Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси, архив сурат

Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонаси пайдо бўлди

13151
(Янгиланган 10:43 23.12.2016)
Виртуал қабулхона айни вақтда тест режимида ишламоқда

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Сизда ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига 3 хил усулда: қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки ЎзЛиДеп ҳудудий партия ташкилотларига ташриф буюриш орқали юборишингиз мумкин.

Бош вазир виртуал қабулхонаси PM.gov.uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига айлантирилди.

"PM.gov.uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига айлантирилди ("PM" — "Prezidentga murojaat"). Ҳозирги вақтда ушбу порталнинг 3 ойлик ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб мурожаатларни кўриб чиқишни янада такомиллаштириш бўйича тегишли Президент қарорлари лойиҳалари тайёрланмоқда", — дейилган хабар матнида.

Порталда ёзилишича виртуал қабулхона айни вақтда тест режимида ишламоқда.

13151
Теглар:
интернет, президент виртуал қабулхонаси, шикоят, ариза, Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди

3491
(Янгиланган 19:14 26.05.2020)
"Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин", - деб таъкидлаган давлат раҳбари

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикада кўпайганлиги қайд этилаётгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди.

Бу ҳақда давлат раҳбари 26 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.

"Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги қайд этилмоқда.
Айтиш керакки, аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини "касаллик тугади" деб, нотўғри қабул қилмоқдалар", - деган Мирзиёев.

Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқаролар сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган. 

Беморларнинг қарийб 50 %ни хориждан келган фуқаролар ташкил этади. 

Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқини чегара постлари орқали Ўзбекистонга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.

"Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас", - деб таъкидлаган президент

Бугунги кунда 40 та туман (шаҳар) "қизил", 45 таси "сариқ" ҳудуд сифатида қолмоқда. Ўўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Жумладан, Навоийда 57 та, Самарқандда 73 та, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 114 та шундай ҳолат аниқланган.

Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

"Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин. Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин", - дея топшириқ берган давлат раҳбари.

3491
Папка с документами

Адлия вазирига икки ўринбосар тайинланди

113
Президент қарори билан Музраф Икромов ва Баҳром Қўчқоров адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти қарорига биноан Музраф Икромов ва Баҳром Қўчқоров адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Музраф Икромов ўз меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

2019 йилдан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Баҳром Кўчқоров эса ўз меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ислоҳотлар бўйича қонун ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

2017 йилдан 2020 йил 5 мартга қадар Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

113
Добыча золота

ОКМКда 3 баравар кўпроқ олтин ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

29
(Янгиланган 10:40 27.05.2020)
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида олтин ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, унинг кўрсаткичи 50 тоннагача етказилади.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев инвестиция масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда Олмалиқ кон-металлургия комбинатида олтин, кумуш ва мис ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиши режалаштирилаётгани маълум бўлди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, 26 май куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

“Унга кўра, металлургия комплекслари ва 2 та мис бойитиш фабрикаси барпо этиш орқали мис ва олтин ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, мис ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 400 минг тонна, олтин – 50 тонна ва кумуш 270 тоннагача етказилади”, - дейилган хабарда.

Президент заргарлик ва электр техникаси каби тармоқлар бундан фойдаланиб, ишлаб чиқариш ҳажми ва иш ўринларини кўпайтириши зарурлигини таъкидлади.

29