабрдаги Фармонига мувофиқ Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Зокиров Ботир Эркинович Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланган. Шу муносабат билан Ботир Зокиров Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси — Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилган.

Ўзбекистон президентининг 14 декабрдаги фармонига мувофиқ Шаропов Анвар Қурбонович Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 декабрида Ўзбекистонда "Ўзбектуризм" компанияси тугатилиб, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилиши маълум қилинган эди.

Сурхондарё вилоятига ҳам янги ҳоким тайинланди.

2008-2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими вазифасида фаолият юритган Эркинжон Турдимов Оқбўтаевич Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тайинланган. 2015-йилда Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Тожимурод Нормуродович Мамараимов вилоятнинг Қизириқ тумани раҳбарлигига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24-сентябр куни Сурхондарё вилоятида беш туман ҳокими ишдан бўшатилган эди.

Шунингдек, бугун Бухоро вилояти ҳокими ҳам ўзгаргани маълум бўлди. Кун уз нашри хабарига кўра, 16 декабрь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Муҳиддин Турдиевич Эсонов Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган ва унинг ўрнига Ўктам Барноев вилоятнинг янги ҳокими этиб тайинланган. Эслатиб ўтамиз, асли бухоролик бўлган Ўктам Барноев Исоевич 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолияти юритган. Ундан олдин, 2008 йилгача Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

4899
Теглар:
Рустам Азимов, Молия вазири, Бош вазир, ҳукумат янгиланиши, кадрлар алмашуви, Ўзбекистон
Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Мирзиёев БАА энергетика вазирини қабул қилди кўриб чиқилган масалалар

143
(Янгиланган 20:31 03.03.2021)
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбатда хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, Амирликлар бозори ва учинчи мамлакатларга етказиш бўйича агросаноат тармоғида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Муқобил энергиядан фойдаланиш соҳасида, энергетика ва бошқа муҳим инфратузилма объектларини модернизация қилиш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш бўйича йирик лойиҳаларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттиришга, шунингдек, янги ишбилармонлик ташаббуслари доирасида инвестициялар портфелини кенгайтириш ва молиявий-техник кўмак дастурларини рўёбга чиқаришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, таълим соҳасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи ташкилотлари иштирокида бошқарув соҳасида миллий кадрларни тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

143
Теглар:
БАА, Тошкент, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон
Портфель

Андижон ва Навоий вилоятлари ИИБ бошлиқлари тайинланди

124
(Янгиланган 11:45 03.03.2021)
Пўлат Бобожоновнинг тегишли буйруғи билан Андижон ва Навоий вилоятлари Ички ишлар бошқармаси бошлиқлари ўзгарди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Навоий ва Андижон вилоятлари ИИБ бошлиқлари тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабар қилди.

Полковник Азат Тасбаев Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Начальником УВД Навоийской области стал полковник Азат Тасбаев

Тайинловга қадар Тасбаев Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Аюбхон Раҳматуллаев Андижон вилояти ИИБга раҳбарлик қилади.

УВД Андижанской области возглавил полковник Аюбхон Рахматуллаев

Тайинловга қадар Раҳматуллаев ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этиб, вазирлик фаолиятини танқид қилган эди.

124
Теглар:
Андижон вилояти, Навоий вилояти, тайинлов, ИИВ