Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президенти, архив сурат

Мирзиёев амалдорлардан бирига ҳайфсан берди

3523
Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, яна раҳбарларнинг фаолиятига тўхталди

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, яна раҳбарларнинг фаолиятига тўхталди, деб хабар қилган Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот-хизмати.

"Қишлоқ хўжалигини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, фермер хўжаликлари экин майдонларини оптималлаштириш асосида йириклаштириш, уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволини янада яхшилаш лозим. Пировардида қишлоқ аҳолисининг даромади ва турмуш даражасини ошириш, қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, замонавий инфратузилмаларни янада ривожлантириш имконияти кенгаяди. Бу борада Тошкент вилоятида барча имкониятлар мавжуд, деди давлатимиз раҳбари.
Пойтахт вилояти ерининг унумдорлиги, ҳосилдорлиги билан республикамизнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб туради. Бу имкониятдан самарали фойдаланиш учун ерни ҳақиқий деҳқонга, фермер бўламан, деб кўзи ёниб турган миришкорларга бериш керак. Деҳқон бой бўлса, давлат бой бўлади", деб таъкидлаган Мирзиёев.

Танқид ва таҳлил руҳида ўтган йиғилишда Президентимиз Тошкент вилояти ёшларини иш билан таъминлаш борасида сусткашликка йўл қўйилаётгани, коллеж ўқувчиларининг давомати назоратсиз қолаётганини қайд этар экан, мутасаддилар бу масалага алоҳида эътибор қаратиши зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, вилоят ҳудудида фойдаланилмай турган бино ва иншоотларни инвестиция киритиш шарти билан "нол" қийматда сотиш бўйича берилган топшириқларни ўз вақтида бажармагани учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д.Ҳидоятовга ҳайфсан берилган.

Тошкент вилояти ҳудудида фойдаланилмай турган бино ва иншоотларни инвестиция киритиш шарти билан “ноль” қийматда сотиш бўйича берилган топшириқларни ўз вақтида бажармагани учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Даврон Ҳидоятовга ҳайфсан берилди.

"Тошкент вилояти – катта иқтисодий салоҳиятга, улкан имкониятларга эга ҳудуд. Замонавий саноат тармоқларини ривожлантириш, халқаро бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги корхоналар барпо этиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига жалб этишни муттасил ошириб бориш зарур", деб таъкидлаган Мирзиёев.

3523
Теглар:
президент, сиёсат, мансабдор, ҳайфсан, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон

Бухоро вилоятида бир кунда учта туман ҳокими ўзгарди

162
Аввалроқ президент иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйганлиги учун Бухоро ва Жондор туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласини қўйган эди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Халқ депутатлари Бухоро, Жондор ва Пешку туманлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти матбуот хизмати хабар қилди.

Бухоро туманидаги сессияда “Ғиждувон ЭИЗ” раҳбари вазифасида ишлаб келган Хайрулло Жўраев туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Туманнинг собиқ ҳокими Қаҳрамон Дўстов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Жондордаги сессияда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Санъатилло Ҳикматов туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Туманнинг собиқ ҳокими Камол Камолов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Пешку туманидаги сессияда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Қаҳҳоров туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Туманнинг собиқ ҳокими Амрулло Назаров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганлиги сабабли Пешку тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 24 ноябрь куни ўтган видеоселектор йиғилишида иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйганлиги учун Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилган эди.

162
Теглар:
ҳокимлар ишдан олиниши, ҳоким ўзгариши, ҳоким, янги тайинлов, Пешку тумани, Жондор тумани, Бухоро тумани, Бухоро вилояти
Флаги стран ОДКБ, архивное фото

ОДКБ МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ, НАТО ва ЕИ билан учрашув ташкил этиш таклифини илгари сурди

444
Музокараларда умумий хавфсизлик майдонини шакллантиришда биринчи қадам бўлиши мумкин бўлган стратегияни муҳокама қилиш таклифи билдирилган.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ, НАТО ва Европа Иттифоқининг ваколатли вакиллари қўшма йиғилишини ташкил этиш таклифини илгари сурди, деб хабар берди РИА Новости.

"Биз ҳар биримизнинг хавфсизлигимиз бошқалар хавфсизлиги билан боғлиқ, деган принципдан келиб чиқамиз. КХШТ давлатларининг бўлиниш чизиқларидан, можаролардан, таъсир доираларидан ва турли даражадаги хавфсизлик зоналаридан холи дунёни яратишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлари замирида айнан шундай бирлаштирувчи асос ётади", - дейилади КХШТ кенгаши сессияси якунида қабул қилинган қўшма баёнотда.

Музокараларда умумий хавфсизлик майдонини шакллантиришда биринчи қадам бўлиши мумкин бўлган стратегияни муҳокама қилиш таклифи билдирилган.

444

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди

227
Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди, деди брифингда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.

Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни БМТ Бош ассамблеясининг 31-махсус сессияси доирасида Россия вакцинасининг тақдимоти бўлиб ўтди ва бу халқаро шерикларда катта қизиқиш уйғотди.

"Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси ва Гамалея институти фаолияти тўғрисида яна бир неча сўз айтмоқчиман. Улар нафақат Россияда оммавий эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, балки хорижий мамлакатларда Россия препаратини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хорижий бозорларга чиқиш учун иш олиб бормоқда", - деди Захарова.

Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Спутник V: COVID-19 га қарши вакцина" виртуал тадбирида Россия препаратини тақдим этди. Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг таъкидлашича, рўйхатдан ўтишдан кейинги синовлар Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Венесуелада ўтказилмоқда, бундан ташқари Бразилия ва бошқа давлатларда тест ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Унинг таъкидлашича, " Спутник V" "кучли иммунитет ва антитаначалар жавоб" ни кўрсатди.

Ўз навбатида, Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев “Спутник V”ни 40 мамлакатда тасдиқлаш учун ариза топширганини ва ушбу мамлакатлардаги назорат органлари билан иш олиб бораётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, вакцинанинг нархи дозаси 10 доллардан кам бўлади, "баъзи мРНК вакциналарига қараганда анча арзон".

227