Рауль Кастро, архив сурат

Рауль Кастро Шавкат Мирзиёевга табрик телеграммасини йўллади

137
"Сизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз", - дейилган телеграммада

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2016-йил 4-декабр куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда, деб хабар берган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Хабарда таъкидланишича, Мирзиёевга Куба Республикаси Давлат Кенгаши ва Вазирлар Кенгашининг Раиси Раул Кастро Русда ҳам табрик телеграммаси келган.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноб Президент!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин дилдан самимий табриклашга рухсат бергайсиз.

Сизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз", — дейилган мактубда.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти номига Бруней Доруссалом Султони Ҳожи Ҳассанал Болкиах, Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайн, Молдова Республикаси президенти Николае Тимофти ва бошқалардан қутлов телеграммалари келган.

137
Теглар:
Ўзбекистон президенти, президент, табрик, Мирзиёев, Раул Кастро, Ўзбекистон